Кундалик хабарлар - 18 March 2010

  • 04:10Ўзбекистон фуқароси баданига ўралган 2 кг героинни Қозоғистонга ўтказиб, қўлга тушди

    Қозоғистоннинг Тошкент вилояти билан чегарадош Сариоғоч туманида Ўзбекистон фуқароси 2 кг героинни контрабанда қилишда айбланиб қўлга олинди. Казинформ агентлигининг хабарига кўра, у одам героинни белига ўраб олган экан. Хабар бу мамлакат Ички ишлар вазирлигининг расмий вакили Куанишбек Жумановга асосланиб тарқатилган. 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси Жанубий Қозоғистон вилояти (қозоқлар Чимкент вилоятини Совет замонидан бери ...

  • 03:35Бишкекда нима бўлди, қурултойми ёки митинг?

    Бугун эрталаб минглаб мухолифат тарафдорлари мухолифат партияларидан бирининг Бишкек марказидаги қароргоҳи олдида тўпланишди, дейилади хабарларда. Табиий, бу митинг эди. Аммо, ташкилотчилар уни Халқ Қулултойи деб аташмоқда. Балки, Бишкек ҳокимлигининг митинг ўтказиш учун фақат шаҳар чеккасидан жой берувчи қарорини бузмаслик ва милиция ҳужумига учрамаслик учун митингни Халқ Қурултойи деб аташгандир десак, Конституцион Суд алл...

  • 01:13Путин шармандаларча орқага чекинди, Белорусия Абхазия ва Жанубий Осетияни тан олмайди

    Бугун Россия ва Белорусияни бирлаштирувчи Иттифоқ давлати Вазирлар Кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Брест шаҳрига келган Россиянинг Бош вазири, аниқроғи, унинг хўжайини Владимир Путин муҳим масалада шармандаларча орқага чекинди. Бу масала – Абхазия ва Жанубий Осетиянинг мустақиллигини Белорусия томонидан тан олиниши эди. Маълумки, Путин Гуржистон билан урушда феълан ютқазганидан кейин, ўз обрўсини сақлаб қолиш мақсадида, бу ...

17 March 2010
  • 23:46Нурсултон Назарбой Ислом Карим билан музокараларини тамомлади

    Икки президентнинг музокаралари тугагани, Нурсултон Назарбой шундан кейин матбуот конференцияси ҳам ўтказгани чет эл агентликларининг хабарида бор, аммо Ўзбекистон агентликлари ҳали жим. Масалан, қозоқларнинг Казинформ агентлиги бугун эрталаб икки президент Кўксаройда аввал тор доирада, кейин кенгайтирилган доирада музокаралар ўтказишганини қадамма-қадам хабар қилади. Музокаралардан кейин икки президент ўта умумий шаклдаги Қўшма баёнот қаб...

  • 22:18Алп Жамол банкининг Қашқадарё филиали экстремизмни молиялаштиргани айтилмоқда

    Расман тасдиғини топмаган хабарга мувофиқ, Алп Жамол банкининг Қашқадарёдаги филиали ўтган йили ёзда икки диний уламо ва ИИВ мулозимига суиқасд ҳамда Тошкентнинг Кўкча даҳасидаги ҳодисаларни молиялаштиришда иштирок этагни айтилмоқда. Тўғрироғи, мазкур ҳодисалар учун ҳозирда халқаро қидирувда бўлган қашқадарёлик тадбиркорлар Бахтиёр ва Ихтиёр Нуруллаевлар шу банкдаги ҳисоб-рақамига хо...

  • 21:15ЎзАниннг аҳволи маълум, “Жаҳон” ундан қолишмайди

    Ўзбекистондек катта бир давлатнинг расмий ахборот агентлиги ЎзАнинг ҳолига маймунлар йиғлаши кераклигини бир қатор мисоллар билан кўрсатиб келмоқдамиз. Кеча, Тошкентга Қозоғистоннинг президенти келди. ЎзА бу хусусда ҳалигача хабар ҳам бермади. Бу агентлик хабар ҳам деб бўлмайдиган, ҳеч кимни қизиқтирмайдиган майда-чуйда воқеаларни ёритиш билан овора. Хўш, Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” информацион аг...

  • 20:38Тошкентда янги фильмлaр тaҳлили бўйича конференция

    Рeспубликa Кинoчилaр уйидa “Ўзбeккинo” миллий aгeнтлиги тoмoнидaн 2009 йилдa дaвлaт буюртмaси aсoсидa сурaтгa oлингaн фильмлaр тaҳлилигa бaғишлaнгaн ижoдий кoнфeрeнция бўлиб ўтди. Ундa рeжиссёрлaр, aктёрлaр, сaнъaтшунoслaр ҳaмдa тoмoшaбинлaр иштирoк этди, дейилган ЎзАнинг хабарида конференция қачон бўлгани айтилмайди ҳам. “Ўзбeккинo” миллий aгeнтлиги бoш дирeктoри вaзифaсини бaжaрувчи A.Исъҳoқoв, сaнъaтшунoслaр Ш.Ризaeв, С. Ҳaйитмaтoвa вa бoш&#...

  • 16:15Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон: Мамлакатимда ноқонуний яшаётган 100 минг арманини чиқариб юбораман

    Кеча расмий ташриф билан Буюкбританияга келган Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон ББСнинг саволларига жавоб берар экан, қуйидагиларни ҳам гапирди: Бир қатор давлатларда “Армани қатлиоми”ни тан олувчи қарорлар чиқарилмоқда. Бунга чет элда яшайдиган арманилар диаспораси эришмоқда. Аммо, натижада Арманистон зарар кўради. Ҳозир менинг мамлакатимда 170 минг армани яшамоқда. Уларнинг 70 минги Туркия ватандоши, қолган 100 минги Ту...

  • 15:45“Ҳаракат” хатқутисидан: “Менинг эркимга Сталин замонига хос терговчилар таҳдид солмоқда!”

    Мен, 1995 йилдан буён Сурхондарё вилояти Агрокимё станциясида директор лавозимида ишлаб келаман, оилаликман, муқаддам судланмаганман, 2-чи босқич қандли диабет касаллиги билан касалланганман. Вилоят Агрокимё станцияси 2005 йил 1 чоракда мавсумий ишлар бўлмаганлиги, шундай бўлсада ишчиларга ойлик иш ҳақи ёзилганлиги туфайли банкротлик ҳолатига келиб қолганлигимиз учун 2005 йил 16 май куни 14-чиқим рақамли хати билан Сурхондарё вилояти банкр...

  • 14:24Швециянинг махсус хизматлари ислом экстремистларни аниқлашга киришса, ҳамма ўзбеклар назорат остида қолиши мумкин

    Швециянинг Интеграция ишлари министри Нуамко Сабуни (Nyamko Sabuni) давлатнинг махсус хизматларига зўравонлик ишлатишга қодир бўлган ислом экстремистларини аниқлаш ва 2010 йил 15 декабргача бу масала бўйича маълумот тайёрлаш топшириғи берилганлиги ҳақида “Ҳаракат” агентлиги ҳам хабар берган эди. Швециянинг SVD газетаси кеча бу масалага бошқа томондан ёндошиб, зўравонликка мойил бўлган ислом экстремистларини аниқлаш иши бир қатор муам...