Кундалик хабарлар - 24 March 2010
04:48Барак Обама соғлиқни сақлаш системасини истоҳот қилувчи қонунни имзолади
Ўтган йилнинг охирида Конгресснинг Сенати ва ўтган якшанба куни Вакиллар Уйи тарафидан тасдиқланган қонунни бироз илгари АҚШ президент Барак Обама имзолади. АҚШнинг соғлиқни сақлаш системасида инқилобий ислоҳотларга йўл очиши муқаррар бўлган ва соғлиқни сақлаш системасига 2,5 триллион доллар миқдорида пул сарфлашни мулжаллаган бу қонуннинг душманлари кўп. АҚШнинг 50 штатидан 13 таси Олий Судга мур...
- 04:39«Синьхуа»: Россию охватила мания изучения китайского языка
От Владивостока до Санкт-Петербурга, от шумной Москвы вниз по бесконечной Волге – различные вузы и школы запускают программы изучения китайского языка, сообщает «Синьхуа». По мере возрастания национальной мощи Китая и укрепления российско-китайских связей в России все более острой становиться необходимость в кадрах, владеющих китайским языком. На сегодняшний день в примерно сотне российских государственных университетов преподается китайский язык, в сорока из них китайский изучается как перв...
- 04:17Бишкекда ўтказилаётган Тинч-тотувлик Қурултойининг биринчи куни битди, умид берувчи гаплар бор
Қирғизистоннинг пойтахтида Лола инқилобининг эртага нишоналадиган 5 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган Тинч-тотувлик Қурултойининг нима эканлигини ҳам тушуниш қийинлиги, у нима билан тугаши ҳам номаълумлигини аввалги хабаримизда ёзган эди. Бугун Қурултойнинг биринчи куни битди, у эртага ҳам давом этади. Қирғиз оммавий ахборот воситаларида берилаётган хабарларга танқидий ёндошилган тақдирда ҳам шу нарса кў...
- 03:45Тожик расмийлари Ўзбекистоннинг зўровонлигидан норози
Кеча Тожикистон Ташқи ишлар вазиpлиги Ўзбекистон томонининг мамлакатга тегишли бўлган транзит юкларини асоссиз равишда ушлаб тургани борасида норозилик нотаси берди. Бу мамлакатдаги элчимиз Шоислом Шоқосимов томонидан қабул қилинган нотада тожикларнинг 1000 дан ортиқ техника ва ёқилғи ортилган вагонлари Ўзбекистонинг турли темир йўл станцияларида ушлаб турилгани айтилади. “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик жамиятига тегишли Жайрон, Қу...
- 02:56Чех фоҳишасини ўлдирган ўзбек умрбод қамоқда ўтиради
“Озодлик” радиоси тарқатган хабарда айтилишича, Прага шаҳар маҳкамаси юртдошимиз Соҳиб Йўлдошбоевни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган. У маҳаллий фоҳишалардан бирини ўлдирганликда айбланди. У билан бир пайтда ҳибсга олинган яна уч нафар юртдошимиз эса 19 йилдан 25 йилгача бўлган муддатларда чех авахталарида ўтиради. Жиноят иши материалларига кўра, бу тўрт азамат қотиллик, зўровонлик ва босқинчиликни бўйнига олишган. ...
- 02:35Москвада КХШТнинг норасмий мажлиси ўтади. Унда Ўзбекистон вакили ҳам иштирок этади
25 март куни Москвада Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашуви ўтади. Ҳозирда тузилмага раислик қилаётган Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги элчилиги тарқатган маълумотда айтилишича, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Белорусь ва Россия ташқи ишлар маҳкамалари раҳбарлари қаторида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мулозими ҳам мажлис...
- 02:06Сирдарё вилояти ҳокими Ойбек Ашурматов Наврўзга бир тонна ош дамламоқчи
Эртага сирдарёликларнинг Наврўз байрами нишонланадиган Гулистон шаҳридаги марказий стадионга бир тонна гуруч олиб келинди. Вилоят ҳокими Ойбек Ашурматовнинг кўрсатмаси билан эртанги тадбирга 10 та дошқозонда ош дамланади. Бугун вилоятдаги мактаб ўқувчилари ва ҳашарчилар шаҳарни тозалаш учун навбатдан ташқари шанбалик ўтказдилар.
01:47Хонанда Мадина Мумтоз президентни қучоқлаб, ўлган отасини кўргандай бўлибди
Бугун Тошкентдаги Алишер Навоий боғида ўтган тантаналар сўнгида Президент Ислом Карим ўртага тушиб, ўйнай кетди. Юртбошининг муқомидан завқланган санъаткорлар унга жўр бўлишар экан, хонанда Мадина Мумтоз йиғлаб, уни қучоқлади. Шундан сўнг шоу бизнес янгиликларини ёритадиган sayyod.com интернет нашрига интервью берган хонанда Президентни қучоқлаганида яқинда вафот этган отасининг вужудини ҳис этганини маълум қилди. “Бу интервью...
- 01:22Собиқ маҳбуснинг ўлими юзасидан жиноят иши қайта очилди
Шу йилнинг 18 февраль кунги хабарларимизда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига таяниб, Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги 64/33-сонли муассасада жазо муддатини ўтаётган Тошкент вилояти Чиноз тумани Олмазор қўрғонида яшовчи Анвар Бўриевнинг жасади Тошкент-Термиз йўлининг Пахтакор тумани ҳудудидаги зовурдан топилгани ҳақида хабар қилгандик. Ўтказилган тиббий экспертиза хулосаси марҳумнинг тан жаро...
- 22:55Это очень интересно: Россия отказалась от идеи размещения новой военной базы в Киргизии, но США собираютя построить тренировочный центр
Россия не будет развертывать дополнительный воинский контингент и военную базу на территории Киргизии, несмотря на договоренность об этом в августе 2009 года между президентами России и Киргизии Дмитрием Медведевым и Курманбеком Бакиевым. Уже существующая российская военная база в киргизском Канте сокращается численно и переходит на новый режим службы. Как отмечает "Независимая газета", все это происходит на фоне усиления военного присутствия в регионе США. В конце марта 2010 года на базе в К...