Кундалик хабарлар - 06 April 2010
- 04:30Ўзбекистон “қора бозори”да доллар курси рекорд даражага кўтарилди
Бугун “қора бозор”да 1 АҚШ долларининг курси 2420 сўмни ташкил этди. Ҳозирги ўзбек миллий валютаси муомалага киритилган 1994 йилда атиги 11 сўмни ташкил этган саррофлик даражасидан сўмнинг нақадар қадрсизланганини, тўғрироғи, инфлация даражасини кўриш мумкин. Валютафурушлар курснинг ўз жойига қайтишини, яъни аввалги даражага пасайишини айтишмоқда.
- 02:50Cобиқ амалдорга... қамоқда ҳам шароит зўр!
Тошкент вилояти Товоқсой зонасидаги жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоиёт комплекси собиқ раҳбари Мирмуҳсин Акбаров қамоқда ҳам яйрамоқда, деди муассасада жазо ўтаб чиққан собиқ маҳбуслардан бири мухбиримизга. Вазирлар Маҳкамасининг маъсул ходимига алоҳида камера ажратилгани-ю ноз-неъматларнинг муҳайё эканидан ташқари хотин, бола-чақа...
- 02:15Журналист Хайрулла Ҳамидов иши қайта терговга юборилган
Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида журналист Хайрулла Ҳамидов ҳамда яна 39 нафар диндор устидан маҳкама жараёнлари бошланиши лозим эди. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг Ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг билдиришича, жиноят иши қайта терговга юборилган ва бугунги маҳкама кечиктирилди. Ишнинг терговга қайтарилишига суриштирув ва тергов жараёнида процессуал камчиликларга йўл қўйилгани сабаб экани айтилмоu...
- 01:27АҚШнинг бош генерали Тошкентга келади
Бугун Остонада бўлган АҚШ қўшинлари маразий қўмондонлигининг раҳабари генерел Дэвид Петериус расмий учрашувлардан матбуот конференцияси ўтказди ва бир қатор саволларга жавоб берар экан, Тошкентга ҳам келишини билдирди. Ўзбекистон ҳудудида ҳарбий база тиклаш нияти йўқлигини таъкидлашдан чарчамаётган АҚШ генерали шундай деди: “АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистондаги ҳозирлиги ортиб бориши туфайли транзит маршр...
- 01:21Ўзбек матбуотида антироғун кампанияси тинди
Бир неча кундан бери маҳаллий матбуот, радио ва телевидениеда Тожикистонда Роғун иншооти қурилиши юзасидан бораётган ГЭСни қоралаш кампанияси тинчиб қолди. Маҳаллий газета муҳаррирларидан бирининг таъкидлашича, Президент девонидан мазкур кампанияни тўхтатиш борасида кўрсатма бўлган. Роғун борасидаги мақола ва бошқа материаллар таҳририят ғаладонларига ташланмоқда. Сабаби маълум бўлмаган бу ҳаракатни айримлар Р...
- 00:52Жиззахда қамалган диндорларнинг қариндошлари норозилик акцияси уюштирди
Бундан бир неча ой аввал ҳибсга олиниб, “Ваҳҳобийлик”, “Ислом жиҳодчилари” диний радикал оқимига мансубликда айбланган Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшовчи 25 нафар диндорнинг қариндошлари бугун вилоят ҳокимлиги ҳузурида норозилик намойиши ўтказишди. Бир қатор маҳалла оқсоқоллари ва жамоатчилик вакиллари даврага кириб, 10 нафар намойишчини Пахтакор туманидаги уйларига қайтаришга муваффақ бўлишган. Ўндан ор...
- 00:07Таниқли уламо Каримуллоҳ Инъом вафот этди
Тошкент шаҳар Хазрати Имом жомъе мажсиди имоми, таниқли уламо Каримуллоҳ қори Инъом 55 ёшида вафот этди. Домланинг ўлимига жигар хасталиги сабаб бўлгани айтилмоқда. Уни Наманган вилояти Чуст туманидаги қишлоғида тупроққа беришди. Дафн маросимига 5000 дан ортиқ киши келди, жаноза намозини Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси раиси ўринбосари Абдураззоқ Юнус ўқиди. Нафақат наманганликлар, балки мамлакатимизнинг турли...
23:34Пан Ги Муннинг шарофати билан Туркия ҳам Оролни эслади
Туркиянинг энг катта газетаси “Миллиёт” БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг Марказий Осиё ва хусусан Ўзбекистонга қилган сафари ҳақида бир неча қаторлик хабар берган бўлса ҳам, ўз сайтида эълон қилган расмлар галераяси орқали Орол денгизи атрофидаги экологик фожеага ўқувчиларининг диққатини тортди. Бу ердаги расмлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Ўша расмлардан бирида кўриниб турибдики, бир неча ўн йил аввал д...
- 22:29Бу дунёга нима бўлди ўзи: Мўғулларнинг исён каби митинги
Жаҳон агентликларининг хабарига қараганда, бугун Мўғулистоннинг пойтахти Улан-Удеда 100 минг (!!) кишилик митинг бўлган. Митинг қатнашчилари миллатнинг табиий бойликларини сотиб ейиш билан машғул бўлган ҳокимиятга қарши чиқиб, бу соҳада тезлик билан ўзгариш бўлмаса, парламентни тарқатиб юборишни талаб қилганлар. Намойишчиларнинг фикрича, ҳукумат коалициясига кирадиган Мўғулистон халқ-демократик партияси ва...
21:29Discovery кемаси яна фазога кетди, бу авлдод мокиларининг умри битмоқда
Маҳаллий вақт билан бугун эрталаб соат 6:21 да, Тошкент вақти билан 15:21, Флорида штатидаги космодромдан Discovery шаттл кемаси фазога учирилди. Шаттл кемаларининг охирги авлод намунаси бўлган Discovery, балки, сўнгги марта фазога кетди. Маълумки, бу йил мавжуд шаттларнинг учиши тўхтатилади ва америкаликларнинг ҳозир тайёрланаётган янги авлод кемалари битгунча, америкаликлар ҳам русларнинг алмисоқдан қолган “Союз” кемаларидан фойдалани...