Кундалик хабарлар - 25 April 2010
- 12:44Тожикистон президенти қизлар 18 ёшдан оила қуришлари керак демоқда
Президент Эмомали Раҳмон мамлакат парламенти иккала палатасининг қўшма мажлисида қилган кечаги нутқида қизлар учун турмушга чиқиш чегарасини 17 дан 18 ёшга кўтаришни таклиф қилди, дейилади Азия Плюс агентлигининг хабарида. Шундай қилинса, ёшлар мустақил ҳаётга пухтароқ тайёрланадилар. Давлат раҳбари келтирган маълумотларга кўра, ҳозир Тожикистонда ажралишлар сони ортиб бормоқда. Масалан, охирги 5 йилда ажралиш...
- 08:22Францияда автомобиль ҳайдаётган аёл бурқаси учун жазоланди
The Independent газетасида берилган хабарга кўра, кеча Францияда 31 ёшли мусумлмон аёл юзининг кўзидан бошқа ҳамма ерини ўраб олувчи бурқа кийгани туфайли полиция инспектори тарафидан €22 жазога тортилган. Бу воқеа ҳамманинг диққатини ўзига тортганининг сабаби бор. Маълумки, Бельгия парламенти келаётган пайшанба куни, Франция парламенти эса, шу йил ёзгача мусулмон аёлларга юзнинг кўздан бошқа ҳамма жойини бекитадиган бурқа каби кийим...
- 07:48Юлия Тимошенко Виктор Януковичга ғазовот эълон қилди
Украинлар майдонни “майдан” дейишларини зарғалдоқ инқилоби даврида ўрганган эдик. Энди билсак, улар ғазовотни “газават” дейишаркан. Украина Туркияга яқин мамлакат, маълум бир вақт турклар бу ерларда ҳукумрон ҳам бўлишган, демак, баъзи форча-арабча сўзларнинг турклар орқали украинларга ўтганига ҳайрон бўлмаслик керак. Кеча оппоқ кийим кийган Юлия Тимошенко қора “Мерседес”да Киев марказида митингга тўпланган тарафдорларинин...
- 04:16Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатди
Бугун Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги Савай темир йўл бекатидан қўшни Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Ёрдам 30 тонна ун, 200 тонна минерал ўғит, 150 тонна цемент, қурилиш материаллари, кийим-кечак, дори-дармон, тиббий асбоб-ускуналар ва бошқа материаллардан иборат. - Ўзбекистон биринчилардан бўлиб Қирғизистонга ёрдам қўлини чўзгани учун Ўзбекистон президенти ва ҳукуматидан беҳад миннатдормиз...
02:51Остонада пост-коммунистик шанбалик
Бугун Қозоғистоннинг пайтахти Совет йилларини эслатарди. Ҳамма шанбаликда. Парламент, ҳукумат, Бош прокуратура ходимларидан тортиб Улуғ ватан уруши ветеранларигача ҳамма кўчада эди. Табий, Нур Ватан Партияси раҳбарияти ва оддий фаоллари ҳам Остона кўчаларида, ҳаммаёқни тозалашди, супуришди. 3 мингга яқин кўчат ҳам ўтқаздик, дебди шаҳар ҳокими Имангали Тасмагамбетов Казинформ мухбирига. “Бечора” Нурсултон...
- 01:44Россия Украина ва Қирғизистон билан яқиндан шуғулланмоқда
Cўнгги ойлар-кунларнинг воқеалари буни аниқ кўрсатиб турибди. Қуйидаги икки хабар ҳам шу фикрни тасдиқлайди. Икки кун аввал Россия президенти Дмитрий Медведев Россиянинг Қораденгиз Флотини Севаастополда яна 25 йилга қодиришга келишиб келган эди. Россия бош вазирининг матбуот котибияти маълум қилишича, Владимир Путин келаётган душанба куни Украинага ишчи ташриф билан борар экан. Темирни қизиғида бос деганларидек, зарғалдоқ...
- 23:25“Ҳаракат” хатқутисидан: Жaҳoн иқтисoдиёти вa диплoмaтия унивeрситeти ҳақида фикрлар
Жaҳoн иқтисoдиёти вa диплoмaтия унивeрситeти Ўзбeкистoн Рeспубликaсидaги энг нуфузли oлийгoҳлaрдaн бири ҳисoблaнaди вa кeрaк бўлсa aйтиб ўтиш кeрaкки, ҳoзирдa энг яҳши тaълим бeрувчи унивeрситeтдир. Мeн ушбу унивeрситeтнинг ички ҳaёти билaн жудa яхши тaнишмaн вa бу бoрaдa бир қaнчa фикрлaримни сизлaргa билдирмoқчимaн. Тaшкил этилгaнлигигa дeярли 18 йил бўлгaн бу унивeрситeт нoмидaн билиниб тургaнидeк тaлaбaлaргa xaлқaрo сoҳaдa...
- 22:43Уйғуристоннинг хитой аслли хўжайини ўрнига бошқа хитой тайинланди
Ўтган йили 5 июлда Шинжон-Уйғур мухтор ўлкасининг пойтахти Урумчида бўлган қонли воқеларнинг таъсири ҳали ҳам давом этмоқда. 2009 йил 5 сентябрдаги хабаримиздан маълумки, Урумчида норозилик чиқишлари қилган хан-хитойлар Хитой Коммунистик партиясининг Шинжон-Уйғур мухтор ўлкасидаги раҳбари Ванг Леқуаннинг истеъфога кетишини талаб қилшган, аммо Пекин партиянинг Урумчи шаҳар ташкилоти раиси Ли Чжини истеъфога жўнатиш била...
- 21:17Толибон лидери Мулла Умар ўзига янги ўринбосар тайинлабди
Араб дунёсинидаги энг машҳур Ал-Жазира телеканалининг билдиришича, толибларнинг лидери Мулла Муҳаммад Умар ўзига янги ўринбосар тайинлабди. Бу одам – Мулла Ҳасан. Мулла Ҳасандан аввал бу лавозимни эгаллаб турган Абдулғани Бардор шу йил февраль ойида АҚШ ва Покистоннинг хавфсизлик хизматлари биргаликда ўтказган операция натижасида қўлга олинган эди. Энди Толибоннинг Покистон ва Афғонистон ҳудудларидаги ҳарбий ҳаракатларга айнан ...
- 19:52Инжил чуваш тилида тўла чоп этилди
Бу муносабат билан ўтказилган диний байрамда нутқ сўзлаган Чебоксар ва бутун Ингушистон митрополити Варнава “Чувашлар Россияда руслардан кейин Инжилни ўз она тилларига тўла таржима қилган иккинчи халқ бўлдилар” дебди. Бу ҳақда бугун хабар тарқатган русларнинг ИТАР-ТАСС агентлигининг билдиришича, чуваш тилидаги Инжил Чувашистоннинг ҳамма кутубхоналарига тарқатилган. Чуваш тилидаги Инжилнинг бугунги варианти 1876 йилда эълон қилинган таржимадан...