Кундалик хабарлар - 18 May 2010
- 01:20Мадрид ва Нью-Йоркка янги авиарейслар амалга оширилади
Кейинги ойдан бошлаб Тошкентдан Мадрид ва Нью-Йоркка янги авиақатновлар амалга оширилади. Uzreport интернет порталининг ёзишича, ҳафтасига икки марта Тошкент-Мадрид-Женева рейси бўйлаб учадиган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” учоқлари йўловчилар учун қулайликдир. Жамоатчилик эса бу рейслар Гулнора Каримнинг Испанияга элчи этиб тайинлангани муносабати билан йўлга қўйилганини таъкидламоқда. 3 июндан бошлаб Тошкент-Рига-Нью-Йорк йўналишида ҳам учоқ...
- 00:55Журналист Аҳмаджон Эсоновнинг апеллация шикояти 25 майда кўрилади
Бундан бироз аввал фирибгарликда айбланиб, маҳкамага тортилган ва айби исботланмагач, иши терговга қайтарилган фарғоналик журналист Аҳмаджон Эсоновнинг иши шу йилнинг 25 майида жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судида кўрилади. Биринчи инстанция сифатидаги Жиноят ишлари бўйича Қува тумани судида айблов исботланмагач, иш қайта терговга юборилган ва журналист бундан норози бўлиб, оқлов ҳукми талаби билан апеллация берганди. Эслатиб ўтамиз...
- 23:41Ўзбек манқурт журналистикасининг аҳволига бағишланган конференция ўтказилди
Ўзбeкистoн Миллий мaтбуoт мaркaзидa мaмлaкaтни мoдeрнизaция қилиш вa кучли фуқaрoлик жaмиятини бaрпo этишдa нoдaвлaт элeктрoн oммaвий axбoрoт вoситaлaри вa журнaлистлaр фaoл фуқaрoлик пoзициясининг aҳaмиятигa бaғишлaнгaн кoнфeрeнция бўлиб ўтди, дейилади ЎзАнинг бугунги хабарида. Мамлакатимизда на эркин хабарчилик ва на журналистика бўлмагани сабабли, бу конференцияда президент Ислом Карим раҳбарлигида бу соҳада манқуртликни чуқурлаштириш м...
- 22:17Афғонистонда 44 йўловчиси бор бўлган учоқ ғойиб бўлди, қулаб тушганига шубҳа йўқ
Бугун эрталаб, маҳаллий вақт билан соат 8 атрофида мамлакатнинг шимолидаги, Тожикистон ва Ўзбекистонга яқин Қундуз шаҳридан 44 йўловчи билан учган Pamir Airways компаниясинин учоғи тахминан ярим соатдан кейин Саланг довони устида ғойиб бўлган. Довоннинг баландлиги 3,8 км бўлиб, у Қобулда 100 км узоқликда. Йўловчиларнинг 6 нафари чет эллик, улардан 3 киши Буюкбритания фуқароси эканлиги ҳам маълум. Об-ҳаво ёмонлиги, довонд...
- 21:30Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти уяли телефон хавфи ҳақида бонг урмоқда
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти уяли телефон хавфи ҳақида бонг урмоқда Ўтган йили айни шу кунларда Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖСТ) янги вирус гриппининг пандемияга айланиш хавфи ҳақида ҳаммани огоҳлантирар, қўполроқ қилиб айтсак, бонг урарди. Ҳозир бу хавф ҳеч кимнинг эсида ҳам йўқ. Бунинг сабаби – ЖСТнинг огоҳлантиришлари ҳамма тарафидан инобат...
- 19:15Фармацевтик фаолият билан шуғулланиш лецензияларининг муддати 5 йил билан чекланди
Ўзбекистонда шу пайтгача бу каби лецензиялар чекланмаган вақтга берилар эди. Президент Ислом Каримнинг 2010 йил 7 апрелдаги Қарори асосида ҳукумат 13 май куни Фармацевтик фаолият билан шуғулланиш лецензияларини 5 йилга чекловчи янги тартиб киритди. Аввалги хабарларимиздан маълумки, бир оз аввал Ўзбекистон ҳукумати хусусий нотариал ва хусусий даволаш амалиётларини бутунлай тақиқлаганди. Фармацевтика соҳасидаги бу янги тартиб ҳам кўпроқ...
14:28Қўшнимиздаги воқеалар ўзбекларни ҳам иккига бўлди
Қирғизистоннинг жанубидаги ўзбеклар кўр-кўрона Вақтли ҳукуматни қўллаб-қувватлашга бошлашгани яхшиликка олиб бормаслигини бизнинг мухбирларимиз аллақачон айтишганди. 14 апрелдаги хабаримизда, хусусан, шундай дейилган: “Ҳозир жалолободлик ўзбеклар номидан корчолонлик қилаётган, баёнотлар бераётган аллақандай Қодиржон Ботиров эс-хушини қанча тезроқ йиғиб олса, ўзбекларга шунча яхши бўлади.” Энди маълум бўлишича,...
- 13:42Қирғизистоннинг Вақтли ҳукумати секин-аста репрессиялар йўлига ўтмоқда
Энг қизиғи, унинг бошқа йўли ҳам йўқ. Чунки, бу ҳукуматни нодемократик йўл билан бўлса ҳам йиқитиш ниятидаги минг киши Қирғизистонда доим топилади. Уларни демократик принциплар доирасида ҳаракат қилишга чақириш эса, Вақтли ҳукуматнинг ҳокимиятга келиш йўлини қоралаш бўларди. Ўтган пайшанба-жума кунлари президент Боқиев тарафдорлари мамлакатнинг жанубида маҳаллий ҳокимиятни ...
- 07:16Эрон Бразилия ва Туркиянинг илтимоси билан Ғарбнинг талабларини бажаришга тайёрми?
Ҳозиргина Reuters агентлиги Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмет Довудўғлига асосланиб хабар беришича, Эрон раҳбарлари Бразилия президенти Луиз Инасио Лула ва Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон билан кўришгандан кейин, Ғарб олға сураётган талабларни бажаришга рози бўлишган эмиш. Ғарбнинг талабларига кўра эса, Эрон ядровий қурол яратиш учун ҳам ишлатса бўладиган программаларини бекитиши керак. Ишониб бўлмайдиган хабар. Афтидан, Туркиян...
- 05:50Россия президентининг Хамас лидери билан учрашуви Исроилнинг жонини чиқарди
Маълумки, яқинда Россия президенти Дмитрий Медведев Сурияга ташриф буюрганда, у мамлакатнинг президенти Башар Асаддан ташқари Филистин радикал исломий ташкилотининг лидери Ҳолид Машаал билан ҳам учрашганди. Исроил Медведевнинг Сурияга боришидан ҳам хурсанд бўлмслиги аввалдан маълум эди, аммо Исроилнинг ашаддий душмани бўлмиш ХАМАС лидери билан учрашув Тел-Авивнинг жиғибийрон қилгани табиийдир. Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман кеча ўз м...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Худайберганов Искандар
Добавить сведенияЧитать дальше...