Кундалик хабарлар - 29 May 2010

  • 19:28Интерполнинг мамлакатимиздаги бюроси раҳбари ШҲТ мулозимлари билан учрашди

    Халқаро полициянинг мамлакатимиздаги Миллий бюроси директори Рустам Исроилов Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг минтақавий антетеррорчилари билан сўзлашган. Унда ўзаро ҳамкорликка оид мавзуларда сўз бориб, уюшган жиноятчилик ва терроризм борасида тузилма билан алоқа ва ахборот алмашинувни йўлга қўйиш борасида кенгашилган. Бу борада матбуотда тарқатилган хабарларда қўшма қарор ёки битимлар ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Эслатиб ўта...

  • 18:43Ислом Карим олий ўқув юртларига қабул тўғрисидаги анъанавий Қарор чиқарди

    Бугунги матбуот Президент Ислом Каримнинг “2010-11 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги Қарори чоп этилди. Анъанавий Қарорга кўра, бу йил мамлакатимиз олий ўқув юртларига 56 607 нафар, жумладан, давлат грантлари бўйича 19 755 нафар, тўлов контракт асосида эса 36 852 нафар бакалавр тайёрлаш учун талабалар қабул қилинади.. Мамлакат президенти қарорининг бундай саводсизларча ёзилиши устидан ку...

  • 17:18Обидхон Қори Назаров ўзбек хуфячиларга пўписа қилмоқдами, ё МХХ билан ишлаганини тан олмоқда

    Аввалги кун хабарларида Ўзбекистон телеканали орқали намойиш қилинган “Хунрезлик” кўрсатувида пойтахт ва мамлакатнинг турли минтақаларидаги жамоатчилик вакиллари суиқасд, террорчилик амалиётларига “Жиҳодчилар” диний радикал оқими ва унинг раҳнамоси экани айтилаётган, ҳозирда Швецияда яшаётган уламо Обид Қори Назаров бошчилик қилгани таъкидланганди. Кеча ўша кўрсатувга нисбатан ўз муносабатини билдирган уламо “Озодлик” радиоси орқа...

  • 01:46“Бунёдкор”нинг мураббийси Сколари Тошкентни тарк этди

    Бугун Тошкентда ўтказилган матбуот конференцияси чоғида “Бунёдкор” терма жамоаси бош мураббийи, бразилиялик мутахассис Луиз Фелипе Сколари Тошкентдан кетаётганини расман маълум қилди. Ҳар ҳолда Тошкентдалиги учунми, уялганиданми, контракти муддатидан аввал тугатилган футбол мураббийси мамлакатдан илиқ таассуротлар билан қайтаётгани, ўзининг “Бунёдкор”да ишлаганидан мамнунлигини таъкидлади. Ҳомийлари (“Зеромакс” ширкати ва авторитет Миродил Жалолов)нинг и...

28 May 2010
  • 21:33Икки ўзбек Москвада аёлларни зўрлаш ва ўлдиришда айбланиб, узоқ йилларга қамалди, хунасаларнинг “Уйғон Ўзбекистони” қани?

    “Комсомольская правда” гезетаси хабар беришича, Москва шаҳар Савельев туман суди икки ўзбек - 32 ёшли Хусниддин Алимарданов ва 37 ёшли Хожибек Хожираҳимовни 12 ва 20 йил озодликдан маҳрум қилди. Ҳар бирининг иккитадан боласи бўлган бу шахслар Ўзбекистондан Москвага ишлаш учун келишган, қурилишда мардикорлик қилишган. Ишдан бўш вақтда рус аёлларини зўрлаш билан шуғулланишган. Зўрлаш бўйича 8 ҳол исботланган, аёллардан бири ўлдирилган ...

  • 20:45Қирғизистондаги воқеаларни “Ҳаракат” масхарабозлик деганди, АҚШ дипломати сиёсий ўйинлар деб баҳолади

    Қирғизистон Вақтли ҳукумати раҳбарининг ўринбосарлари бир-бирларини порахўрликда айблашлари, мамлакатнинг жанубий минтақасидаги қарама-қаршиликни бостириш учун сал кам 2 миллион доллар пул ажратиб, уни ўз ичларида бўлиб олганлари, Таласда оддий одамларнинг қўлига қурол тушишини таъминлаб, ўша қуролли кишилар иштиркида Бишкекда тўкилган қонга Боқиев айбдор дейишлари, бу ҳукуматдан норози бўлганларга дарҳол ...

  • 14:14Украинанинг руспараст президенти НАТО масаласида болаларча ўйин қилмоқда

    Руспараст Регионлар Партиясининг лидери Виктор Януковия президент бўлгандан кейин, бу мамлакатнинг ташқи сиёсати кескин ўзгариши, Европа ўрнига Москва билан яқинлашиш бошланишини ҳамма аввалдан тушунарди. Шундай бўлмоқда ҳам. Кеча Украина ташқи ишлар вазири Константин Гришченко ҳукуматнинг ташқи сиёсатига бағишланган бир йиғилишда “Украина НАТО билан алоқаларини ривожлантираверади, аммо унга аъзо бўлиш масаласи кун тарибидан олинд...

  • 13:48США: новые попытки договориться с Ираном делают мир более опасным

    Госсекретарь США Хиллари Клинтон назвала попытки договориться с Ираном, подобные той, что предприняли Бразилия и Турция, лишь ухудшающими ситуацию в сфере международной безопасности. «Мы считаем, что приобретая дополнительное время для Ирана, давая ему возможность не соблюдать международные договоренности в сфере ядерной безопасности, способствует ухудшению ситуации в сфере безопасности», - заявила Клинтон. Reuters

  • 13:05Қирғизистон милицияси кеча одамлардан учта гранатомет топиб олган, Бишкекда қон тўкилишига айбдорлар Вақтли ҳукуматда ўтирибди

    Аввалги хабарларимизда жуда кўп қирғизлар ўз ихтиёрлари билан қўлларига тушиб қолган қуролни милицияга топширишаётганини Қирғизистон ахборот воситаларига асосланиб билдиргандик. АКИпресс агентлигининг бугунги хабарига кўра, ҳамма ҳам қуролни ўз ихтиёри билан топширмаяпти. Масалан, кеча 3 та гранатомет, 2 та ҳарбий граната, 14 та шовқин берувчи граната, 400 гр тротил шашкаси, кўп миқдорда патрон, ҳарбий рация ва б...

  • 04:34Ўзбек демократлари Швеция парламентининг ЕХҲТдаги делегацияси раиси билан учрашдилар

    Европа бўйлаб сафарга чиққан Ўзбекистон демократик мухолифатининг лидерларидан иборат гуруҳ бугун Швеция парламентининг ЕХҲТдаги делегацияси раиси Walburga Habsburg Douglas қабулида бўлди. Douglas хоним юксак мартабали меҳмонлар билан Швеция парламенти биносининг музокаралар залида бир соатлик суҳбат қилди. Суҳбат чоғида томонлар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича фикр алмашдилар. Douglas хоним асосан Ўзбекистонда сўз э...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону