Кундалик хабарлар - 10 June 2010

  • 01:04Россиянинг қўғирчоқ президенти Тошкентга келади

    Кутилганидек, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг эртага бошланадиган навбатдаги анжуманида қатнашиш учун Россия Федерацияси Президенти Дмитрий Медведов Тошкентга келади. Бугун бу ҳақда хбар қилган Кремль матбуот хизмати Медведовнинг эртага Тошкентга келишини билдирган.

09 June 2010
  • 23:49Олег Басилашвили: Гуржистон президентидан ўрнак олиш керак

    Россияда яшайдиган гуржиларга Гуржистондаги ўзгаришлар ёқади. Президент Саакашвили мамлакатда тартиб ўрнатди, унган ўрнак олиш керак, деди машҳур актер Олег Басилашвили Тбилисида ўтказган матбуот конференциясида. У саволларга жавоб берар экан, сўнгги йилларда Гуржистон яхши томонга ўзгарганини айтди. У Гуржистон-Россия муносабатлари, икки мамлакатни уруши, Россиядаги мавжуд аҳвол, хусусан, зиёлиларнинг аҳволи ва сўз эркинлиги ҳақида ҳам гапирди, дейилад...

  • 22:12Россияда йилига 70 тонна афғон героини истеъмол қилинади, Путин ташвишда, Ислом Карим хизматда

    Россияда йилига 70 тонна афғон героини истеъмол қилинади. Бу героиннинг нархи 14 миллиард доллар. Жаҳон бўйича бир йилда истеъмол қилинадиган наркотикларнинг умумий нархи 20 миллиард доллар. Ҳозир гиёҳвандликдан ўлаётганларнинг сони Толибон жангариларининг ўқидан ўлаётганларнинг сонидан анча кўп. Марказий Осиёда афғон наркотикларининг 5 фоизи, Рооссияда 40 фоизи, Балканларда 2 фоизи қолмоқда. Бу рақамларни БМТнинг наркотиклар в...

  • 21:57ХХР раиси Ху Цзинтао Тошкентга келди

    Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг таклифи билан ХХР раиси Ху Цзинтао Тошкентга келди, дейилади пешин соатларида тарқатилган расмий хабарда. Уни аэропортда Бош вазир Шавкат Мирзиёев кутиб олган. Ташриф чоғида икки президент Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги муносабатларни яна ҳам ривожлантиришни, ўзларини қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилишади. Аммо, маълумки, Ху Цзинтаонинг асосий мақсади эртага Тошкентда бўла...

  • 21:30Тўқмоқ супермаркетида портлаш бўлди, давлат расмийлари жим, Ўзбекистонда каби

    Қирғизларнинг мустақил АКИпресс агентлигининг хабарига кўра, Тўқмоқ шаҳридаги “Мега-Сити” супермаркетининг иккинчи қаватида бир соатча аввал портлаш бўлган. 4 киши яраланган, улардан бири ёш бола. Бу - Тўқмоқ шаҳрида охирги 2 ой ичида содир бўлган учинчи портлаш. Аввал бир автозаправкада ва “Мегаполис” номли маиший ҳордиқ чиқариш марказида шундай портлашлар бўлган. Ким ва нима портлатгани ҳақида ҳали ...

  • 19:25Ахмадинеджад не примет участие в саммите ШОС в Ташкенте

    Президент Ирана Махмуд Ахмадинежад, находящийся в настоящее время в Душанбе, не примет участие в саммите ШОС, который состоится 10 – 11 июня в Ташкенте, сообщил иранский посол в Таджикистане Алиасгар Шердуст. Причины этого решения дипломат не объяснил, но сообщил, что из Душанбе иранский президент в среду вечером отбывает в Шанхай для участия в ЭКСПО-2010. В ШОС входят Россия, Китай, Казахстан, Киргизия, Таджикистан и Узбекистан. Еще четыре государства – Иран, Пакистан, Индия и Монголия – ...

  • 18:40Олтиннинг нархи тарихда энг юксак даражага чиқди

    Шу йил 23 майдаги хабарларимиздан бирида “Ўзбекистон олтинга бой ўлка бўлса ҳам, мамлакатимизнинг оммавий ахборот воситалари олтиннинг нархи билан қизиқмайдилар, тўғрироғи, уларнинг қизиқишига йўл берилмайди”, деб ёзгандик. Ўша хабаримиздан маълумки, 2007 йилда олтиннинг 1 унцияси 800 доллар бўлган бўлса, шу йилнинг февраль ойида тарихда биринчи марта 1 минг доллардан ошди, май ойида $1,177.35 га чиқди. Кеча NYMEX савдо биржасида 1 унция (тахмин...

  • 16:26Номусига тегиш билан қўрқитиб иқрорлик олинган қашқадарёлик қизнинг иши апелляцияда кўрилмоқда

    Шу йилнинг 30 апрелидаги хабарларимизда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига таяниб, қотиллик бўйича очилган жиноят иши тергови даврида Қашқадарё вилояти ИИБ мулозимлари томонидан номусига тажовуз қилиш билан қўрқитилиб, зўраки иқрорлиги олинган қиз воқеаси ҳақида ҳикоя қилгандик. Хусусан, маҳкума судда Қашқадарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бўлими бошлиғи Анвар З...

  • 13:10Объем денежных переводов между Узбекистаном и России составило $430 млн

    В первом квартале 2010 года объем денежных переводов между Узбекистаном и России составило $430 млн., говорится в сообщении Центрального банка России. В отчетном периоде объем денежных переводов из России в Узбекистан составило $383 млн. Средняя сумма одной операции из России в Узбекистан составила $500, отмечается в отчете. По данным российского банка, объем денежных переводов из Узбекистана в Россию достигло $46 млн. и средняя сумма одной операции - $1192. Узбекистан лидирует среди с...

  • 12:33Ислом Карим раҳнамолигида хабарчилик тушунчаси ҳам ҳароб бўлмоқда

    Ўзбекистоннинг Москвадаги янги элчиси Зиёдулла Пўлатхўжаев Россия президенти Дмитрий Медеведевга 3 июнда ишноч ёрлиғини топширгани «Ҳаракат» агентлиги тарафидан ўша куниёқ хабар қилинган эди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг «Жаҳон» ахборот агентлиги бу ҳақда, илоҳим кулманг, кеча кечқурун хабар тарқатибди. Бу вазирликнинг фаолиятига тўғридан-тўғри алоқаси бўлган воқеани 5 кундан кейин хабар қ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону