Кундалик хабарлар - 12 June 2010
- 05:47Ўзбекистонни саратон забтига олмоқда
Шу кунларда мамлакатимизда жуда юқори об-ҳаво сақланиб турибди. Ўтган куни пойтахтнинг Олой бозори ҳудудида жойлашган термометр цельсий шкаласи бўйича 42 даражани кўрсатди. Бироқ кеча кечга яқин ҳарорат бироз қайтгандек бўлди. Шунга қарамй замонавий қулайликларга эга бўлмаган жамоат транспортида, қолаверса, кўчаларда ҳам юриш одамларга бирмунча малол келмоқда. Гидрометерология маркази маълумотига кўра, юқори ...
- 04:30Қирғизистон расмийлари Ўшда 46 киши ўлганини тасдиқлади
Бу мамлакатнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийлари, бугун Тошкент вақти билан соат 22:30 га қадар Ўшдаги тартибсизликлар, тўғрироғи, ўзбек-қирғиз тўқнашувларида, 46 кишининг ўлганини билдирди. Ярадор бўлганларнинг сони 646, улардан 419 киши касалхонага ётқизилган. 181 киши касалхонага ётқизилмасдан даволанган. Бишкекдан келган докторлар операциялар қилишмоқда. 24.kg агентлиги воқеа гувоҳларига ас...
- 04:09Америка ҳукумати қақшолга қарши курашда Ўзбекистонга кўмак бермоқда
АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги тарқатган хабарда айтилишича, бу мамлакатнинг Халқаро Тараққиёт Агентлиги (ЮСАИД) Ўзбекистон ҳукуматининг полиомиелитга (қоқшолга) қарши эмлаш кампаниясини грантлар бериш йўли билан қўллаб-қувватламоқда. “Биз биргаликда фаолият юритиб, ҳар бир бола эмлангани ва шу тариқа полиомиелитдан ҳимояланганига ишонч ҳосил қилишимиз мумкин”, деди АҚШ элчиси Ричар...
- 03:22Жанубий вилоятларимиз Ислом Каримни кутиб олишга тараддуд кўрмоқда
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти маъмурлари Президент Ислом Каримни кутиб олишга тайёргарлик кўрмоқда. Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг боришини кўриш мақсадида икки кундан сўнг жанубий минтақаларга борасидаги юртбошининг ташрифи муносабати билан йўл четлари тозаланиб, унинг назари тушиши мумкин бўлган бино пештоқлари бўялмоқда. Президент билан учрашувга чиқадиган оқсоқоллар, фуқаролар сўнгги репетициялардан ўтказиля...
- 02:40Ўзбекистон миллатдошларни ҳимоя қилиш ўрнига чегараларни ёпиб олди
Оммавий ахборот воситалари тарқатаётган хабарларда таъкидланишича, Қирғизистон жанубидаги бугунги вазият арафасида Ўзбекистон томони чегараларини маҳкам ёпиб олди. Чегара яқинига оғир ўқотар қуроллар, бронотехникаларни жойлаштирди. Миллатдошлар қисматига шу тариқа ҳамдард бўлаётган Ислом Карим ШҲТ доирасидаги лўттибозликларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон томони чегараларни ёпиб олганини Қирғизистон ...
- 02:28Cобиқ бирликчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси Михаил Арздинов мамлакатни тарк этди
Кечикиб олинган хабарга кўра, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил жамияти раҳбари, 1992 йилда тузилишидан бошлаб 1996 йилгача Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти раисининг ўринбосари бўлган, осетин миллатига мансуб Михаил Арздинов мамлакатни тарк этди. Ташкилот фаолларининг таъкидлашича, уй-жойини сотиб, Ўзбекистондан бутунлай кетган Михаил Дмитреевич Санкт-Петербургдаги укаси Анатолийнинг уйида экани айтилмоқда. Ташкилотнинг айрим фаолларига ...
- 02:18АҚШ делегацияси Тошкентга келади
АҚШ Давлат департаменти маълумотига кўра, бу мамлакатнинг нуфузли делегацияси 17 июнь куни Тошкентга келади. АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк бошчилигидаги делегация таркибида Хиллари Клинтоннинг Демократия ва инсон ҳуқуқлари, меҳнат масалалари бўйича ёрдамчиси Майкл Познер ва Миллий хавфсизлик кенгаши директори Курт Донеллилар бор. Делегация мамлакатимизда ҳукумат, фуқаролик жамияти вакиллари ...
- 01:23Ўшлик ўзбеклар орасида ваҳима: қирғизлар уларни битта қолдирмай ўлдирмоқчи эмиш
Қирғизистон жанубидаги воқеалар жараёнида ўшлик миллатдошларимиз Ўзбекистондаги, хусусан, Фарғона водийси ва Тошкентдаги қариндошларига қўнғироқ қилиб, вазиятнинг жуда ёмонлигини таъкидлашмоқда. Ўшликлардан бири Миновархон ўзбекларнинг қирғизлар томонидан уйларидан олиб чиқиб кетилаётгани, ҳатто вазиятни ўнглаш баҳонаси билан қирғиз миршаблари миллатдошларимизни ўққа тутаётганини айт...
- 00:54Ўшда ҳалок бўлганлар сони 37 бўлди, мамлакатнинг турли ерларида қирғиз ёшлари Ўшга бориш учун тўпланишмоқда
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги оператив штабининг маълумотларига кўра, Ўшдаги ўзбек-қирғиз тўқнашувларида ҳалок бўлганларнинг сони 37 га чиқди. Ярадорлар сони 500 дан ошди. 333 киши касалхонага ётқизилди. Оғир ярадорлар сони ҳам 50 дан ошди. Ўш вилоятининг турли ерларида, хусусан, Бишкекда ёшлар тўпланиб, Ўшга бориш ҳаракатига тушишган. Уларнинг миллати хабарларда айтилмайди, аммо улар оқ қа...
23:43Ўшда ўзбек-қирғиз қони тўкилмоқда, ШҲТ диктаторлари расмга тушади, бир тийинга қиммат баёнотлар қабул қилади
Бугун тушда тарқатилган расмий хабарга кўра, ШҲТ давлатлари раҳбарларининг йиғилиши расмга тушиш билан бошланган. Бор-йўғи бир неча юз километр нарида, бу ташкилотга аъзо бўлган мамлакатда ростакам уруш кетмоқда, диктаторлар эса расмга тушиш билан овора. Вазиятдан келиб чиқиб, протоколни бироз соддалаштириш кераклигини ҳам тушунмайди бу одамлар. Тағин улар президентлар эмиш. Улар қабул қилган ниҳоий Декларация устидан кул...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Ардзинов Михаил
Добавить сведенияЧитать дальше...