Кундалик хабарлар - 19 June 2010
- 08:36Ислом Каримнинг Қирғизистондаги воқеалар хусисида айтган гаплари асоссиз, “Бирлик” уруш бўлишини аллақачон башорат қилган эди
Русларнинг «Новости» агентлиги Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг қаерда айилгани билдирилмаган қуйидаги сўзларини келтиради: Бўлган воқеаларни этник конфликт деб ҳисобламайман, чунки, ўзбек ва қирғизларда бунга сабаб йўқ эди. Бу ерда на ўзбекларнинг на қирғизларнинг айби бор, воқеалар учинчи кучлар тарафидан уюштирилган. Провокация ташкилотчиларининг асосий мақсади – бу конфликтга Ўзбекистонни тортиш бўлган. ...
- 08:08Ҳюман Райтс Уотч: Ўшликлар ҳамон шафқатсиз тажовуз¸ калтаклаш ва жинсий зўрлашлардан азоб чекмоқда
“Вақтли ҳукуматнинг вазият барқарорлашмоқда деган баëнотига зид тарзда ўшликлар ҳамон шафқатсиз тажовуз¸ калтаклаш ва жинсий зўрлашлардан азоб чекмоқда.” Ҳюман Райтс Уотчнинг 17 июндаги баëноти ана шундай бошланади. Ташкилотнинг Ўшда кузатув олиб бораëтган ходими Оле Солванг Озодлик билан суҳбатда қирғиз мунтазам армияси кийимидаги ҳарбийларнинг Нодира исмли ўзбек қизни зўрлаганини айтиб берди....
- 07:26"Ҳаракат" хатқутисидан: 2000 дан ортиқ қурбонларнинг хотирасига нисбатан ҳиёнат бўлмасин
Ҳурматли, "Ҳаракат" маъмурияти. Яхшики, кўп кузатилаётган ўзаро айбловлар қобиғидан чиқиб, сайтингиз қирғиз-ўзбек можаросининг ечиш йўлларини (таклифлар тўғрими ёки баҳсли, бу бошқа масала) ҳам излашга бошлади. Мен сепаратчи эмасман, миллатчи ҳам. Назаримда, Ўш ва Жалолобод қирғинидан кейин ўзбек ва қирғизларнинг ёнма-ён ва тинч яшаши учун бирдан бир сиёсий қурилма - бу Қирғизист...
- 06:46Роберт Блейк: Ситуация на юге Кыргызстана сравнима с гуманитарной катастрофой
Ситуация на юге Кыргызстана сравнима с гуманитарной катастрофой. Об этом, как сообщает агентство «Рейтер», заявил помощник госсекретаря США по вопросам Южной и Центральной Азии Роберт Блейк. Он призвал власти Кыргызстана провести расследование конфликта. «США очень обеспокоены поступающими докладами о происходящих актах насилия на юге страны, - подчеркнул он. - Мы призываем региональные власти предпринять немедленные шаги для прекращения насилия». // 24.kg
- 06:10Ҳуқуқ ҳимоячиси Шуҳрат Ғаниевнинг онаси оламдан ўтди
Бироз кечикиб олинган хабарда таъкидланишича, бухоролик ҳуқуқ ҳимоячиси Шуҳрат Ғаниевнинг онаси оламдан ўтган. Бир умр шифокорлик касби билан кишилар дардига малҳам бўлган онахон 76 ёшида орамиздан кетди. У кишини Аллоҳ раҳматига олсин, дўстимиз хонадони бошига тушган мусибатга шерикмиз.
- 05:44Италия делегацияси мамлакатимизга келди
Бугун қатор вазирлик ва ҳукумат идораларида Италиянинг Сиракуза провинцияси раҳбари Николо Боно бошчилигидаги ҳайъат билан учрашув ва музокаралар ўтказилди. Бугун куннинг биринчи ярмида делегация Ўзбекистон савдо-саноат палатаси маъмурияти билан музокаралар ўтказиб, ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга келишишган. Яна икки ҳафтадан сўнг Европа Иттифоқига раислик ҳуқуқини қўлга киритадиган Италия Республикаси сармоядорлари, ишбиларм...
- 03:34Ислом Карим Бухорога сафар қилди, навбатдаги масхарабозлик саҳналари ўйналди
Бугун Президент Ислом Карим ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг боришини кузатиш мақсадида Бухоро вилоятига ташриф буюрди. Бухоронинг Вобекнт тумани дала шийпонида қишлоқ хўжалиги ходимлари, туман ҳокимлари, оқсоқоллар билан суҳбатлашган Ислом Карим Қирғизистон жанубидаги қатли ом мавзуига тўхталди. Ҳодисанинг учинчи кучлар томонидан бошқарилаётгани, бу куч можарога Ўзбекистоннинг ҳам аралашишини истаётганини...
- 02:48АҚШ делегеацияси фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди
Бугун Интерконтиненталь отелида АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Роберт Блэйк ҳамда Давлат котибининг Демократия ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича маслаҳатчиси Майкл Познер фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Жиззах вилояти бўлиими етакчиси Бахтиёр Ҳамроев, Бухородаги ҳуқуқий гуманитар марказ директори Шуҳрат Ғаниев, Тезкор Аксилтаъсир Гуруҳи координатор...
- 02:23АҚШ мулозимлари Омбудсман Сайёра Рашидова билан учрашган
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари вакили (Омбудсман) матуот маркази тарқатган маълумотга кўра, Сайёра Рашидова АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Роберт Блэйк ҳамда Давлат департементининг Демократия ва инсон ҳуқуқлри бўлими раҳбари Майкл Познерларни қабул қилган. АҚШлик меҳмонларга мамлакатда инсон ҳуқуқлари масаласининг юқори даражада эканини исботлашга уринган Рашидова м...
- 01:27Президент Ислом Карим Ҳиллари Клинтон билан Қирғизистон воқеаларини муҳокама қилди
Кеча Ислом Карим АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан телефон орқали гаплашиб, Қирғизистон жанубидаги қотли ом тафсилотлари ҳақида сўзлашибди. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг энг умумий шавлда берилган хабарларига кўра, Ҳиллари Клинтон қўшни мамлакат жанубидаги ўзбекларнинг аҳволи Қўшма Штатлар ҳукумати диққат марказида экани, яқин келажакда Ўзбекистон ҳукумати воситасида Қ...