Кундалик хабарлар - 24 June 2010

  • 02:54Сирдарёлик аёл “Бирлик” ва “Эзгулик” фаоли устидан шикоят қилди, миршаблар суриштирув олиб боришмоқда

    Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида яшовчи фуқаро Шаҳноза Юнусалиева Гулистон шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, “Эзгулик” ва “Бирлик”нинг маҳаллий раҳбари Исроил Риза устидан шикоят қилди. Ўн варақдан ортиқ шикоят аризада мухолифатчи ва ҳуқуқ ҳимоячисининг бундан бир неча йил аввал бу хонимга нисбатан таъмагирлик қилгани, ўзи раҳбарлик қилаётган ташкилотларда диктатура ўртатгани в...

  • 02:24Куннинг сенсацияси: пойтахтдаги Талабалар шаҳарчаси Қирғизистон қочқинлари учун бўшатилмоқда

    Бугун Ўзбекистон Миллий универститети ҳамда Тошкент давлат техника университети талабаларига ошиғич равишда жавоб берилиб, пойтахтдаги Талабалар шаҳарчасини илму толиблардан тозалаш бошланди. Бу ҳақда мухбирларимизга мурожаат қилган бир неча талабалар бу ерга Қирғизистон жанубидан мамлакатимизга қочиб ўтган қочоқларнинг бир қисми жойлаштирилишини айтмоқда. Ишониш қийин бўлган бу маълумотни университет ректорати ...

  • 00:42Ярадор ўзбеклар Қирғизистон касалхоналарига кўчирилади, биз қорамол бўлмасак, қорамол нима ўзи?

    Қирғизистон ахборот воситаларида тарқатлган хабарлардан бирида айтилишича, Ўзбекистонга қочиб келган ўзбеклар ўз уй-жойларига қайтишга бошлаши билан, Ўзбекистон касалхоналарига ётқизилган Қирғизистонлик ўзбек ярадорлар ҳам Қирғизистон касалхоналарига жўнатилар эмиш. Ўзбекистион ўзбекларига нима бўлди ўзи? Ўзбек докторлари ичида Ўзбекистон ҳукуматининг бу манқуртча қарорига қарши исён қиладиган ма...

23 June 2010
  • 23:34Қирғизистоннинг бугунги аҳволи: Ўшда сайлов комиссияси аъзоларидан 6 ўзбек аёли ўғирлаб кетилди

    Қирғизистоннинг бугунги аҳволи: Ўшда сайлов комиссияси аъзоларидан 6 ўзбек аёли ўғирлаб кетилди Қирғизистон Марказий Сайлов Комиссиясининг аъзоси Жаркин Бапановага асосланиб хабар тарқатган 24.kg агентлигина кўра, бугун куппа-кундуз куни Ўш шаҳрида маҳаллий сайлов комиссиялари аъзоларидан 6 киши ўғирлаб кетилган. Уларнинг ҳаммаси ўзбеклар. Маълум бўлишича, 126 кишини референдум ўтказиш масалалари бўйича тренинг ўтказиш учун ...

  • 14:14Қирғизистон армияси назоратни қўлга оляпти эмас, Ўшни босиб олмоқда

    Машҳур New-York Times газетасининг кечаги сонидаги Ўш вилоятида қирғизларнинг ўзбекларга қарши қатлиомига бағишланган мақолада “Қирғизистон армиясининг вилоятни назорат остига олиши - босиб олиш операцияси каби бўлмоқда” деб ёзади. Ҳақиқатда шундай бўлганини, яъни қирғиз армияси бундан бир неча кун аввал қирғиз эстремистлари ўзбекларга қарши қилган ишларини давом эттираёганини ...

  • 13:49“Ҳаракат” сайти Фарғона телевидениеси нишонида

    Фарғона вилояти телевидениеси махсус кўрсатув уюштириб, harakat.net сайти ва унда тарқатилаётган хабарларни уйдирмага чиқаришга интилди. Маълумки, сайтимизда авваллари “Ҳуррият”, сўнгра “Адолат” газетасининг Фарғонадаги мухбири бўлиб ишлаган журналист Аҳмаджон Эсонов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан айбланиб суд қилингани, аммо суд даллиарни етарсиз деб ҳисоблаб, ишни қайтга терговга юборгани ҳақида х...

  • 06:13“Туман ҳокимига пора берганман” деган фуқаро туҳматда айбланиб, ҳибсга олинди

    Сурхондараё вилояти Шўрчи тумани ҳокими Эркин Бойниёзовга пора беришга уриниш ва туҳматда айбланиб, маҳаллий икки шахс ҳибсга олинган. Ҳозирда Шўрчи тумани ИИБ томонидан фирибгарлик ва туҳматда айбланаётган икковлон ҳоким билан енг ичида иш битирмоқчи бўлишгани, аммо ҳоким улардан пул олиб, ваъдасида турмаганини айтиб, ҳокимятда жанжал кўтарган. Оқибатда ҳокимнинг топшириғи билан икковлон ҳибсга олинди ва жавобга...

  • 05:24Қирғизистон Вақтли ҳукуматидагилар ёлғон гапиришдан тўймайдилар

    Бир неча кун аввал Вақтли ҳукуматнинг вакиллари мамлакат жанубида бир тўда тожик снайпери ушланди, снайперлар ўзбекларни ҳам қирғизларни ҳам ўлдиришаётганди, деб хабар тарқатишди. Кейин бу гап ёлғон бўлиб чиқди. Аммо, ёлғон гапириш давом этмоқда. Кеча Қирғизистон Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси вазифасини бажарувчи Кенешбек Душебаев энди 20 снайпер ушлангани, уларнинг бр қисми чет эл фуқаролари эканлигин...

  • 04:36ЕХҲТ Қирғизистондаги референдумга кузатувчи юборишга қўрқади, аммо референдумни тўхтатишга чақирмайди

    Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг сайловларни мониторинг қилиш билан шуғулланадиган Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари Бюроси Қирғизистонда 26 июнда бўладиган референдумни кузатиш учун юбормоқчи бўлган 300 кишини хавфсизлик таъминланмагани баҳонаси билан бу мамлакатга юборишдан воз кечибди. Референдумга тайёрланиш босқичини ҳам кузатиш ниятида аввалроқ Қирғизистонга келган 26 киши ишлари...

  • 03:46Сурхондарёда ҳарорат 57 даражагача кўтарилди

    Бугун Термизда иссиқдан димиққан шаҳарликларнинг термометри Цельсий шкаласи бўйича 57 даражани кўрсатибди. Бироқ гидрометерологлар ҳаво ҳарорати 45 даражадан ошмаганини таъкидлашмоқда. Барча соҳада ҳукумат расмийлари сохта ҳисоботлар тарқатишини ҳамма билади, шу сабабли, давлатнинг гидрометерологлари бераётган маълумотларга ҳеч ким ишонмаяпти. Саратон кундан кунга забтига олаётган бу ўлкада юрак хасталиги...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону