Кундалик хабарлар - 02 October 2010

  • 04:41Дмитрий Медведев декабрь бошида Остонада бўладиган ЕХҲТ саммитида иштирок этади

    Русларнинг “Новости” агентлиги Россия президенти ёрдамчиси Сергей Приходькога асосланиб хабар беришича, Россия президенти Дмитрий Медведев шу йил декабрь ойининг биринчи кунлари Қозоғистоннинг пойтахти Остонада ўтказилиши режалаштирилаётган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитида иштирок этади. Президент ёрдамчисини айтишича, Дмитрий Медведев ЕХҲТ саммитида бошқа мамлаатларнинг қай даражали раҳбарлари келишидан қатъий н...

  • 04:38Сурхондарё вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Рўзигул Сафарова озодликка чиқарилди

    Бугун Сурхондарё вилояти давлат Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси собиқ раиси Рўзигул Сафарова озодликка чиқарилди. У шу йилнинг июнь ойида МХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ҳибсга олиниб, порахўрлик, талон-тарожлик ва мансаб ваколати суиистеъмоллигида айбланган эди. Унга нисбатан илгари сурилган айбловлар қийноқлар воситасида олинган, деган Сафарованинг қариндошига кўра, унинг бугунги озод қилиниш сабаби ҳ...

  • 04:15Скончался академик Георгий Арбатов

    В Москве на 88-м году жизни скончался почетный директор Института США и Канады академик Георгий Арбатов, сообщил телеканал «Россия-24». Арбатов являлся одним из главных разработчиков внешней политики СССР, ведущим советским специалистом по отношениям с США. В 1949 году Георгий Арбатов окончил МГИМО МИД СССР по специальности «международное право». С 1949 года он старший научный редактор в Издательстве иностранной литературы. В дальнейшем работал в журналах «Вопросы...

  • 03:53Ислом Карим Кремлга сим қоқди

    Кеча Кремлга қўнғироқ қилиб, Марказий Осиёдаги вазият барқарорлигини Дмитрий Медведов билан муҳокама қилган Ислом Каримнинг бу ҳаракати ҳақида ўрис оммавий ахборот воситалари хабар қилмоқда. Ҳамон Кремлга тобелигини яширишга уринадиган Ислом Каримнинг бу қўнғироғи хусусида маҳаллий матбуотда ҳеч гап йўқ. Айрим интернет нашрларигина мулоқот ҳақида узуқ-юлу&...

  • 03:28Қотиллик ва босқинчиликда айбланган аскарнинг апелляция суди ўтди

    Шу йилнинг 13 августидаги хабарларимизда Урганч шаҳридаги 58043-сонли ҳарбий қисмда шартнома асосида хизмат қилаётган фарғоналик аскар Ҳусниддин Тоҳировнинг қотиллик ва босқинчиликда айбланиб, 22 йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида айтгандик. Кеча Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий судида ана шу иш апеллация тартибида қайта кўрилди. Бир неча дақиқа давом этган апеллацион суд пастдаги инстаниция &...

  • 03:03Ислом Каримнинг Қирғизистонда халқаро текширув ўтказиш ҳақидаги ташаббусини маъқуллаш кампанияси бошланди

    Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Тошкент Педиатрия институтида ўтказилган давра суҳбатида институт домлалари, талабалар ва журналистлар билан бир қаторда қуйи палатининг депутатлари ҳам иштирок этишди ва ҳамма билан биргаликда шу йилнинг 11-14 июнида Қирғизистон жанубида бўлиб ўтган воқеалар юзасидан халқаро текширув ўтказиш ҳақидаги Ислом Каримнинг ташаббусини қарорлаштириш...

  • 02:36Украина зарғалдоқчиларига берилган бугунги зарба уларнинг ақлини киритадими, улар “Бирлик”дан ўрганишадими?

    Маълумки, Виктор Юшченко ва Юлия Тимошенко лидерлигидаги зарғалдоқчилар коалициясининг талаби билан 2004 йил 8 декабрда Олий Рада қабул қилган конституцион ўзгартиришлар натижасида, Украина президент-парламент республикасидан парламент-президент республикасига, яъни президентдан кўра парламентнинг ваколатлари кучлироқ бўлган мамлакатга айланган эди. Зарғалдоқчилар шу йўл билан Кучма замонидаги президентлик диктатурсига барҳам беришди, айнан шу ...

  • 01:14Электр энергияси нархи ошди, матбуот президентни эсламаяпти

    Бугундан мамлакатимизда электр энергияси учун тўловларнинг янги реестри амалга киритилди. Шу пайтга қадар аҳоли фойдаланилган электр энегриясининг 1 кВт и учун 70,50 сўм миқдорида ҳақ тўлаб келган бўлса, бу сумма эндиликда 76,80 сўм қилиб белгиланди. Ўзбекистон Молия вазирлигининг билдиришномаси орқали жамоатчилик ххабардор қилинган бу маълумотдан табиийки ҳеч ким хурсанд бўлгани йўқ. Ўзбекистон режими бино бўлибдики, унда нархлар о...

  • 00:37“Америка Овози”радиосининг мухбири Абдумалик Бобоев устидан суд 4 октябрда бошланади

    Мустақил Ҳуқуқ Ҳимочилари Ташаббус Гуруҳи тарқатган хабарда айтилишича, таҳаллуси Малик Мансур бўлган “Америка Овози”радиосининг мухбири Абдумалик Бобоев устидан суд 4 октябрь куни Мирзо Улуғбек тумани жиноий ишлар судида бошланади. Унинг иши судга чиқарилгани 15 сентябрдаги хабарларимиздан маълум. Тошкент шаҳар прокуратурасининг катта терговчиси Х.Ҳасанов томонидан тайёрлангнан 18/10-2683 сонли жиноий ишга кўра...

01 October 2010