Кундалик хабарлар - 15 October 2010

  • 06:44Долларнинг қиймати тушар экан, олтин нархи яна ортди

    6 октябрдаги хабаримизда олтин нархи ортишда рекорд уриб, унинг бир унцияси жаҳон бозорларида $1,341.20 бўлганини билдиргандик. Шу кунларда долларнинг қиймати бу йилнинг энг паст даражасига тушар экан, олтиннинг нархи яна ортди. Кеча унинг бир унцияси жаҳон бозорларида 1,387.10 доллардан сотилган. Йил бошидан бери унинг нархи 25 фоизга юксалибди. Олтин ишлаб чиқариш бўйича олдинги сафларда борадиган Ўзбекистон учун яхши янгилик. Аммо, ҳамма нарсани ўз халu...

  • 04:45Чехияига тайинланган элчимиз ишонч ёрлиғини топширди

    “Жаҳон” ахборот агентлиги томонидан тарқатилган хабарда таъкидланишича, Чехия Республикасидаги янги дипломатимиз Дилшод Аҳадов мамлакат Президенти Вацлав Клаусга ишонч ёрлиғини топширган. Учрашувда Чехия раҳбари ўзининг Президент Ислом Карим билан шахси алоқалари илиқлигига урғу берибди. Дилшод Аҳадовнинг қароргоҳи Берлинда бўлиши таъкидланишидан тушуниш мумкинки, у ўриндош элчи бўлади.

  • 04:11Россияга нон дардида кетаётган 9 нафар юртдошимиз ҳалок бўлди

    Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида икки автобус ва юк машинасининг тўқнашиб кетиши натижасида 11 киши ҳалок бўлган ва уларнинг 9 нафари мамлакатимиз фуқароларидир. Бу ҳақда хабар тарқатган “Би-би-си” радиоси йўл транспорт ҳодисасининг Олмаота - Екатеринбург автомагистралининг 929-нчи километрида содир бўлганини таъкидлаган. Чоршанба куни намозшомда содир бўлган ҳалокатда ўзбекистонликлар бораётган автобус ва "Камаз" бутунлай...

  • 03:51Сурхондарё вилояти Меҳнат биржаси раҳбари Баҳром Қодиров 11 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Сурхонадарё вилояти суди томонидан витлоят Меҳнат биржаси раҳбари Баҳром Қодиров 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Вилоят МХХ бошқармаси томонидан порахўрликда айбланиб ҳибсга олинган бу шахснинг оғир қийноқлар остида айбига иқрор қилингани айтилмоқда.

  • 03:38“Ҳуррият” газетасига янги муҳаррир тайинланди

    1996 йилдан чиқа бошлаган “Ҳуррият” газетасига янги Бош муҳаррир тайинланди. Бу шахс “Ўзбеккино” давлат унитар корхонасида хизмат қилиб келган журналист Ўктам Мирзаёр бўлиб, у узоқ йиллар Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида ишлаган. Газетанинг аввалги муҳаррири Зафар Саидов эса кексайиб қолганди, дейди таҳририят ходимларидан бири. Маълумки, бу газета ўзини мустақил деб атаса ҳам, аслида, Ўзбекистондаги ҳамма нашрлар каби, там...

  • 03:17Сурхондарёда навбатдаги “Жиҳодчилар” гуруҳига ҳукм ўқилган

    Жиноят ишлари бўйича вилоят судида мамлакатимизнинг Афғонистон ва Тожикистон билан давлат чегаралари атрофида фаолият олиб борган “Жиҳодчилар” диний радкиал оқими фаоллари турли йилларга озодликдан маҳрум қилинган. Бу ҳақда ўрисларнинг бир қатор ахборот агентликлари маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таяниб, хабар қилмоқда. Судланганлар сони 14 кишидан иборат бўлиб, уларнинг икки нафари аёлди...

  • 02:45Ўзбекистон сотишга 600 минг тонна пахта чиқариб, 650 минг тонна сотди

    Кеча ва бугун Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ”да ўтказилган VI Халқаро Ўзбек Пахта Кўргазмаси доирасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 500 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиш бўйича шартномалар имзоланди, бундан ташқари 650 минг тонна пахта толаси сотилди, дейилади бугунги расмий хабарларда. Кечаги хабарларда Ўзбекистон 600 минг тонна тола сотишга чиқаргани айтилганди, қандай қилиб 650 минг тонна сотилганига тушунтириш берилмайди, бу тола қан...

14 October 2010

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону