Кундалик хабарлар - 23 October 2010
- 03:19Ислом Карим ўз миршабларини мукофотлади
Бугун ўзининг махсус Фармони билан бир гуруҳ миршабларни давлат мукофотлари билан сийлаган Президент Ислом Каримнинг икки кундан сўнг бу касб эгаларига табрик йўллаши кутилмоқда. Боиси 25 октябрь - мамлакатда миршаблар куни. Қарийб 20 йилдан бери қатағон орган функцияларини бажариб келаётган миршаблар ўз касб байрамларини нишонлашар экан, милиция ҳақидаги қонуннинг ҳалигача эълон қилинмагани диққатга сазоворди. Ислом Кари...
- 02:24МДҲ Мудофаа вазирлари Қримга йиғилишмоқда
Рус оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган хабарларда таъкидланишича, МДҲ мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг 59-мажлисида иштирок этиш учун Қримга етиб келишган. Бу ерда бизнинг ҳарбий вазиримиз Қобил Бердиев ҳам бор. Кенгаш мажлиси кун тартибидан 20 дан ортиқ масала ўрин олган. Уларнинг энг муҳимларидан бири ҳарбий техникани модернизация қилиш, таъмирлаш ва эҳтиёт қисмлар етказиб бериш ҳақидаги келишувди...
- 19:22Олмаотада ноқонуний ишлаётган яна 20 ўзбек меҳнат муҳожири ушланди, Ўзбекистон ҳукумати парвойи-фалак
Қозоқларнинг расмий хабар агентлиги Казинформ тарқатган хабарга қараганда, Олмаота полицияси навбатдаги 20 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирини ушлаган. Шаҳарнинг учинчи микрорайонидаги бир уйда ёшаётган ўзбеклар, қозоқ агентлигининг истеҳзо билан ифодалашича, палов пишириш, нон ёпиш ва ҳаммомларда хизмат кўрсатишда маҳоратларини кўрсатишаётган экан. Уларнинг ҳаммаси эркаклар, паспортлари бригадирнинг қўлида эк...
- 03:38Путиннинг ўйинлари: Сергей Собянин Москванинг мэри бўлди, Вячеслав Володин унинг эски ўрнига ўтирди
Бугун Москва шаҳар Думасининг навбатдан ташқари мажлиси Россия президенти Дмитрий Медведев тарафидан шаҳар мэри лавозимига таклиф қилинган Сергей Собяниннинг номзоди салкам бир овоздан маъқуллади. Маълумки, Москва шаҳар Думасида икки фракция бор – “Бирлашган Россия” Партиясининг ва Россия Коммунистик Партиясининг фракциялари. “Бирлашган Россия” Партиясининг фракцияси тўла таркибда (32 киши) Сергей Собяниннинг номзоди учун “&...
- 12:48Новый исламо-христианский альянс: Ахмадинеджад и Чавес обещают установить «новый мировой порядок»
Президент Ирана Махмуд Ахмадинеджад и его венесуэльский коллега Уго Чавес заявили на встрече в Тегеране, что их страны «едины в стремлении установить новый мировой порядок», и о том, что они вместе одержат победу над общими врагами, сообщает РИА «Новости». Как сказал Ахмадинеджад, назвавший своего гостя братом, Иран и Венесуэла намерены установить «новый мировой порядок», который ликвидирует доминирование Запада при решении международных вопросов. Уго Чавес, в свою очередь, осудил «военные уг...
10:27Ислом Карим Туркманистонда ҳам Қирғизистон Вақтли ҳукуматини оқлаш билан овора бўлган
ЎзАнинг бугун кечаси тарқатилган хабарида Ўзбекистон президентининг Туркманистонга ташрифи битгани билдирилади. Умумий гаплардан иборат хабарнинг иккита диққатга сазовор жойи бор. Биринчи. Ислом Карим Туркманистон, Эрон, Уммон, Қатар орқали Форс кўрфазига чиқадиган транспорт йўли яратиш масаласини кўтарибди ва уни Туркманистон президенти билан муҳокама қилибди. Аммо, бу икки мамлакат биринчи қадамлар сифатида нима қилиши ҳақ...
- 07:03“Озодлик” радиоси МХХга хизмат қиладиган эшиттириш тайёрлаб эфирга узатди
Кеча бу радиода эълон қилинган эшиттириш айнан шундай дейишга асос беради. Нима эмиш, аллақандай бир МХХ агенти исломчилар ичига кириб олиб, МХХга айғоқчилик қилган эмиш. У айғоқчи Абдували Қорини ҳам гумдон қилишда катта роль ўйнапти. Энди у исломчиларга таслим бўлиб, ўз ихтиёри билан уларнинг яширин киностудиясисида олинган видеофильм орқали МХХни фош қиладиган гаплар гапирибди. Агар шундай одам ростдан бўлганда ҳа...
- 06:15Ўтган куни чўккан Dow Jones индекси кеча қаддини ростлашга бошлади
Кечаги хабарларимиздан бирида АҚШда фонд бозорларининг активлигини ёки энг катта 40 ширкат акцияларининг қиймат даражасини кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси 19 октябрь куни яна 11 минглик маррадан пастга тушиб, Нью-Йорк биржаси бекилган соатда 10978,62 га тенг бўлгани, бир кунда унинг қиймати 165,07 га, яъни 1.48 фоизга тушганини билдиргандик. Кеча Dow Jones индекси ўтган кунги мағлубият учун қисман бўлса ҳам “қасос” олди ва бир кунда 129...
03:4121 асрда Ислом дунёси: Покистонлик йигит икки хотинга бараварига уйланди
Бу мамлакатнинг шариатга асосланган қонунлари бўйича, ҳар қандай эркак расман бир неча хотинли бўлиш мумкин. Покистоннинг шарқидаги Мултон шаҳарчасида яшайдиган 23 ёшли Ашар Ҳадри шу қонундан фойдаланиб, бир кунда икки хотинли бўлди. Хотинларнинг бири – Румана Аслам 23 ёшда, иккинчиси – Ҳумайра Қосим 28 ёшда экан. Матбуотда берилган хабарларга кўра, Ашар ўз тенги бўлган Руманага севгани учун, ўзидан 5 ёш катта бўлган Ҳ...
00:42GM-Uzbekistan тўққиз ойда 160 мингдан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарди, 54 мингини Россияга сотди
Асакадаги АҚШ ва Ўзбекистоннинг қўшма корхонаси шу йилнинг 9 ойида 160,831 минг автомобиль ишлаб чиқарди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,2 фоизга кўпдир. Ишлаб чиқарилган автомобилларнинг сони турларига қараб шундай тақсимланибди: Nexia - 67,580 минг, ортиш 5,7% Matiz - 53,781 минг, ортиш 10,7% Damas - 15,729 минг, камайиш 6,8% Lacetti - 18,037 минг, ортиш 32,2% Captiva - 1,631 минг, ортиш 2,2 баробар Epica - 2,861 минг, ортиш 3,5 баробар Chevrolet...