Кундалик хабарлар - 30 November 2010

  • 02:33Тарғиботчи диндорлар “фош этилди”

    Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Москва-Самарқанд авиарейсида хориждан келган фуқаро Б. Жўраевдан турли форматдаги диний маърузалар, фильмлар тортиб олинган. Тошкент вилоятининг Навоий божхона комплекси хизматчилари эса фуқаро В. Павлов ёнини титкилаб, 7 дона диний адабиётни мусодара қилибди. Божхоначилар томонидан тўхтатилган фуқаро И. Батиршиннинг юк халтасидаги 9 номдаги китоблари орасида миссионерлик ру...

  • 01:47Cайтимиз башорати тўғри чиқди, Ҳиллари Клинтон Тошкентга келади, аммо фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳам учрашадими?

    Ўзбекистон ҳукуматига боғлиқ сайтлар АҚШ Давлат котибининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси Филип Кроулнинг Ҳиллари Клинтон 30 ноябрь - 3 декабрь кунлари Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Баҳрайнга ташриф буюриши ҳақидаги гапларини эълон қилдилар. У Қозоғистонга ташрифи чоғида АҚШ делегациясининг раҳбари сифатида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг са...

  • 01:27Навбатдаги масхарабозлик: янги партия тузилмоқда

    Узньюс интерент нашри хабарига кўра, шанба, яъни 27 октябрь куни Тошкент вилоятининг манзили кўрсатилмаган бир қисмида “Халқ манфаатлари” социал-демократик партияси Ташаббус гуруҳининг мажлиси ўтказилган. Анжуманда янги сиёсий ҳаракат орзумандлари бўлган 50 дан ортиқ киши иштирок этган. Партия тузиш ташаббускори бўлган собиқ адвокат, “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг Тошкент шаҳридан сайланган аъзоси Руҳиддин Комилов &#...

29 November 2010
  • 13:30Венада ўзбеклар Қирғизистон жанубидаги воқеалар бўйича пикет ўтказди

    Шу йилнинг 1 – 2 декабрь кунлари Қозоғистон пойтахти Остонада ўтказиладиган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити арафасида бу ташкилотнинг Австрия пойтахтида жойлашган қароргоҳи олдида бир гуруҳ қирғизистонлик ва ўзбекистонлик ўзбеклар ҳамда уларни қўллаб қуватловчи бошқа миллат вакиллари пикет ташкил қилдилар. Пикет давомида зулм остида қолаётган Қирғизистондаги ўзбекларнин...

  • 07:10Қутлуғ майдонда (Ўзбек инсонпарвар демократлари оғир жудоликка учради)

    Мамлакатда инсон ҳуқуқлари дахилсизлигига эришиш учун ўтган асрнинг 90 йилларида бошланган кураш, Абдуманноб Пўлат номи билан бевосита боғлиқдир. Бугунги кунда мамлакат ичкарисида ва ташқарисида фаол иш олиб бораётган инсон ҳуқуқлари ташкилотлари: “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти”, “Мустақил инсон ҳуқуқлари жамияти”, “Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти” ва ўз ўрнини излаётган бо...

  • 01:47Тошкентда паспорт тизими кучайтирилган тартибга ўтди

    Пойтахтимизда паспорт рўйхатидан (прописка) ўтмаган ёхуд уч кундан ортиқ рўйхатсиз яшаётган шахсларни жаримага тортиш, уларни Тошкентдан қувиб чиқариш кампанияси бошланди. Кеча ва бугун ижара уйларда яшовчи, пропискасиз ишга жойлашганлар, мардикорлар, 3 кундан ортиқ яшаётган меҳмонлар ёппасига маъмурий жавобгарликка тортилмоқда. Тошкентнинг Қўйлиқ даҳасидаги участка милиция нозирларининг таъкидича, бу буйруқ шахсан Президент томонидан б...

28 November 2010
  • 06:42“Ҳаракат” хатқутисидан: “Муродилло Холмуҳамедов - Президентнинг душмани!”

    Мазкур хатим бир қанча республика газеталарига, телевидение ва радиога юборилган, лекин ҳеч бир жойда чоп қилинмади. Янаям тўғрироғи, мен мурожаат қилган оммавий ахборот воситалари ходимларини ҳозирги кунда Самарқандда илондек семириб, аждаҳога айланган Самарқанд вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Муродилло Холмуҳамедов оғзини мойлади. Аксинча, Президентимиз касб-ҳунар таълими соҳасиг...

  • 03:15Қашқадарёлик педагоглар: “Адоғи йўқ шанбаликлардан дод!”

    Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси томонидан вилоят мактабларига юборилган билдиргида ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари ўрта мактабларда ҳашар эълон қилингани айтилади. Ҳашарда қатнашмаган педагог ва ўқувчилар ҳашардан тушадиган маблағлар тўпланувчи ҳисоб рақамига муайян даражада пул ўтказиши шартлиги кўрсатилган. Охири кўринмайдиган, ҳафта айланиб ташкил этиладиган бундай ҳашарлардан безг...

  • 02:24Ислом Каримнинг Қирғизистон борасида Кремль билан позицияси бир хил, уни мувофиқлаштириш давом этади

    Россия президентининг матбуот хизмати Дмитрий Медведев билан Ўзбекистон президенти Ислом Карим ўртасида навбатдаги телефон суҳбати бўлганини хабар қилди. Улар бир қанча масалалар, хусусан, қўшни Қирғизистондаги вазиятни ўнглаш борасида сўзлашган, Қирғизистонда турғун сиёсий вазият Марказий Осиёдаги хавфсизликнинг шарти экани хусусида бир фикрга келишган, икки мамлакат, яъни Ўзбекистон ва Россия бу масалада позицияларинии мувофиқлаштириш...

27 November 2010
  • 06:32Масхарабоз қонунчиларимиз 2011 йил бюджетини тасдиқладилар

    Расмий хабарга кўра, кеча Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатаси мамлакатимизнинг 2011 йилги бюджети лойиҳасини муҳокама қилиб, уни ҳеч бир ўзгаришсиз қабул қилди. Бюджет лойиҳаси бўйича нутқ сўзлаган Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Молия вазири Р.Азимов ва Қонунчилик Палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг раиси Б.Иминов бюджет лойиҳаси президент Ислом Карим томонидан илгари сурилган жа ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону