Кундалик хабарлар - 09 December 2010
- 02:28Тошкентда янги туман, тўғрироғи, янги номдаги туман пайдо бўлди
Пойтахтнинг Собир Раҳимов тумани Олмазор тумани деб юритиладиган бўлди. Бу ҳақдага қонунни кеча сенаторларнинг умумий мажлиси тасдиқлаган. Бир неча туман ҳудудларини янгидан белгилаган, Сурхондарёнинг икки туманидан бир туман ясаган сенаторлар ҳаракатларини халқимиз менталитети ва тарихий номларга бўлган ҳурмат билан изоҳламоқда.
- 02:03Кейинги йил Ўзбекистонда “Кичик бизнес ва тадбиркорлик йили” деб аталади
Бугун нишонланаётган Конституция байрами муносабати билан кеча Ўзбекистон Форумлар саройида анъанавий нутқ ирод қилган мамлакат Президенти Ислом Карим 2011 йилни “Кичик бизнес ва тадбиркорлик йили” деб аталашини эълон қилди. Анъанавий қарсакбозлик ва олқишлар остида қолган давлат раҳбари бутун бир давлат сиёсатининг аҳоли турмуш фаровонлигига қаратилгани, шу пайтга қадар эришилган бемисл ютуқлар ўз-ўзидан бўлмаганини эътироф этди....
- 00:11Сирдарёда темир йўл шпалларини ўмармоқчи бўлган 6 ўспирин усидан маҳкама очилди
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти судида Тошкент - Гулистон темир йўлининг Сирдарё тумани қисмидаги шпалларни (темир излар) ўмармоқчи бўлган 6 нафар ўспириннинг устидан маҳкама жараёни очилди. Уларга нисбатан диверсия билан боғлиқ ўа қалтис айбловлар илгари сурилмоқда, деди “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ташкилотининг маҳаллий бўлими фаоллари. Тун қоронғисида темир йўлни бузмоқчи бўлганларга нисбатан тергвлар даври...
- 22:52Белорусь режимида мухолифат жонланди, бизга қачон навбат етади
Бир муддат аввал ўрис мухолифатнинг жонланиши юқумли чиқиб, навбат Лукашенко режими дастидан қаддини кўтара олмаётган белорус мухолифатчиларига етган кўринади. Кеча Минскда оқшом 200 нафарга яқин мухолифат вакили ҳукуматнинг расман рухсат бермаганига қарамай йиғин ўтказдилар. Беталофат ўтган мазкур анжуманни мамлакат президентлигига мухолифатнинг номзодлари бўлган Владимир Некляев ва Андрей Санниковлар ташкил қилган. Ташкилотчилар мазкур а...
- 21:47Тошкент бозорларида мавсумий кийим-кечаклар нархи осмонга сапчиди
Мамлакатимизга совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши муносабати билан бозорларда иссиқ кийим-кечак, пойабзаллар нарзхи бир неча баробарга ошиб кетди. Хусусий тужжорларнинг таъкидича, нархлар ошишининг сабаби бу турдаги молларнинг мамлакатга кирмаётгани ва қора бозорда АҚШ доллари қийматининг ошиб кетгани (1 АҚШ доллари = 2350 сўм) билан боғлиқдир.
- 20:15Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф китоблари чоп этилишига таъқиқ қўйилди
Таниқли уламо, собиқ СССР Олий Кенгаши депутати Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг рисолалари чоп этилишига таъқиқ қўйилди. Бу ҳақда мухбиримизга номини очиқламаслик шарти билан маълумот етказган “Мовароуннаҳр” нашриёти ходими қарийб бир ойдан бери уламонинг асарлари чоп этилиши тўхтатилганини айтди. Диний адабиётларни чоп этиш ҳуқуқига эга бўлган мазкур ягона нашриёт вакили бу ҳақдаги кўрса...
- 19:19Генпрокуратура России: число терактов на Кавказе за год выросло на 100%
Количество терактов на Северном Кавказе выросло на 100% за последний год, сообщил в среду на межведомственном совещании замгенпрокурора Иван Сыдорук. «Число терактов в округе возросло на 100% и составило 14 терактов», – цитирует Сыдорку РИА «Новости» на совещании, посвященном работн правоохранительных органов Северо-Кавказского федерального округа (СКФО). На прошлой неделе глава МВД Рашид Нургалиев заявил, что уровень террористической угрозы в целом по России по-прежнему остается высоким. ...
- 18:44Оқсаройда давлат мукофотлари соҳиблари қабул қилинди
Расмий хабарларда айтилишича, кеча Оқсаройда Президент Ислом Карим истиқлол байрами муносабати билан давлат мукофотларига сазовор бўлган жамоатчилик вакиллари, санъат ва маданият аҳли, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва бошқа юртдошларимизни қабул қилди. Уларга мукофотларни шахсан топшириб, режим манфаатлари учун қилган хизматларини олқишлади. Ўз навбатида мукофот эгалари ҳам шукронлара келтиришди.
- 09:30Из почтового ящика «Харакат»: Карьерный рост через …трупы узбеков
Кыргызских чиновников с погонами повышают по службе в зависимости от того, сколько жизней своих сограждан узбекской национальности они загубили. Красноречивым доказательством того, что июньский геноцид узбеков Юга Кыргызстана осуществлялся на государственном уровне, служит то, какое продвижение по службе получают руководящие работники правоохранительных органов, проявившие рвение в истреблении представителей национальных меньшинств в ходе тех кровавых событий. В то время как продолжается откр...
- 09:16Пахта терими туфайли ўқишдан ҳайдалган талаба тикланди (Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №36, 7.12.2010)
Гулистон давлат университети Агроиқтисодиёт факультети 4-курс талабаси Жавлон Тоғаев кунлик пахта нормасини бажара олмагани ва “номуносиб” хулқи учун ўқишдан ҳайдалгани ҳақида хабар қилгандик. Сирдарё вилоятининг Оқ олтин тумани пайкалларида пахта терган, талабаларга намуна учун келтирилган бу “қурбонлиқ”нинг яқинлари, Тоғаевлар хонадони Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгули...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведенияЧитать дальше...