Кундалик хабарлар - 07 February 2011

  • 00:31Шок терапияси усулининг навбатдаги нишони – Холдор Вулқон

    “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат ўзбек жамияти чуқур инқироз ичида эканлигини, бу инқирознинг сабаблари - то Амир Темир ва чаласавод Ислом уламоларининг хатоларидан бошланиб, президент Ислом Каримнинг замонавий давлатчиликни тушунмаслиги, унинг ноғорасига ўйнаган ва 53-54 лақаби билан тамғаланган Салой Мадамин, Дадахон Ҳасан, Зоҳир Аълам, Усмон Азим, Аҳмад Аъзам, Дилором Исоқ кабиларнинг миллатга қилган х...

06 February 2011
  • 23:36Ҳамид Карзай мамлакат хавфсизлиги учун маъсулиятни ўз елкасига ўтказишни бошламоқчи

    Мюнхенда бўлаётган Халқаро Хавфсизлик Конференциясида нутқ сўзлаган Афғонистон президенти Ҳамид Карзай шу йил 21 мартдан бошлаб мамлакат хавфсизлиги учун маъсулиятни ўз ҳукуматининг елкасига ўтказиш жараёнини бошламоқчи эканлигини очиқлади, дейилади Reuters агентлиги ҳозиргина тарқатган хабарида. Бу жараён 2014 йилда, яъни АҚШ ва НАТО кучлари Афғонистонни бутунлай тарк этганда битади. Бошқа агентликлар тарқатган хаб...

  • 22:19Мисрдаги Ўзбекистонлик талабалар ва бошқа фуқаролар юртга қайтарилди

    Бу ҳақда хабар қилган мухбирларимизнинг маълумоти Мисрнинг Ал-Аҳзар Университетида таълим олаётган қўқонлик талабага асосланган. Унинг таъкидича, Ўзбекистоннинг Мисрдаги дипломатик миссияси вакиллари, 248 нафар талаба ва бошқа кишилар махсус самолётлар билан Тошкентга келтирилган. Ўзбекистоннинг турли вилоятларида яшовчи шахслар Тошкент аэропортидан уйларига қадар махсус машиналарда етказиб қўйилган. Воқеага оид расмий хабар йў&...

  • 20:45Ҳибсдан озод қилинган Рашод қори Камолов ўзини тўла оқлаши керак

    Шу йил 22 январда сайтимизда қирғизларнинг мустақил АКИпресс агентлиги тарафидан тарқатилган хабарни эълон қилгандик. Унда билдирилишича, икки Ўзбекистон фуқаросига Ҳаж сафари қилиш учун Саудия Арабистонига виза олиб беришни ваъда қилиб, ваъдасини бажармаган Қирғизистон фуқароси Рашот Камалов исмли киши 18 январь куни Бишкекда ҳибсга олинганди.Маълум бўлишича, бу киши Қорасув масжиди имом-хатиби Рашод қори ...

  • 12:40Ҳусни Муборак ва америкаликлар сўзларидан қайтдилар

    Миср президенти Ҳусни Мубрак ҳокимиятдаги Халқ-демократик партиясининг раҳбарлигидан истеъфога кетгани хато бўлиб чиқди. Энди маълум бўлишича, Ҳусни Мубрак партия раҳбариятини истеъфога жўнатиб, ўзи раислик курсисида қолган. Аммо унинг ҳам президентлик, ҳам партия раислиги курсилари шунчалик силкиниб қолганки, эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Аммо, битта нарса ҳозирданоқ равшан. Ўрта асрларда қолиб...

  • 04:14Сенсация эмас: Россия халқаро кучларнинг Афғонистонни тарк этишини истамайди

    Бу ҳақда Россия Бош вазирининг ўринбосари Сергей Иванов Мюнхенда ўтказилаётган Хавфсизлик конференцияси доирасида журналистлар билан учрашув пайтида гапирган. Бир қарашда сенсациядек кўринадиган бу баёнотни аллақачон кутиш керак эди. Чунки, Афғонистонда ислом фанатикларининг ҳар қандай шаклда мустаҳкамланиши ва наркотиклар етиштиришнинг назорат остидан чиқиб кетиши Россия учун катта таҳлика эканлиги ҳаммага маълум. Шу сабабдан, ру...

  • 03:45Ҳусни Муборак истеъфога чиқда, аммо президентликдан эмас

    Миср пойтахти ва бошқа йирик шаҳарларда Ҳусни Муборакнинг президентликдан истеъфосини талаб қилувчи ўн минглаб кишиларнинг иштирокидаги намойишлар давом этар экан, у ҳокимиятдан чекиниш йўлидаги биринчи қадамини қилди ва ҳозир ҳокимиятда бўлган Халқ-демократик партиясининг раислигидан истеъфо чиққанини эълон қилди. Reutеrs агентлигининг Ал-Арабия телеканалига асосланиб хабар беришича, Ҳусни Муборак билан бирга па...

  • 03:17Ўзбекистонда айрим каналлар Миср ғалаёнларини кенг ёритмоқда, айримлари сукутда

    Бир неча кундан буён Тошкент телеканалининг “Пойтахт” ахборот дастури Мисрда бўлаётган ғалаёнлар, унинг оқибатлари ва мавжуд вазият борасидаги лавҳаларни намойиш этмоқда. Бугинги дастурда ҳукумат ва исёнчиларнинг музокаралари натижасиз тугагани, исёнчилар сони тобора ортиб, мамлакат вазият таранглашаётгани қайд этилди. Мазкур канал пойтахт ва ТОшкент вилояти ҳудудида намойиш этилади. Шунингдек, Мисрдаги вазиятни бир қанча FM радиолари ҳам ку...

05 February 2011
  • 21:27Россия мухолифатининг бирлашган партияси Москва ташкилотининг таъсис конференциясини ўтказмоқда

    Икки ойча аввал тузилган Россия мухолифатининг бирлашган ташкилоти – “Ўзбошимчалик ва коррупциясиз Россия” номли Халқ Эркинлиги Партияси шу соатларда Москва шаҳар ташкилотининг Таъсис конференциясини ўтказмоқда. Конференцияда партия раисдошлари Россия Халқ-Демократик Иттифоқи раиси Михаил Касьянов, “Демократик Танлов” ҳаракати раиси Владимир Милов, “Бирдамлик” ҳаракати раисдоши Борис Немцов ва Республика Партияси раиси Владимир Рыжков ҳам иштирок э...

  • 04:40На площадь Тахрир в Каире вышли больше миллиона человек

    Количество людей, собравшихся на площади Тахрир в центре Каира, превысило миллион человек. Об этом сообщает катарский телеканал "Аль-Джазира" со ссылкой на участников событий. 4 февраля в Каире проходит очередная акция оппозиции с требованием немедленной отставки президента Хосни Мубарака. Акция получила название "День проводов". После полудня собравшиеся намеревались двинуться маршем в строну президентского дворца. До сих пор, однако, люди остаются на площади. Крупные антиправительствен...