Кундалик хабарлар - 13 May 2011
- 02:23НАТО вакили Тошкетда...
Кечадан бери Шимолий Атлантика Иттифоқининг (НАТО) Марказий Осиё ва Кавказ масалалари бўйича махсус вакили Жеймс Аппатура пойтахтимизда меҳмон бўлиб турибди. Расмий хабарларга кўра, НАТОнинг мартабали мулозими Сенат ва Олий мажлис палаталари раҳбарлари билан кўришиб чиққан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида талабаларга маъруза ўқиган, қатор доираларда Ислом Кари...
- 01:49Ислом Карим испаниялик эски таниши билан кўришди
Бугун Оқсаройда Испания парламентининг оддийгина депутати Мигел Анхел Моратиносни қабл қилган Ислом Каримни тушунса бўлади. Чунки аввал Испания Ташқи ишлар вазири бўлган бу шахснинг Европа билан илоқларни илитишдаги хизматлари катта. Шунингдек, Андижон воқеалари туфайли евромулозимлар кўзига балодай кўриниб қолган Ислом Каримга Европа эшикларининг очилишида ҳам Моратиноснинг ҳиссаси бор. Расмий хабарларда оддий депутат ва президент ўртаси...
- 01:12АҚШнинг Хелсинки Комиссиясида Марказий Осиёга бағишланган тинглов бўлди, у ерда Абдураҳим Пўлат иштирок этди
Кеча 21 аъзосининг 9 нафари сенаторлардан, 9 нафари конгрессменлардан, 3 нафари ҳукумат вакилларидан иборат бўлган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Комиссиясининг (норасмий номи – Хелсинки Комиссияси) мажлисида “Марказий Осиё ва Араб баҳори: Инсон ҳақларига босим ортмоқдами?” деган мавзуда тинглов бўлди. Тингловчилар, табиий, Комиссия аъзолари ва хоҳлаган одамлар, нутқ қилувчилар – Комиссия танлаган мутахассислар. Бу с...
- 04:29Озорбайжон матбуоти Умуммиллий лидер деб аталган Ҳайдар Алиевнинг 88 йиллигини нишонламоқда
Ҳақиқатда, бу мамлакатдаги ҳукуматнинг қўлида бўлган нашрларга кўз ташлаган ҳар қандай одам кўрадики, фақат Озорбайжон эмас, бутун дунё шу кунларда Ҳайдар Алиевнинг туғилган кунини нишонламоқда. Ҳамма мамлакатларнинг пойтахтларида гўёки тантанали йиғилишлар бўлмоқда, бир ерларда унинг ҳайкали очилса, бошқа ерда унинг хотирасига бағишланган мармар тахтача ўрнатилмоқда. Хўш, Ҳайдар...
- 03:25Ҳайкал қулатиш эстафетаси Бухорога етди
Қатор веб нашрлар томонидан тарқатилган хабарда айтилишича, Бухоронинг эски шаҳар қисмидаги Файзулла Хўжаев ҳайкали Гулнора Карим томонидан уюштирилаётган “Асрлар садоси - 2001” фестивали арафасида олиб ташланган. Фестивалга соя солади дейишганми, ишқилиб, совет даври қатағони қурбони бўлган бу шахснинг ҳайкали ҳозирги замон мустабидлари ғазабига ҳам дучор бўлибди. Бу ҳақда хабар қилган нашрлар тал...
- 02:38Қашқадарёда табиий офат: экин майдонлари зарар кўрди
Ўтган куни вилоятнинг йирик Косон, Миришкор ва Касби туманлари ҳудудида ёққан дўл катагина экин майдонларига зарар етказди. Ёнғоқ катталигидаги муз парчалари эндигина ерни ёриб чиққан пахта кўчатлари, бошоқ тортган ғалла майдонларини жиддий зарарлади. Ҳали суғурта-ю бошқа замонавий компенсация тушунчалари етиб бормаган бу ерлик деҳқонларнинг боши қотган. Шундоғам қурғоқчил келган йил...
- 02:02Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари порахўрликда айбланмоқда
Фарғона шаҳри ҳокимининг архитектура, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бўйича ўринбосари Бахтиёр Ҳошимов бир ҳафта бурун ўзгалар мулкига талофат кетазишда (ноқонуний бузишда) айбланиб, ҳибсга олинган. Бу ҳақдаги Ca-news ахборот агентлиги хабаридан сўнг Фарғонадани манбаларимизга таяниб, маъмулотни аниқлаштиришга уриндик. 36 яшар собиқ ҳоким ўринбосари ҳозирда мансаб ваколати суиистеъмоллиги ва пора олиб эп...
- 01:45Ўзбекистон Фанлар Академиясида сайлов, тўғрироғи, сийлов ўтказилди
Академия раҳбарлигини беш йилдан бери ҳукумат назарида бехато бажариб келаётган Президент Шавкат Солиҳов шу муассасада ўтказилган навбатдаги сайловда ўз лавозимига қайта сайланган. Шунингдек, вице-президентлар Тоҳир Орипов, Саъдулла Лутфуллаев ҳамда Баҳром Абдуҳалимовлар ҳам ўз лавозимларини сақлаб қолишган. Мажлис қарорлари тасдиқлаш учун Оқсаройга - Президент Ислом Каримга жўнатилибди. Илгариги нуфузи ва сал...
- 01:21“Эзгулик” ўз фаолининг тақдиридан хавотирда
Бекободдаги 64/21-колонияда сақланаётган “Эзгулик” фаоли Абдурасул Худойназаровга “Ўзингни ўлдир!” дейишмоқда экан. Бу ҳақдаги маълумотни маҳкумнинг хотини Гулчеҳра Туронова эридан, у билан учрашганда олибди. Гулчеҳранинг айтишича, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/21-муассасада сақланаётган Абдурасул Худойназаров негадир 28-31 март кунлари Бекобод шаҳар ИИБга олиб келинибди. Унинг ёнига махс...
- 23:19Ўзбекистоннинг халқаро заҳиралари қанчалигини билмаймиз, аммо Қозоғистонники 73 млрд доллар
Аввалги хабарларимиздан бирида Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов мамлакатимизнинг олтин-валюта заҳиралари (ҳозир буни халқаро заҳиралар дейишади) кейинги 5 йил ичида 6 (!!) марта ошганини айтгани устидан кулгандик. Кулишимизнинг сабаби - Рустам Азимов заҳираларнинг абсолют миқдорини айтмагани эди. Казинформ агентлигининг билдиришича, бугун Қозоғистон Миллий Банкининг раиси Григорий Марченко ўз мамлакатининг халқаро ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Юлдашев Тошпулат
Добавить сведенияЧитать дальше...