Кундалик хабарлар - 19 May 2011
- 03:10Осиё Футбол Конфедерацияси ўзбек жамоаларини жазолади
Конфедерация қарорига кўра, ўзбек футбол жамоаларига 50 та ҳолат бўйича умумий миқдори 286 минг АҚШ долларига тенг миқдорда жарима белгиланган. Cабаб - "Пахтакор", "Бунедкор", "Насаф", "Шўртан" футбол клублари конфедерацияга ўз ўйинлари тасвири туширилган дискларни етказиб бермаганидир.
- 02:49Ислом Карим ҳиндлар билан 34 та шартнома имзолаш учун бош вазир сифатида кетганга ўхшайди
Деҳлида президент Ислом Карим Ҳиндистон Бош вазири Манмохан Сингҳ билан сўзлашувлардан сўнг маҳаллий расмийлар билан 34 та турли шаклдаги шартномалар имзолангани ҳақида баёнот берди. Икки давлат ўртасида ахборот технологиялари, нефт ва газ, фармацевтика, тўқимачилик, банк-молия ва туризм сингари соҳалардаги келишувларнинг сиёсий аҳамияти деярли йўқ. Лекин Ҳиндистон иқтисодининг ўта катта тезликда ўсиб бораётгани ҳисобг...
- 21:24Меркель: в Греции, Испании и Португалии люди много отдыхают и слишком мало работают
Канцлер Германии Ангела Меркель выступила с жесткой критикой Греции, Испании и Португалии. По ее мнению, в этих странах Евросоюза граждане слишком мало работают и слишком много отдыхают. «Речь идет о том, чтобы люди в Греции, Испании и Португалии не шли на пенсию раньше граждан Германии», – цитирует Spiegel Online заявление Меркель на съезде региональной ячейки партии христианских демократов в Хохзауэрланде. «Мы не можем просто быть солидарными и говорить, что эти страны должны все делать ...
- 20:11Путиннинг ҳукмдорлиги ва Медвеедвнинг қўғирчоқлиги давом этади, Миронов четга отилди
Россиянинг асл хўжайини, лавзими Бош вазир бўлган Владимир Путин бу мамлакатда ўзи истаган нарсани қилолади. У истаса, Давлат Думаси дарҳол Конституцияга ўзгартириш киритиб, бир одамнинг кетма-кет икки мартадан ортиқ президент бўлолмаслиги ҳақидаги моддани олиб ташларди, ёки Путинни умрбод президент деб эълон қиларди. Аммо, Путин бошқача йўлни, яъни “демократия” ўйини йўлини танлади. Қўғирчоқ президент қилиб Дмитрий ...
- 07:23Ҳурриятпарвар Эргаш Булоқбоши таваллудига 100 йил тўлди, уни АҚШда ёдга олишмоқдами?
Иккинчи жаҳон уруши йиллари Туркистон Легиони сафида туриб, юртимизнинг мустақиллиги учун курашган Эргаш Шермат (адабий таҳаллуси Эргаш Булоқбоши) ҳаётда бўлса, бу йил 100 ёшга тўлган бўларди. Урушдан кейин АҚШга келиб, умрининг охиригача шу ерда яшаган бу инсон 1995 йилнинг 13 майида вафот этган, шу ерда дафн этилган. Миллатиимзнинг улуғларидан бирининг 100 йиллик юбилейи ҳақида шу вақтгача юртимизда биргина нашр хабар қилди. 12...
- 06:04Бишкекда ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси ва рассом Азимжон Асқаров асарларнинг кўргазмаси очилди
Ҳозир Азимжон Асқаровнинг номи кўпчиликка таниш. Ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида таниш. Маълум бўлишича, у 1977 йили Тошкент бадиий ўқув юртини битрган ва юзлаб табиат манзаралари ва портретлар чизган рассом ҳам экан. Унинг дўстлари ва ҳамкасблари “Рассом ва ҳуқуқ ҳимоячиси Азижон Асқаровнинг дунёси” номли кўргазмани Бишкекда очишди. Бу ҳақда 24.kg агентлигини хабар тарқатди. Унинг турмуш ўртоғ...
- 04:14“Ҳаракат” хатқутисидан: “Сайловни қайта ўтказишни талаб қиламиз”
Одатда маҳалла қўмитаси раиси, яъни оқсоқол деганда ҳаётий тажрибага эга, олий маълумотли, маҳалладошларининг яхши-ёмон кунларида бош-қош бўладиган, ташкилотчилик қобилиятига эга уддабурон, абжир одамлар тушунилади. Лекин биз айтмоқчи бўлган Бектемир тумани “Бектемир” маҳалласи қўмита раиси И. Ориповни бу хислатлар четлаб ўтган. Шунга қарамай И. Орипоов бир ишда жуда уддабуронлик қилди. Яъни, 2011 йил 14 май куни ма...
- 03:49“Бирлик” бир қатор тадбирларни ўтказишга рухсат сўраб, Тошкент шаҳар ҳокимига мурожаат қилди
Бугун “Бирлик” Партияси вакиллари Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Усмоновга партиянинг шу йил 7 май куни ўтказилган Марказий Кенгаш мажлисида келишилган тадбирларни ўтказиш юзасидан расман мурожаат қилди. Мурожаатда 28 май куни “Бирлик” Партиясининг асосчиси бўлган “Бирлик” халқ ҳаракатининг Таъсис Қурултойи ўтказилганига 22 йил тўлиши муносабати билан бир гуруҳ бирликчилар бобокалономиз Амир Темирнинг ҳ...
03:37Тошкент шаҳрида фуқароларни рўйхат(прописка)га олиш тўхтаганига ярим йил бўлибди
Бугун мухбирларимиз қўлга киритган бир расмий ҳужжатга кўра, вилоятлардан келган фуқароларни Тошкент шаҳрига доимий ва вақтинчалик рўйхат (прописка)га ўтказиш тўхтатилгани маълум бўлди. Тошкент шаҳар ҳокимнинг ўтган йил ноябридаги қарори билан тўхтатилган бу амалиёт Ўзбекистон Респубилкасининг Конституциясига мутлақо зид бўлиб, мамлакатда конституциявий суд амалда мавжуд бўлганида бу қарор бекор қилиниши лозим эди. Боиси мамлакатн...
- 03:26Туристлар учун барча қулайликларга эга вагонлар ҳозирланмоқда
Мустақилликнинг 20 йиллиги тантаналари арафасида Ўзбекистонга келган туристлар махсус поездларда саёҳат қилиш имконига эга бўлади. Куни кеча Ўзбекистон ТВ томонидан намойиш этилган лавҳалардан маълум бўлишича, туристлар учун махсус вагонда 8 йўловчи жойлашади. Вагон барча қулайликлар, хусусан, интернет, назоратли совутиш ва иситиш (климат контрол) тизимига эга. Махсус ошхона ва дам олиш хоналарига эга вагонлар дастлаб Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлариг...