Кундалик хабарлар - 09 June 2011

  • 23:38Эртага “Бирлик” ва “Эзгулик”нинг қирғиз фашизмини тўхтатиш талаби бўйича баёнотлари Қирғизистон элчихонасига пикет қилиб топширилади

    Аввалги хабарларимиздан маълумки, “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг 7 май куни ўтказилган мажлисида партиянинг “Эй, қирғиз қардошлар, эс-ҳушингизни йиғиб олинг, ўзбекларни таъқиб қилишни тўхтатинг!” номли баёноти қабул қилинган ва бу баёнотни Қирғизистон элчихонасига “Бирлик”нинг 22 йилиги нишонладиган 28 май куни Амир Темир ҳайкали пойига гул қўйилгандан кейин топшириш хусусид...

  • 21:28“Эзгулик” жамияти қирғиз фашизмини қоралайди ва уни тўхтатишни талаб қилади

    Шу кунларда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ўзбек, инглиз ва рус тилларида ўзбекларга қарши геноцид уюштирган қирғиз фашизмини қораловчи ва уни тўхтатишни талаб қилувчи баёнот эълон қилди. Оммавий ахборот воситалари, Тошкендаги дипломатик миссияларга тарқатилган Баёнотнинг уч тилдаги матни қуйидагича. * * * ҚИРҒИЗ ФАШИЗМИГА БАРҲАМ БЕРИЛИШИ КЕРАК! (Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эз...

  • 19:04Колониядан яна бир маҳкумнинг жасади келди (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №23, 09.05.2011)

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг ўтган кунги релизида Қаршидаги 64/61-колониядан қийноқлар натижасида вафот этган 29 яшар диндор Муҳиддин Абдуллаевнинг жасади келгани ҳақида хабар қилгандик. Бугун жамиятимизга келган яна бир хабарда айтилишича, диний радикал оқимларга мансубликда айбланиб, 1999 йилнинг 15 майида Тошкент вилояти Чиноз тумани суди томонидан 20 йилга озодликдан маҳрум қилинган,...

  • 07:27БМТ: Интернетга улашабилиш инсонларнинг асосий ҳуқуқларидандир

    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон Ҳуқулари Кенгаши шу йил 26 майда эълон қилинган докладида Интернетга улашабилиш ҳаққини инсонларнинг асосий ҳуқуқларидан бири деб эълон қилди. 3 июнда БМТ бу докладни феълан қонунлаштирувчи резолюция қабул қилди. Унга кўра, Интернатда информация тарқатиш максимал эркин бўлиши керак. Тарқатилаётган информация бошқаларнинг ҳуқуқини бузиш ...

  • 06:29Остонада VII Жаҳон Ислом Иқтисодий Форуми иш бошлади, Нурсултон Назарбой нутқ сўзлади

    Кеча иш бошлаган Форумнинг бу йиғилиши “Глобал иқтисодий ривожланиш: ўзаро муносабатлар, рақобат, ҳамкорлик” номи остида ўтаётгани Казинформ агентлиги тарафидан билдирилди. Остонадаги Мустақиллик Саройида ўтказилаётган анжуманда 45 мамлакатдан келган 2 мингдан ортиқ одам иштирок этмоқда. Уларнинг ичида давлат ва ҳукумат раҳбарлари, вазирлар, катта халқаро ширкатларнинг, банкларнинг, молиявий институтларнинг, давлат ташкилот...

  • 05:41Барак Обама 2012 йил сайловида қаршисига чиқиши мумкин бўлган республикачи рақибидан олдинда

    АҚШ иқтисодининг келажаги хусусида андишалар борлигига қарамасдан, жорийдаги президент Барак Обаманинг рейтинги 2012 йил президент сайловида ўзига рақиб бўлиши мумкин бўлган республикачларникидан анча юқоридир. Reuters агентлиги ўтказган сўровнома натижалари шуни кўрсатмоқда. Бу натижалар кеча эълон қилинди. Обамани қўллаб-қувватлайдиганлар даражаси май ойи сўровномаларидан кейин 1 фоизга ортиб, 51 га чиқибди. Республикачиларнинг шу...

  • 04:45“Эзгулик” жамияти раҳбари Васила Иноят яна суд томонидан жазоланди

    Шайхонтоҳур туманлараро суди судьяси Дилбар Исроилова шу йилнинг 23 майдаги қарори билан ўзларини ҳуқуқ ҳимоячилари деб ҳисобловчи Ольга Краснова ҳамда Виктория Баженовалар фойдасига “Эзгулик” жамияти раҳбари Васила Иноятдан 300 000 сўм жарима ундириш ҳақида қарор чиқарган эди. Юқорининг топшириғи билан қарор чиқарган бечора судья қанчалар бемантиқлигини ўзи ҳам тушунмаса керак...

  • 04:24Мужчина с криком «Аллах акбар» кинул в урну похожий на взрывчатку пакет

    На железнодорожном вокзале в Екатеринбурге в среду вечером молодой человек с криком «Аллах акбар» бросил в урну похожий на взрывчатку пакет, полицейские эвакуировали около 1,5 тысяч человек, пакет обследовали саперы. «В 19.20 по местному времени на территории вокзала мимо сотрудницы полиции пробежал молодой мужчина и с криком «Аллах акбар» бросил в урну сверток, обмотанный скотчем и похожий на взрывное устройство», - сообщил «Интерфаксу» глава пресс-службы ГУ МВД по Свердловской области Вале...

  • 04:07Ўзбекистонлик скрипкачи Янги Зелландиядаги конкурсда ярим финалга чиқди

    Ҳамюртимиз Нодир Ҳошимов шу соатларда дунёнинг энг зўр 4 нафар скрипкачилари рўйхатидан жой олди. Ярим финалга келган Нодир скрипкадги маҳорати билан соҳа ихлосмандларини лол қолдираётган экан. Унинг Окленд филармонияси оркестрида 11 июнда ўтказиладиган финалда ғолиб чиқиш имконияти катталиги айтилмоқда.

  • 03:55Деҳқон бозорларида терминаллар ўрнатилади

    Пойтахтдаги 12 та йирик бозорларда пластик карточкалар билан савдо қилувчи савдо нуқталари барпо этилиб, уларга терминаллар ўрнатиларкан. Бу ҳақда маълум қилган маҳаллий оммавий ахборот воситалари аҳолига яратилаётган бу қулайлик президент Ислом Карим раҳнамолигида яратилаётганини гапириб чарчамаяпти.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону