Кундалик хабарлар - 10 July 2011

09 July 2011
  • 23:22АҚШнинг янги Мудофаа вазири аввалдан эълон қилмасдан Афғонистонга келди

    Бу лавозимга 1 июлда Марказий Истиҳборат Агентлиги директорлигидан ўтказилган Леон Панетта бугун тўсатдан Қобулга келди. Табиий, хавфсизлик нуқтаи назаридан, бу зиёрат аввалдан эълон қилинмаган. У Қобулга келишдан олдин журналистларга айтган сўзларини Reuters агентлиги тарқатди: АҚШ террористик "Ал-Қоида"нинг тахминан 20 нафар лидерини йўқ қилолсагина, ташкилот стратегик мағлубиятга учрайди. Леон Панетта йўқ қил...

  • 21:50Дунё ҳаритасида янги давлат пайдо бўлди – Жанубий Судан

    21 асрда ҳам бирлашиш жараёнлари билан бир қаторда бўлиниш ҳам бор. Бугун узоқ йиллар давом этган курашдан кейин, Африка шимолидаги Судан давлатининг жанубий қисми ўзини мустақил Жанубий Судан давлати деб эълон қилди. Кечагина Судан бундай бўлинишни расман тан олган, яъни бўлинишга рухсат берган эди. 41 миллионлик Судан аҳолисининг 70 фоизини ташкил қилувчи мусулмонлар асосан мамлакатнинг шимолида яшайди. Мусулмонларнинг сал кам ярми арабл...

  • 14:466 июль – Нурсултон Назарбой ва Остона шаҳрининг туғилган куни

    Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбойнинг ҳужжатларида унинг туғилган куни 6 июль деб ёзиб қўйилганига шубҳа йўқ. Аммо, Остонанинг туғилган куни қандай қилиб белгиланган? Остонанинг аввалги номи Целиноград эди. Ундан ҳам аввал, тўғрироғи, 1830 йилда бу шаҳарга рус казаклари асос солишганда, унинг номини Окмолинск деб қўйишган. Ҳарҳолда, бу ерда Оқмол номли яшаш жойи бўлганга ўхшайди. ...

  • 13:07Туркман диктаторининг масхарабозлиги: Аввал снарядларни мушак деди, сўнгра мухолифатни сайловга чақирди

    Туркман ҳуқуқ ҳимоячиларининг “Туркманистон хроникаси” сайти ўтган кундан бери Ашхобод яқинидаги Абадан шаҳарчасида снарядлар омборхонасида портлашлар бўлаётгани ҳақида аниқ фактларга асосланмаган хабарлар тарқатмоқда. Турли хабарларга кўра, ўша портлашларда 200 га яқин одам ҳалок бўлган, шаҳар ёниб битган. Мамлакат расмийлари эса у ерда мушаклар омбори портлагани, ҳеч қандай талафот бўлмаганини а...

  • 07:42Жалолобод вилоятининг янги ҳокими ўзбекми?

    Кеча Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятига янги ҳоким тайинланди. Вилоят мулозимларининг мақоми маълум бўлмаган мажлисида аввалги ҳоким Бектур Асанов ўз хоҳиши билан истеъфога чиққанини эълон қилгач, Бош вазир ўринбосари И.Жунусов ҳоким вазифасини вақтинча бажариб туриш Азизбек Турсунбоевга топширилгани ҳақидаги буйруқни ўқиб берган. Исмига кўра, Азизбек Турсунбоев ўзбекка ўхшайди. Балки, ундай эмасдир. Мобо...

  • 07:38“Сунан Термизий”нинг хавфсиз китоб эканига ҳуқуқ ҳимоячиси Акмал Саидов кафолат берган

    Ислом оламидаги йирик асарлардан бири, буюк муҳаддис Имом ат-Термизий томонидан тўпланган ҳадислар мажмуаси - “Сунан Термизий”нинг қайта нашрига кўпдан бери рухсат берилмай келаётганди. Ноширлар бу масалада Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази директори Акмал Саидовга мурожаат қилишибди. У Президентнинг диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувчилик масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси Музаффар Ахмедовга қўнғироқ қилиб, кито...

  • 06:08Собиқ ҳоким Тўлагановдан яна миллардлар шилишмоқчи, шекилли...

    Мазкур ҳафтанинг тўрт кечасини Тошкент вилояти ИИБнинг тергов изоляторида ўтказган пойтахтнинг собиқ ҳокими Козим Тўлагановга нисбатан янгидан жиноят иши қўзғатилибди. У Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари бўлиб ишлаган даврида қатор талон-тарожликларга йўл қўйгани, давлат манфаатларига каттагина зарар етказгани, халқдан мўмайгина пул шилганини қайтадан эслаб қолишибди. Дастлаб жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди...

  • 04:19Алишер Азизхўжаев саратон хасталигига чалингани ва Абдулла Ориповнинг севингани

    Ўзбекистон Президенти саройи ҳамда ҳукуматида юқори лавозимларда хизмат қилган, сўнгги марта Президентнинг матбуот котиби лавозимидан истъфога чиққан Алишер Азизхўжаев даволаниш учун Германияга кетибди. У саратон хасталигига чалинган бўлиб, ҳаёти учун бу хавфли дарднинг шифоси мамлакатимизда топилмагани айтилмоқда. Ёзувчилар уюшмасида Азизхўжаевни қарғаб, уни шу ҳолга келтиргани билан мақтанган Ўзбекситон Қаҳрам...

  • 03:53Депутатлар ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш ниқоби остида уларни зомбийлаштиришмоқчи

    Бугун Ўзбекистон Парламентининг қуйи палатаси депутатлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги тизимида “Ахборотлаштириш ҳақида”ги Қонун ижросини ўрганган. Парламент тингловида ёшларни халқаро ўргимчак тўри орқали келадиган турли ёт ғоялардан асраш, уларни миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга мос тарбиялаш масаласи кўрилган. Бу ҳақда тарқатилган хабарлардан маълум бўлишича, Ўзбекистон м...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону