Кундалик хабарлар - 01 August 2011
- 20:30Ҳукуматдаги кадрлар алмашинувида доимгидек мантиқ йўқ
Президенти фармони билан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Галина Саидова Иқтисодиёт вазири этиб тайинланган. Иқтисодиёт вазирлигини бошқариб келаётган Равшан Ғуломов Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири бўлган. Хуллас, икки вазир ўзаро жой алмашган. Алмаштиришнинг сабаби айтилмаган, алмаштиришда мантиқ кўринмайди. Ҳукуматда бошқа ўзгаришлар ҳам борга ўхшайди. Расман тасди...
10:49Барaк Обама давлат бюджети дефицити масаласида мухолифат билан келишишганини эълон қилди
Сўнгги соатларда тарқатилган хабарларга кўра, АҚШ ҳукумати ва мухолифат эртага бошланадиган молиявий йил арафасида давлат бюджетидаги дефицит масаласида ниҳоят келишишган. Кўринишидан, республикачилардан иборат мухолифат дефицит шипини яна 2,5 трлн долларга оширишга рози бўлган, айни замонда давлат ҳаражатларини қадамма-қадам ўн йил ичида шу миқдорга камайтириш кўзда тутилган. 10 йилгача ё пошшо бор ё эшак деганларини ҳисобга олсак, келишувн...
- 06:09Сурхондарёда бола сотишни режалаштирган эр-хотин ҳибсга олинди
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани “Оққўрғон” маҳалласида истиқомат қилувчи эр-хотин Шарофат Рўзиева ва Музаффар Ҳазратқулов ўзларининг хусусий ошхоналари хизматчиси Азиза Мелибоеванинг фарзандини беш миллион сўм ва бир бош қўчқорга пуллашмоқчи бўлганида ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргналари томонидан ҳибсга олинган. Бу ҳақда “Даракчи” газетасининг сўнгги сонида гапирилади. ...
- 04:24АҚШ Конгрессида ўт билан ўйнаш давом этмоқда, янги йил бюджети Сенатдан ўтмади
Ҳозиргина Reutrs тарқатган хабарга кўра, демократларнинг Сенатдаги лидери Ҳарри Рейд тарафидан таклиф қилинган давлат бюджети ҳақидаги қонун тасдиқдан ўтмаган. Сенатда демократлар кўпчилик бўлса ҳам, улар бугун якшанба бўлишига қармасдан ўтказилган мажлисда 60 овоз ололмаганлар. Мамлакат Конституциясига кўра, 100 кишилик Сенатда қонунлар камида 60 кишининг овози билан тасдиқланади. Ҳарри Рейднинг таклифида давлат ...
- 03:51“Ҳаракат” хатқутисидан: Дилмурод Саййидни тўртинчи марта карцерга ташлашди
Барча дўсларга салом! Мен Ўзбекистон Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг "Қишлоқ тараққиёти ва ободлиги тўғрисида"ги фармонини қўллаб-қувватлаб, амалдаги қонунларга тўлиқ таяниб, фаолият юритганлигим боис менга нисбатан уйдирма айбловлар уюштирилиб, асоссиз тарзда озодликдан маҳрум этилдим… Бу ҳолат жаҳон ҳамжамияти назарида ,”Ўзбекистонда нафақат Президент қарори ва давлат ички сиёсатини ...
01:45Эронлик Амина Баҳромининг олийжаноблик даражасини тушуниш учун унинг ҳозирги расмини кўринг
Юзига кислота сепиб, юзини расмда кўринаётган ҳолга келтирган номард йигитдан қасд олиш ниятидан воз кечган Амина Баҳроми билан бўлган воқеа ҳаммага ибрат бўлиши керак. Гап фақат унинг олижаноблиги ҳақида эмас, уни бу ҳолга келтирган Maжид Муваҳедининг қабиҳлиги ҳақида ҳам бўлиши шарт. Унинг қабиҳлиги ҳам ҳамма сабоқ бўлсин. Олижанобликни мадҳ этиш йўли билан уни x...
- 23:46Из почтового ящик «Харакат»: Почему в Казахстане закрывают узбекские школы, выселяют этнических узбеков?
Мир полон парадоксов. Наверняка многие не знают, что в 2010 году по инициативе теперь уже бывшего акима Жамбылской области Казахстана Борыбая Жексембинова, функционирующие в Таразе две узбекские школы, в которых обучались более 1500 учеников из числа этнических узбеков, были переведены на казахский язык обучения. При этом, в министерстве образования республики открыто проигнорировали неоднократные прошения Ассоциации узбекских национальных культурных центров «Дустлик» о сохранении ...
- 23:03ББСдагиларнинг саводсизлиги ва Сурияликларнинг жоҳиллиги ҳақида
Аввал мавзуни Суриядан бошлайлик. Маълумки, ойлардан бери бу мамлакатда диктатор-президент Башар Асаднинг истеъфосини талаб қилиб, ўн-юз минглаб одамлар иштирокида митинглар ўтказилмоқда. Ҳукумат уларга қарши куч ишлатиб, минглаб одамларни ўлдириб бўлди. Бугун ҳам 100 га яқин киши ўлдирилган. Хўш, ўлимдан ҳам қўрқмасдан майдонларга чиқаётган сурияликларнинг мақсади демократиями? Бўлиши мумкин эмас. Демократлар бундай қурбон...
21:08Қизиқ хабар: Тошкентдаги авиакорхонада йўловчи учоқ чиқарилган
Ҳа, айнан шундай. Чкалов номидаги авиакорхонада “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” учун Ил-114-100 русмли йўловчи учоқ йиғилиб, кеча учиш-синов станциясига, расмда кўрсатилган йўл билан, олиб борилган. Хабарнинг қизиқлиги шундан ибратки, биринчидан, бу авикорхона транспорт учоқлари чиқариш билан шуғулланарди. Иккинчидан, бу корхона ишини тўхтатгани, Ўзбекистон ва Россия унинг келажаги хусусида келишолишмаётгани айтиларди. Табиий, у ҳ...
19:36Эрон суди жафо кўрган қизнинг илтимоси билан жиноятчининг кўзини кўр қилиш ҳукмини бекор қилди
Аввалги хабарларимиздан бирида эронлик йигит Maжид Муваҳеди ўзи севиб қолган Амина Баҳроми исмли қизни, унга турмушга чиқишни истамагани учун, юзига кислота тўкиб, юзини куйдиргани, кўзини кўр қилгани, Эрон суди қизга ҳам йигитни кўр қилиш ҳаққи бергани ҳақидаги афсона каби воқеа ёритилганди. Амина Баҳроми у йигитдан ўч олиш имкони туғилганидан бахтли эканлигини билдирса ҳам, халқар...