Кундалик хабарлар - 08 October 2011

  • 01:35Итальян делегацияси Тошкентга келди

    Ўзбекисон Ташқи ишлар вазирлигида бугун қабул қилинган делегация таркибидан ишбилармонлар, инвесторлар ва ҳукумат аъзолари ўрин олган. Италия Иқтисодий тараққиёт вазири ўринбосари, қуйи палата депутати Кати Полидор бошчилик қилаётган делегация мамлакатимиз расмийлари билан савдо-иқтисодий алоқалар бўйича қатор шартномалар имзолаши кутилмоқда. Ташриф доирасида икки мамлакат ишбилармонлари учун бизнес-форум ташкил қ...

07 October 2011
  • 07:32АҚШ Покистонга ишончини йўқотмоқдами? Ўзи ишонч бўлганми?

    Бугун Оқ Уйда матбуот конференцияси ўтказган Барак Обама биринчи марта очиқчасига Покистон расмийларини Толибон, Ҳаққоний каби экстремистик ташкилотларни қўллаб-қувватлашда айблади. Унинг фикрича, Покистон шундай ташкилотлар воситасида АҚШ Афғонистондан кетгандан кейин у мамлакатга таъсир қилиш механизмларини сақлаб қолмоқчи. Жаҳон агентликлари бу фикрларни сал кам сенсацион янгилик сифатида тақдим этишмо&...

  • 06:22Dow Jones индекси ҳаммани инкор қилиб, юқорига кўтарилишни давом этмоқда

    Машҳур молиячи Сороснинг пессимистик қарашлари, АҚШ президенти Барак Обаманинг иқтисод шундай аҳволда бўлса, иккинчи муддатга сайланолмаслигини биринчи марта тилга олишига қарамасдан, Dow Jones индекси учинчи кун ҳам юксалишни давом этирди. Кеча бир кунлик ўсиш 183 (1.68%) бўлган бўлса, уч кунлик ўсиш 468 бўлди. Энди унинг абсолют миқдори 11123 га тенг. Эслатиб ўтамиз, Dow Jones индекси АҚШдаги энг катта 30 та компания акцияларининг Нью-Йо...

  • 03:33Қўрққан олдин мушт кўтарар: қирғизлар ўзбеклар жамоаси раҳбарларини жазолашни талаб қилишмоқда

    Бугун Қирғизистон парламентининг ялпи мажлисида чиқиш имконияти берилган “Ўш шаҳидлари” ташкилотининг раисаси К.Батирова “ўзбек диаспораси лидерларини топиб, 2010 йил июнь воқеаларининг ташкилотчилари сифатида жавобгарликка тортишни талаб қилди”, дейилади, АКИpress агентлигининг хабарида. У терговдан қочиб юрганлар сифатида қуйидаги ўзбекларнинг исмларини тилга олган - К.Ботиров, К.Абдуллаев, И.Абдурасулов, Ж.Салахудинов, О.Караматов, М.Абакжонов, ...

  • 02:16Спецпосланник США по Афганистану и Пакистану не прибыл в Душанбе

    Специальный представитель США по Афганистану и Пакистану Марк Гроссман должен был в среду прибыть в Таджикистан. Однако самолет, на котором Гроссман летел в Душанбе, по причине плохой видимости, вызванной пыльной бурей, не смог совершить посадку в столичном аэропорту. Сегодня утром должна была состояться встреча Марка Гроссмана с Эмомали Рахмоном. Как сообщил «АП» информированный источник в правительстве страны, встреча лидера Таджикистана со спецпредставителем США по Афганистану и Пакистану,...

  • 01:52Туркий давлатлар махсус хизматларининг XIV йиғилиши Бокуда бўлди

    Кеча расмий номи “Туркий тилли давлатлар махсус хизматларининг Конференцияси” деб аталган ташкилотнинг XIV йиғилиши Озорбайжоннинг пойтахти Бокуда бўлиб ўтгани бу мамлакатнинг хабар агентликлари тарафидан билдирилди. Унда Озорбайжон, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларининг делегациялари иштирок этишибди. Делегация раҳбарлари Озорбайжон президенти Илҳом Алиев томонидан қабул қилинган. Кузатувчи сифатида Россия, Украина ва Гуржист...

  • 01:19Ислом Каримнинг учар поезди яна йўлга тушади

    Шанба куни тонгда Afrosiyob поезди Самарқандга йўл олади. Самарқанд–Тошкент темир йўлининг Сирдарё вилояти ҳудудида амалга оширилган наридан бери таъмир ишларидан сўнг Ислом Карим ва унинг шотирларини ҳаяжонга солган поезд ҳафтада икки марта кўҳна пойтахтга бориб келади. Бироқ чипта нархи (дунёдаги нархларга нисбатан мўътадил эканига қарамай) бирмунча қиммат: яъни, белигланган энг кам маош билан поезднинг 2-класс вагонидагина манзилга ети...

  • 00:46ЮНИСЕФ раҳбари Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди

    Бугун БМТнинг Болалар жамғармаси (UNICEF) Тошкент ваколатхонаси раҳбари Жан Мишель Дельмот Ўзбеистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинибди. Тарқатилган расмий хабарда ўзаро манфаатли алоқаларни яна-да мустаҳкамлаш масаласи кўрилгани таъкидланади. Аввалги раҳбарлари ҳам Ўзбекисон ҳукумати ноғорасига ўйнаб келгани боис миллий мукофотлар билан тақдирланган мазкур ташкилотдан жўяли бир нима кутиш қийин, дейди мухби...

  • 00:03Тергов даврида қамоқда сақлаш юзасидан янги қонун кучга кирди

    Бугун матбуотда “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги қонун кучга киргани ҳақида хабар пайдо бўлди. Гумонланиб қўлга олинган шахсларни ҳибсда сақлаш тартиби ва шароитларини белгиловчи мазкур қонун қуйидагилар ҳаракатлар учун ҳуқуқий асос яратади: - ушлаб турилганлар ва қамоқда сақланаётганларнинг ўз ҳақлари¸ эркинлик ва мажбуриятлари доирас...

06 October 2011
  • 23:10Сенсация: Расмий хабар агентлиги режимнинг прниципиал хатосини танқид қилиб ўтди

    Фақат рус тилида иш олиб боадиган Ўзинформ агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, Андижон вилояти Избоскан тумани Янгизамон қишлоғида яшайдиган 29 ёшли Хуршидбек Абдужалолов Қирғизистонга ноқонуний пахта сотишга уринишда айбланиб, 286 минг сўмлик жаримага тортилибди. Ортиқча эътиборга ҳам лойиқ бўлмаган бу хабарнинг Ўзбекистон учун сенсация деса ҳам бўладиган бир жойи бор. Бундай жиноят этилишининг сабаби, дейилади хабарда, &...