Кундалик хабарлар - 12 November 2011

  • 04:25Туркияда зилзила бўлган ҳудудларда қор ёғди, қурбонлар сони ҳам ортмоқда

    Туркиянинг шарқида, Ван кўли артрофида шу йил 23 октябрда бўлган 7,2 даражали зилзилада ўлганларнинг сони 600 га яқинлашар экан, 9 ноябрь куни кечқурун яна зилзила юз бергани, унинг кучи Рихтер шкаласи бўйича 5,6 бўлганини аввалги хабарларимзда билдирган эдик. Ўша ерларда қор ёғиб, чодирларда яшаётганлар учун янги муаммолар чиқаётгани маълум бўлмоқда. Болалар совуқда навбатда туриб, Қизил Ой жамияти тарқатган иссиқ овқатл...

  • 01:55Митрополит Викентий ўлганларни хотирлаш маросимларида ароқ ичишни қоралади

    Маълумки, аксарият ўрис христианлари дафн маросимидан сўнг марҳумни хотирлаш (поминка) бўйича ўтказиладиган ҳамма тадбиларда ароқ ичишади, тўғрироғи, ароқ ичиб марҳумни хотирлашади. Бугун Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий ҳазратлари бу ҳолни кескин танқид қилди. У марҳумни ароқ ичиб хотирлаш улкан гуноҳ эканини таъкидлаб, қавмини бундай амалиётдан қайтишга чақирди. Хотирлов (поминка) &...

  • 01:04Ўзбекистон футболчилари муҳим ғалабани қўлга киритди

    Жаҳон чемпионатига саралаш ўйинлари доирасида бугун Шимолий Корея жамоасини Тошкентда қабул қилиб, кичик ҳисобда мағлуб этган футболчиларимиз мухлисларга ҳақиқий байрам кайфиятини тақдим этди. Ўйин услуби, маҳорат бобидаги истеъдодлари билан йигитларимиз жаҳон майдонларида ўйнаш ҳуқуқига эга эканини намойиш қилди. Ўйин бир неча дақиқа аввал, Тошкент вақти билан 19.55 да якунланди, сўнгги ...

11 November 2011
  • 23:28Лариса Долина Тошкентда концерт беради

    Афсонавий ўрис хонимнинг концерти пойтахтнинг Истиқлол санъат саройида ўтказилиши мўлжалланган. Шу йилнинг 5 декабрида ўтадиган концерт муносабати билан ҳозирданоқ чиптафурушларнинг иши юришиб кетди. Концерт дастурида гўзал ўрисча рақслар, саҳналаштирилган театр кўринишлари ўрин олган.

  • 22:20Ҳофиз Дадахон Ҳасан 70 ёшга тўлди, миллат олдида хизматлари ҳам, айблари ҳам бор

    Бугун “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг асосчиларидан бири, шоир ва ҳофиз Дадахон Ҳасан 70 ёшга тўлди. Умрининг гуллаган йиллари суронли курашлар билан ўтган сафдошимиз бахтимизга омон бўлсин. Унинг ўзига хос юбилей ёши билан қутлаймиз. Дадахон ака миллати учун жонини ҳам беришга тайёр бўлган, мустамлака йилларида ҳам мустақиллик орзуси билан яшаган ва имкониятлари доирасида курашиб келган одам, энг яхши маънода – миллатчи, табиий, демо...

  • 21:48Ўзбекистонда биометрик паспортлар бериш бошланди

    Пойтахтнинг ҳамма туманларидаги ички ишлар бошқармаларига паспортларнинг нусхалари етказиб берилган. Бу ҳақда хабар берган olam.uz сайти Ўзбекистон ички ишлар вазирлигининг расмий вакилига, исмини айтмасдан, асосланади. Паспортнинг ҳамма саҳифалари ўзбекча лотин алифбосида, учинчи саҳифаси инглиз тилида бўлади. Муқованинг охирида микросхема - махсус чип бор. Ундан паспорт ичидаги ҳамма маълумотларни ўқиш мумкин, паспорт эгасининг бар...

  • 21:23Олмаотада Нурсултон Назарбойнинг ҳайкали очилди, нега Ислом Карим ўзига ҳайкал қурдирмайди?

    Бугун Олмаотадаги Қозоғистоннинг биринчи президенти номли паркда “Қозоғистон” деб ном берилган монументал композиция очилди. Композициянинг марказида, расмда кўраётганингиздек, Нурсултон Назарбойнинг ҳайкали бор. Қозоғистон омавий ахборот воситалари Нурсултон Назарбой ўзига ҳайкал қурилишига қарши эканлигини, 2009 йилда Чимкентда ҳайкал қўйилишининг олдини олганини айтишмоқда. У қадимий Рим императорларидан бирининг сўзларини эслатиб, “Вақти келиб, одамлар бу кимнинг ҳайкали ...

  • 17:07АО «KEGOC» рассматривает вопрос о выходе из режима параллельной работы с энергосистемой Узбекистана

    Как сообщалось ранее, с началом текущего осенне-зимнего периода узбекская энергосистема производит неконтрактный отбор мощности и электроэнергии из ЕЭС Казахстана, что оказывает значительное влияние на надежность электроснабжения в южном регионе. Об этом сообщает пресс-служба Казахстанской компании по управлению электрическими сетями - АО «KEGOC». Несбалансированная работа энергосистемы Узбекистана приводит к предельной загрузке линий транзита «Север - Юг» и не позво...

  • 16:28Тошкент вилоятида яна 13 диндорнинг қамалиши билан боғлиқ иддаолар асосланмаган

    Мустақил Ҳуқуқ Ҳимоячилари Ташаббус Гуруҳи номидан тарқатилган хабарда айтилишича, бундан бир йилча аввал, аниқроғи, 2011 йил 4 январда Тошкент вилоят суди 13 нафар диндорни 5-7 йилга озодликдан маҳрум қилгани ҳозиргина маълум бўлибди. Уларга Жиноят Кодексининг “Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ва бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, унинг ишида иштирок этиш, уни бошқариш” моддаси бў...

  • 15:08Россия янги инновацион ҳамлаларга қодир эмас, планеталараро "Фобос-Грунт" кемаси ерга қулайди

    Владимир Путин раҳбарлигидаги Россия жаҳонда СССРнинг ўрнини эгаллайдиган кучга айланиш иддаоси билан яшаётган бўлса ҳам, амалда ҳеч нарса қилолмаяпти. Инновацион технологиялар ҳақида кўп гапирилмоқда, америкаликларнинг Селикон водийсидаги инновацион марказларига тақлид қилиб, Москва яқинида Сколково илмий-техник маркази яратилмоқда. Аммо унинг келажаги анчагина мавҳум. Фазовий программалар ҳақида ҳа...