Кундалик хабарлар - 30 November 2011

  • 21:32Қашқадарёдаги ҳоким ўзгариши билан боғлиқ хабаримизда янглишмовчилик бор

    Бу ҳақдаги хабарни мухбирларимиз “Қашқадарё” газетаси таҳририяти журналистларига асосланиб тарқатганди. Шошилинч билан тарқатилган хабарда янглишликлар кетгибди. Ҳозир маълум бўлишича, халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши сессиясига Президент Ислом Карим шахсан ташриф буюрган ва вилоят ҳокими Нуриддин Зайниевнинг ўрнига Сурхондарё вилояти ҳокими Туробжон Жўраевни тайинлаган. Туробжон Жўраев муқаддам Ўзб...

  • 19:21Свобода Интернета в Центральной Азии под угрозой, заявила Представитель ОБСЕ по вопросам свободы СМИ

    Представитель ОБСЕ по вопросам свободы СМИ Дунья Миятович предупредила о том, что свобода Интернета в Центральной Азии все больше находится под угрозой, и призвала власти этого региона способствовать обеспечению доступа к Интернету, а не блокировать его. Об этом сообщается в пресс-релизе ОБСЕ, распространённом 29 ноября. Миятович 29 ноября выступила на открытии тринадцатой центральноазиатской конференции СМИ, организованной ее Бюро и Офисом ОБСЕ в Таджикистане. Плюрализм в СМИ и управление Ин...

  • 18:30Қашқадарё вилоятида ҳоким ўзгартирилди, Нуриддин Зайниев кетди, Зафар Рўзиев келди

    Бугун куннинг иккинчи ярмида халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чақирилди ва унда ташкилий масала кўрилди. Сессия ишида қатнашган Бош вазир Шавкат Мирзиёев президент топшириғи билан вилоят ҳокими Нуриддин Зайниевни лавозимидан четлатди. Унинг ўрнига шу пайтга қадар мамлакат Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлиб ишлаб келаётган Зафар Рўзиев вилоят ҳокими вазифасини ажарувчи этиб тайинланди...

  • 16:29Россия қурбон қилишни тақиқламоқчими?

    Бу мамлакат матбуотидаги хабарларга кўра, кеча Москва шаҳар думасида қурбон қилиш билан боғлиқ бўлган диний маросимлар жамоат тартибини бузишга олиб келса, уларнинг иштирокчилари ва ташкилотчиларини маъмурий жавобгарликка тортиш масаласи муҳокама қилинган. Агар бу хусусда қандайдир қонун-қоидалар қабул қилинса, масалан, мактаб ва болалар боғчалари яқинида қўй сўйиш ёки жамоат тартибини бузиб ибодат қи...

  • 07:11Нью-Йорк фондлар бозорида кеча нисбатан сокинлик ҳукм сурди

    Етти кунлик тушишдан кейин ўтган куни юқорига сакраган Dow Jones индексининг кечаги аҳволини шундай баҳолаш мумкин. Кеча бу индекс 33 поғона (0.28%) юқорига кўтарилиб, ўз қийматини 11557 га чиқарди. Дарвоқе, ўтган йили шу кунларда ҳам унинг қиймати шу рақам атрофида эди. Бу йилнинг ёз ойларида Dow Jones 12700 атофида бўлганини ҳисобга олсак, ишлар ёздан кейин ҳали ҳам тузалмаганини кўрамиз

  • 06:28Буюк қадамми ёки навбатдаги масхарабозлик: Сoғлиқни сaқлaш тизимини ислoҳ қилишни янaдa чуқурлaштириш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидaги Президент фармони

    Кеча кечқурун Президент Ислом Каримнинг “Сoғлиқни сaқлaш тизимини ислoҳ қилишни янaдa чуқурлaштириш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa” номли фармони эълон қилинди. Бир қарашда жуда яхши ҳужжат. Аммо, бироз ўйлашга бошлаган одам кулишни ҳам йиғлашни ҳам билмайди Авваламбор, шуни айтиш керакки, дунёнинг биронта мамлакатида бундай фармоннинг ўзи бўлиши мумкин эмас. Чунки, ҳамма соҳалар каби соғлиқ...

  • 04:09Верховный Суд Кыргызистана вновь отложил рассмотрение дела Азимжана Аскарова

    «Дело Азимжана Аскарова станет индикатором жизнеспособности новой власти», - заявляет Совет правозащитников Кыргызстана. По мнению гражданских активистов, уголовное преследование их коллеги должно быть прекращено по факту применения пыток к нему. «Пытки являются глубоко аморальным явлением, и ни одна уважающая себя цивилизация не открывает дорогу для их применения. Государство, которое своими действиями и бездействием потворствует пыткам, нежизнеспособно и рано или поздно обр...

  • 03:50Янги форматдаги ТВда эскича намойишлар давом этишини кутиш керак

    Бугун Ўзбекистон Алоқа тарихи музейида ўтказилган матбуот конференциясида нафақат Ўзбекистонда, балки поссовет мамлакатлари орасида илк марта йўлга қўйилган HD форматдаги телевидение тақдимоти ўтган. Замонавий High-Definition формати ТВ соҳасидаги юқори технология ва тасвир сифати билан бошқаларидан фарқлидир. Очилган янги телеканалда мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар, янгилик ва ислоҳотлар бош мавзу бўлади. Тахмин қ...

  • 03:23Ўзбекистон кинотеатрларида ноотдатий кино ҳафталик: турк фильмлар намойиши

    Тошкентдаги турк элчихонаси томонидан ўтказилаётган турк фильмлари намойиши 7 декабрдан 11 декабргача давом этади. Бир пайтда турк кинолари, айниқса диний мавзудаги фильмларига таъқиқ қўйилган мамлакатимизда ҳозир турк сериалларига кенг ўрин берилмоқда. Кўнгилочар, маиший ва турмуш мавзуидаги сериаллар экранлардан тушмай қолди, аммо оддий фильмлар намойишини ноодатий дейишга асос бор. Radisson SAS меҳмонхонасида намойиш қилинадиган “Ж...

  • 03:18Қозоқча сенсация: Нурсултон Назарбойни Қозоғистон қаҳрамони қилиш учун ҳаракат бошланди

    Бугун мамлакатнинг Бош вазири Карим Масимов Президент Нурсултон Назарбойга “Қозоғистон қаҳрамони” унвони бериш таклифини парламентга юборди. Бу хабарнинг сенсациялиги жорийдаги президентга юксак унвоннинг бериш ҳаракати бошланганида эмас, шу пайтгача унга бундай унвон берилмаганидир. Маълумки, СССРдан мустақил бўлган давлатларнинг диктаторлари Совет замонида мавжуд бўлган “Совет Иттифоқи қаҳрамони” унвонига тақлид қилиб, ун...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону