Кундалик хабарлар - 06 December 2011

  • 07:01Ўзбекистон Сенати кутилмаган қонун чиқарди, энди президентнинг ваколат муддати 5 йил бўлади

    Кеча Олий Мажлиснинг юқори палатаси бўлмиш Сенат бундан кейинги сайланадиган президентларнинг ваколат муддати 7 йилдан 5 йилга туширилгани ҳақида Конституцион қонун чиқарган. Хабарларда айтилишича, қонун лойиҳаси аввал Қонунчилик Палатасининг тасдиғидан ўтган. Аммо, айтиш керакки, бундан қонун лойиҳаси тайёрланаётгани, у қуйи палатадан ўтгани ҳақида ҳеч қандай хабар тарқатилмаган эди. Аслида, Ў...

  • 06:38Россиядаги сайловларнинг ниҳоий натижаси ҳали эълон қилинмади, аммо у ҳаммага маълум – Путин мағлубияга учради

    Россиянинг ҳақиқий хўжайини Владимир Путин ва қўғирчоқ президент Дмитрий Медведевдан бошлаб, мухолифат руҳидаги матбуотгача, якашанба куни бўлиб ўтган Давлат Думасига сайловларда “Бирлашган Россия” Партияси 50 фоиздан бироз кам овоз олган бўлса ҳам, 7 фоизлик тўсиқдан ўтмаган партияларга берилган овозлар ўтганлар ичида тақсимлангандан кейин, 238 ўринга эга бўлишини гапиришмоқда. Думадаги умумий ўринларнинг сони 450. Ҳозиргач...

  • 00:22ЕИнинг илк расмий вакили Ўзбекистонда аккредитация олди

    1980 йилдан бошлаб Еврокомиссияда фаолият олиб борган Норбер Жюстен энди Тошкентдаги Европа Иттифоқи ваколатхонасини бошқаради. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида расмий аккредитация олган янги элчининг ЕИ-Ўзбекистон муносабатларида дўстона алоқаларни мустаҳкамлашига умид қилиши ҳақида гапирган Иттифоқнинг Ташқи сиёсат бўйича комиссари Кэтрин Эштон унинг тажрибали дипломат эканига урғу берди. 64 яшар Бельгия фуқароси би...

05 December 2011
  • 23:13Сенат “Амнистия ҳақида” қарор қабул қилган

    Бу ҳақдаги хабарни бир қанча интернет нашрлари Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг суд ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Светлана Ортиқовага иқтибосан тарқатишмоқда. Мамлакат Конституциясининг 19 йиллиги муносабати билан қабул қилинган анъанавий авф акти муруввати ҳар доимгидек аёллар, кексалар, вояга етмаганлар ва ажнабий фуқароларга кўпроқ тегади. Конституция куни муносабати билан бериладиган умумий...

  • 22:39Нурсултон Назарбойнинг китоби ўзбек тилида чоп қилинди

    Қозоғистон раҳбарининг “Қозоғистон йўли” номли Ўзбекистонда чоп қилинган китобида мамлакат тараққиёти, янги тарихдаги ютуқ ва муаммолари, яқин 20 йилдаги истиқбол режалари тилга олинган. Шунингдек, Тошкентдаги қозоқ элчилиги томонидан нашр этилган рисолада конституциявий ислоҳотлар, нефт-газ ва энергетика соҳасини ислоҳ этиш масалаларида сўз боради. Пойтахтнинг йирик китоб дўконларини кўз...

  • 06:59Вильнюсда ЕХҲТнинг Вазирлар Кенгаши олдидан фуқаролар жамияти вакилларининг мажлиси бўлди, Васила Иноят ўша ерда

    6-7 декабрь кунлари Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Вазирлар Кенгаши йиғилиш ўтказади, дейлади бу ташкилот тарафидан тарқатилган расмий хабарда. Бу йиғилишдан олдин фуқаровий жамият вакилларининг параллель мажлиси бўлиши ҳам ўша хабарда айтилганди. Фуқаролар жамияти вакилларининг мажлиси кеча бошланди, бугун ҳам давом этади. Бу йиғилишда Вазирлар Кенгаши учун махсус таклифлар ишлаб чиқарилиши керак. Бугунги мажлисда Ўзбе...

  • 06:49Россияда кечаги сайловларнинг илк натижалари соатма-соат эълон қилинмоқда

    Калининградда ҳам сайлов участкалари бекилгач, яъни Москва вақти билан 21 дан кейин, биринчи экзит-полл натижалари эълон қилинди. Уларга кўра, сайловларда Путиннинг “Бирлашган Россия” Партияси ғалаба қозонмоқда, аммо унга берилган овозлар 50 фоизнинг остида бўлади. Ҳозир Марказий Сайлов Комиссияси ҳам мамлакат бўйича илк натижаларни эълон қилишга бошлади. Аввал “Бирлашган Россия”га берилган овозларнинг фоизи 45 атрофида эканлиги билдирилга...

04 December 2011
  • 22:14Юрт ташқарисидаги ўзбекнинг масхарабоз-террористлари Ўзбекистонда ташкилотланишмоқчи, иш Самарқанддан бошланибди

    Маълумки, юрт ташқарисида Ўзбекистон халқ ҳаракати номли масхарабоз-террористлар уюшмасини тузганлар ўз сафларига номини айтишни истмаса ҳам, юрт ичида фаолият олиб бораётган яна бир ташкилот кирганини иддао қилгандилар. Энди шу ташкилотни қоғозда бўлса ҳам тузиш ҳаракати бошланибди. Қаерда денг, Самарқандда бошланибди. Ташкилотнинг асоси сифатида бир маҳаллар Михаил Ардзинов раҳабарлигида тузилиб, асосан “Бирлик...

  • 21:22Жиззахда ҳокимлик вакили ҳибсга олинди

    Таҳририятимизга бироз кеч келган хабарга кўра, Жиззах туман ҳокимлигининг режалаштириш бўлими бошлиғи Шуҳрат Олимов маҳаллий тадбиркорлардан биридан 9000 минг АҚШ доллари миқдорида пора олганликда айбланиб, МХХнинг вилоят бошқармаси тезкор вакиллари томонидан ҳибсга олинган. Дастлабки суриштирувларга кўра, мазкур пуллар аслида туман ҳокими Маҳмуд Холбўтаевга тегиши лозим бўлган. Яъни, пулнинг 6000 АҚШ доллари унга теккан. Бо...

  • 20:18Маҳкума Райҳон Соатовани тақдир яна оғир синовга ташлади

    Кеча тунда Тошкент-Гулистон трактининг 13-киломерида (Гулистон тумани ҳудуди) содир бўлган автоҳалокатда 1973 йилда туғилган фуқаро Нодира Соатова фожиали ўлим топди. У Мирзо Улуғбек тумани миршабхонасида тергов даврида жинсий зўровонлик қурбони бўлган Райҳон Соатованинг опаси эди. Маҳкума билан Жиззах шаҳридаги манзил колонияда учрашиб қайтаётган Нодиранинг автоҳалокатда 5 яшар қизчаси ҳам оғир мия жароҳат...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону