Кундалик хабарлар - 27 December 2011
03:14Нурсултон Назарбой мантиқ нималигини унутди
Бугун Оқўрда қароргиҳида Президент идорасининг ходимлари, ҳукумат аъзолари ҳамда ҳукмрон “Нур-Ватан” партияси раҳбарлари иштирокида мажлис ўтказиб, Манқиштау вилоятида, хусусан Жанаозен шаҳрида бўлиб ўтган тартибсизликларнинг сабаби - ҳукумат мулозимлари ва Миллий фаровонлик “Самрук-Казин” фондининг раҳбарлари ишчиларнинг меҳнати билан боғлиқ келишмовчиликларни ҳал этишда маъсулиятсизлик қилганларидир...
01:22“Ҳаракат” хатқутисидан: (Қозоғистонда) “Сояда қолган қаҳрамон” ёхуд фидойи инсоннинг хизматларини яшириш кимга керак бўляпти?
Жанубий қозоғистонлик олим, математика фанлари номзоди Собиржон Ҳамид ўғли Нурматов 59 ёшида оламдан ўтди. У собиқ СССР тарихида биринчилардан бўлиб Миллий маданий марказ очган, халқ дарди билан, миллат қайғуси билан, давлат қайғуси билан юрадиган инсон эди. 1985 йил. С.Нурматов давр тақозоси билан миллат олдида турган, 70 йилдан бери тўпланиб келаётган муаммоларни кўтариш ва уни ечиш учун миллий ташкилот керак, деган хулосага ...
- 01:10“Бирлик”нинг мигрантлар борасидаги чақириғи ҳукуматга етиб борган кўринади
Шу ҳафтада Меҳнат миграцияси масалалари бўйича Ўзбекистон-Россия ҳукуматлари ишчи гуруҳининг учинчи мажлиси бўлиб ўтади. Йиғинда расмий доираларнинг икки мамлакатда миграция хизмати ваколатхоналарини очиш масаласини кўриб чиқиши кутилмоқда. Кун тартибидаги мазкур масала юзасидан Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденов принципиал келишилганини, музокараларнинг ишчи гуруҳи мажлисларида давом этишини таъкидлади. Олий Мажлиснинг Қо...
- 23:48Миллий Хавфсизлик кенгаши котиби Мурод Атаев лавозимидан четлатилган
Ўтган ҳафтанинг жума куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашининг мажлиси чақирилиб, унда ташкилий масала кўрилган. Шу пайтга қадар Кенгаш котиби вазифасини бажариб келган Мурод Атаев лавозимидан четлатилиб, унинг ўрнига мамлакат Қуролли кучлари Бирлашган штаби бошлиғи, генерал-лейтенант Баҳодир Тошматов тайинланган. Мурод Атаевнинг Мудофаа вазирлигига ишга жўнатилгани айтилмоқда, аммо буни тасдиқловчи расм...
- 22:02Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Тан олинган лидерлари йўқ норозилик намойишларининг фойдаси кам. Ўзбекистонда бундай лидерлар борми?
“Араб баҳори” деб ном олган воқеларни шарҳлаган мухбирларимиз, ўша кунлардаёқ сарлаҳадаги фикрни қайта-қайта такрорлаган эдилар: Яхши уюшмаган, таниқли лидерлари бўлмаган намойишлардан фойда кам бўлади. Бу фикр тўғрилигини, энг камида, Миср мисолида кўриб турибмиз. Яқинда бошқа араб мамлакатларида ҳам аҳвол шундай эканлигининг шоҳиди бўламиз. Ғарб матбуоти “Ҳаракат” агентлиги мухбирларининг фикрини...
- 21:34Ислом Карим раҳнамолигида хабарчиликдаги масхарабозлик ривожланмоқда
Президент Ислом Карим ўтган йили ноябрь ойида парламент палаталарининг қўшма мажлисида ўзи йўқ демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришни гапирар экан, хабарчиликда ҳам ўзгаришлар қилишга ваъда берганди. Тўғри, ўзгаришлар бўлмоқда, бозорда айтиладиган ифодани ишлатсак – гап йўқ, ўзгаришлар бор. Масалан, яқинда ўзбек ахборот воситаларидан бири Самарқанд автовокзалидаги ҳожатхоналарнинг ифлослигини танқид қилди. Бу...
- 13:20Исламистская группировка «Боко Харам» взяла ответственность за взрыв в нигерийской церкви
Исламистская группировка «Боко Харам» взяла на себя ответственность за взрыв в католической церкви недалеко от нигерийской столицы Абуджы, сообщает News24. «Мы несем ответственность за все теракты, произошедшие за последние несколько дней, в том числе и сегодняшний взрыв в церкви в Мандале», – сказал по телефону представитель Абудь Кака. «Мы будем совершать подобные атаки на севере страны в ближайшие дни», – добавил он. По сообщениям СМИ, всего за день в Нигерии прогремели пять взрыво...
- 00:13“Ҳаракат” таҳририятидан: Ўқувчимиздан келган алжирашли хат ва унга жавоб бериш мажбуриятимиз ҳақида
Электорон адресимизга келган хат, ростдан ҳам алжирашдир. Агар бу хатни оддий бир ўқувчимиз эҳтирос билан ёзган бўлса эди, уни ҳеч қачон алжираш демасдик. Аммо, хат - ўзи ёш бўлса ҳам, дунёдаги жуда кўп анжуманларда маърузлар билан қатнашганини иддао қилаётган одамдан. Бундай одам шу хатни ёзган бўлса, у ростакам алжирашдир. У қатнашган анжуманларнинг иштирокчилари ҳам унинг маърузаларини алжираш деб қабул қилишганига ҳ...
- 22:32Владимир Путин Сахаров проспектидаги митингга жавоб берди
Тўғрироғи, жавобни унинг матбуот котиби Дмитрий Песков берди, аммо моҳиятан фарқи йўқ – Путинми, Песковми? Хуллас, бу одам France Press агентлиги мухбирига кеча Сахаров проспектида “Адолатли сайловлар учун!” шиори остида ўтказилган митинг ҳақида қуйидагича изоҳ берибди: “Путинни сиёсатчи ва президентликка номзод сифатида Россиянинг кўпчлиги қўллаб-қувватлайди”. Бечора Песков 4 декабрда бўлиб ўтган парламент сайловларида Влад...
- 21:38Бу дунё шунақами ўзи? Инсонлар бир-бирларини ўлдиришдан ҳузур қиладиларми?
Афғонистон шимолидаги Талқун шаҳрида кимнингдир кўмилиш маросимида портлаш юз берган, 20 киши ҳалок, 50 киши ярадор бўлган. Маҳаллий полицияга асосланиб, Reuters агентлигининг хабар қилишича, кўмиш маросими пайтида номаълум одам бомба портлатиш механизмини ишга туширган. Қаранг, бир одам ўлиб, бошқалар унга ҳурмат кўрсатиб, кўмиш маросими ўтказаётган пайтда, бу одамларнинг ўзи ўлдирилмоқда. Ўлганлар ичида Афғонистон параламентинин...