Кундалик хабарлар - 13 January 2012

  • 04:26Абдураззоқ қори Юнусов автоҳалокатга учради

    Икки кун аввал шомда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Абдураззоқ қори Юнусов ҳамда идоранинг яна бир ходими Тошкент – Самарқанд трактининг Булунғур аҳоли пунктида автоҳалокатга учради. Оғир тан жароҳати олган қорилар Нексия автомобилида йўлдан чиқиб кетган ва улов бир неча марта думалаган, дейди мухбиримиз.

  • 03:45Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ ўринбосари Ниязов 13 йилга озодликдан маҳрум қилинган

    Ўтган йилнинг 20 июнидаги хабарларимизда Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ ўринбосари Аловиддин Ниязовнинг жиноий жавобгарликка тортилгани ва тергов даврида пойтахтнинг Чуқурсой массивидаги руҳий хасталиклар шифохонасига мажбурий давоаланиш учун ётқизилгани хусусида хабар қилгандик. Энди маълум бўлишича, ўтган ҳафтада жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Ниязовни бир қатор коррупцион жиноятларда айблаб, 13 йилга озодликдан маҳрум &...

  • 03:12Жума шаҳрида икки мардикор газдан заҳарланди

    Кеча тунда Самарқанд вилоятининг Жума шаҳридаги хусусий хонадонлардан бирида 27 яшар икки нафар мардикор йигит газдан заҳарланиб, вафот этди. Жума шаҳар буюм бозори бозорқўми Комила А.нинг уйини таъмирлаётган йигитлар тунда уйқуга кетгач, газ тармоғида газ узилган ва ўчиб қолган. Тун ярмида қайта қўшилган газ туфайли заҳарланган йигитлар эртага пешинда тупроққа берилади. Ҳодиса юзасидан Пастдарғом тумани...

  • 02:50Қашқадарёнинг собиқ ҳокими Зайниев жавобгарликка тортилиши мумкин

    Вилоят прокуратураси томонидан олиб борилаётган суриштирув материалларига кўра, собиқ ҳоким Нуриддин Зайниевга нисбатан пора олиш эпизоди билан боғлиқ фактлар текширилмоқда. “Шўртангаз” кимё мажмуасининг маъсул шахсларидан бир неча минг пора олганлиги айтилаётган собиқ ҳокимга нисбатан далиллар етарли бўлса, жиноят иши қўзғатиш учун Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатига сўровнома юборилади. Сенаторлик иммунитетига эга бўлган бу шахснинг янги й...

  • 00:04Президент Ислом Карим ҳарбий хизматга чақирув борасидаги қарорни имзолади

    Бугун мамлакат Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони Ислом Каримов томонидан эълон қилинган мазкур анъанавий ҳужжатга кўра, ҳарбий хизмат чақируви ёшига етган шахслар армия сафларига чақирилади, муддати битганлари, расмий тил билан айтсак, резервга жўнатилади, гапнинг пўскалласини айтсак, ҳарбий хизматдан бўшатилади. Камсонли, профессионал армия тузилаётган Ўзбекистонда йилдан йилга ҳарбий хизматга чақирилувчилар сони камайтирилгани ра...

12 January 2012
  • 23:24Боксчимиз Руслан Чагаев рингга қайтди

    Қатор оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарларга кўра, боксчимиз Руслан Чагаев Тринидад ва Тобаголик Кертсон Менсуэлл билан шу йилнинг 28 январида рингга тушади. Германиянинг Гамбурга шаҳрида ўтказиладиган жанг рейтинг жанги бўлиб, Руслан учун ниҳоятда муҳимдир. Собиқ чемпионимиз жангда ютса, яна олтин камар учун курашиш имкониятини қўлга киритади. WBA йўналиши бўйича тенгсиз топилган юртдошимиз Ўзбекистондан қувилгач, уни негадир оамд тарк ...

  • 22:21Наманганда “Эзгулик”нинг вилоят конференцияси ўтди

    Бугун Наманган шаҳридаги “Наманган” отелининг конференция залида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг вилоят конференцияси ўтди. Вилоятнинг турли туманларидан ташриф буюрган ҳуқуқшунос, педагог ва бошқа касб эгаларидан иборат 16 нафар ҳуқуқ ҳимоячиси жамият фаолиятини муҳокама қилиб, соҳа юзасидан тегишли стратегияни қабул қилишди. Жамият раиси Васила Иноято...

  • 21:16“Ҳаракат” хатқутисидан: Ассалому алайкум “Ҳаракат”! сарлавҳали хабар олиб ташланди

    "Ҳаракат"нинг хатқутисига Салай Мадамин, Баҳодир Чори ва Муҳаммадсолиҳ Абутовлар ҳақида бир қатор ифлос мақолалар келгани, аммо уларни эълон қилишни лозим топмаганимизни билдиргандик. Ўзини "Андижон Адолат ва Тикланиш" ташкилотининг фаоли деб танитган Абдулазиз исмли ўқувчимиздан келган хат техник хато натижасида хабарлар тасмасига тушиб қолган. Ҳозир уни олиб ташладик.

  • 21:03Из почтового ящика "Харакат": Халатность туркменских пограничников или…

    Общеизвестно, что Узбекистан и Туркменистан на протяжении веков связывают крепкие узы дружбы и добрососедства, основанные на близости духовных ценностей, языка, религии, истории, обычаев и традиций. Еще свежи в памяти слова, сказанные президентом Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедовым о том, что «Узбекистан является надежным другом, важным и активным партнером Туркменистана. Мы высоко ценим искренние отношения с Узбекистаном, основанные на давней дружбе и духовной близости». Однако на фон...

  • 13:42Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчиси алмаштирилади, янги элчи нима қилади?

    Биринчи қадам қилинди ҳам. Кеча бу мамлакатнинг президенти Алмазбек Атамбаев Тошкентдаги элчи Анварбек Мокаевни “бошқа ишга ўтгани муносабати билан” вазифасидан озод қилди, дейилади қирғизларнинг расмий хабарларида. Янги элчи тайинлангани ёки қачон тайинланиши ҳақида ҳеч нарса айтилмайди. Ҳеч шубҳа йўқки, Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон билан алоқаларни мустаҳкамлаш, Қирғизистон...