Кундалик хабарлар - 27 February 2012

  • 23:23Миллий кутубхонага янги директор тайинланди

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ташкил этилганидан бери унга раҳбарлик қилиб келаётган Абсалом Умаров пенсияга жўнатилиб, унинг ўрнига Асаджон Хўжаев Бош директор этиб тайинланди. Асаджон Хўжаев шу пайтга қадар Интеллектуал Мулк Агентлигини бошқариб келаётганди, эндиликда бу мулк вақтинча эгасиз турибди. Миллий кутубхона ўтган йили ишга тушган “Маърифат маркази” номли комплекснинг бир қисми бўлиб, бу комплекснинг таркибида Си...

  • 22:40Буюкбритания Мудофаа вазирини Нурсултон Назарбой қабул қилди, энди навбат Ислом Каримгами?

    Ҳозиргина Қозоғистонда тарқатилган расмий хабарда Президент Нурсултон Назарбой Буюбританиянинг Мудофаа вазири Филипп Хаммонни қабул қилгани билдирилади. Умумий гаплардан иборат хабардан вазир нимага Қозоғистонга келгани айтилмайди. Лекин Филипп Хаммон Остонадан бугуноқ Тошкентга учиб кетиши маълум. Ислом Карим ҳам уни қабул қилса керак.

  • 01:10Абдураҳим Пўлат: Ўзбекни қайтадан оёққа турғизиш учун олиб бораётган курашимизга, ҳеч бўлмаса, “Пойма-пой” фильмидаги Зуҳрадан ўрнак олиб қўшилинг!

    Икки йилча аввал Ўзбекистондан келган танишларимдан бири “Пойма-пой” номли фильмнинг дискини олиб келганди. У фильмга, фильмдан хам кўпроқ, унда бош ролни – Зуҳра исмли қизнинг ролини ўйнаган Севара Солиевага қойил қолдим. Шу қиз туфайлигина тарихда қоладиган, аслида, анчагина ибтидоий сценарий асосида яратилган фильмнинг қисқача мазмуни шундай.   Замонавий ўзбек бойларидан бирининг Лондонда ўқиб, ўша ерда ишл...

25 February 2012
  • 23:34“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонун фуқаролик жамиятини жиловлашга қаратилган

    Президент Ислом Каримов томонидан илгари сурилган мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси доирасида “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди. Айни кунларда қонун лойиҳаси муҳокамаси борасида турли доираларда олиб борилаётган кампания оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда. Қонун жамиятдаги турли ижтимоий...

  • 22:56Қамоқхонадаги таниқли собиқ банкир Рустам Усмоновга яна муддат қўшиб берилди

    Бир қатор оммавий ахборот воситалари “Жаслиқ” лагерида сақланаётган таниқли тадбиркор Рустам Усмоновнинг жазо муддати беш йилга узайтирилгани ҳақида хабар қилмоқда. 1998 йили Андижон вилояти суди ҳукми билан 14 йилга озодликдан маҳрум қилинган “Рустамбанк”нинг эгаси Қирғизистон фуқароси бўлиб, унинг жазо муддати Нукус шаҳар суди қарори билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 221-моддаси (Жазони ижро этиш...

  • 22:08Хуршид Мирзоҳидов Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори этиб тайинданди

    Бу ҳақдаги Президент қарори бугунги газеталарда чоп қилинди. Алоҳида айтигш керакки, 41 яшар янги раҳбар учун бу идора ва лавозим янги эмас, у шу пайтга қадар Бош директор ўринбосар бўлиб ишлаб келган. Аввалги Бош директор Ҳаким Муҳитдиновнинг тақдири ҳақида маълумот йўқ. Агентликнинг Хабарларда Хуршид Мирзоҳидовнинг радиоалоқачи-муҳандис экани айтилади. У ёш бўлишига қарамай, Ўзбекистон ...

  • 14:03Саудияда бугун бўладиган G-20 мамлакатларининг парламент спикерлари мажлисига Қозоғистон таклиф қилинган, Ўзбекистон қани?

    Маълумки, G-20 - жаҳоннинг энг кучли иқтисодга эга бўлган 19 мамлакати ва Европа Иттифоқини бирлаштирувчи форумдир. G-20 давлатлари раҳабрлари, молия вазирлари ва марказий банклари раҳбарларининг йиғилишлари даврий равишда ўтказилиб туради. Бугун Саудия Арабистонида G-20 мамлакатларининг парламент спикерлари йиғилиши ҳам ўтказилар экан. Бу – янги бир анъананинг бошланиши бўлса керак. Қозоқларнинг расмий хабарларига кўра, кеча Саудия ...

  • 13:26Яманнинг янги президенти – аввалги вице-президент Абд Раббо Мансур Ҳади

    Ўтган сешанба куни ўтказилган сайловда ҳукумат ва мухолифатнинг аввалдан келишилган ягона номзоди иштирок этган эди. У ҳам бўлса, аввалги вице-президент Абд Раббо Мансур Ҳади. Кеча кечасига яқин сайлов натижалари эълон қилинди. Турли хабарларга кўра, овоз беришда сайловчиларнинг 65-80 фоизи қатнашган, аммо бир нарса аниқ - уларнинг 99 фоизи Абд Раббо Мансур Хадига овоз берган. Тунис, Миср ва Ливиядаги инқилобий воқеалардан кейин Яманда ...

  • 12:43Из почтового ящика «Харакат»: Хусенов Ерниязову не ровня

    На днях ознакомился с интересной интернет-публикацией журналиста Ажинияза Альниязова, в которой рассказывается о произволе и групповщине, организованной председателем Жокоргу Кенгеса Республики Каракалпакстан Мусой Ерниязовым. Пользуясь случаем, хочу поблагодарить этого не побоявшегося сказать правды человека. Ту самую правду, о которой знает каждый каракалпакстанец, но за которую у нас в Каракалпакии Ерниязовы могут отомстить. В свою очередь, ничуть не умаляя Альниязова, замечу, что излож...

  • 07:26Бу ҳафта Нью-Йорк биржасида кўп ортиш бўлмади

    Кеча, яъни бу ҳафтанинг сўнги иш куни Dow Jones индекси бор-йўғи икки поғанага бўлса ҳам, ҳар ҳолда пастга тушди. Аммо, ҳафталик натижа ижобий – Dow Jones 32 поғанага юксалди. Энди унинг қиймати - 12983. Ҳафта ичида Dow Jones икки-уч марта 13 минглик маррани ҳам ошди, аммо у ерда қололмади. Маълумки, 2008 йил ёзида бошланган аввал молиявий, кейин иқтисодий кризисдан олдин Dow Jones индексининг қиймати 13-...