Кундалик хабарлар - 01 May 2012
- 05:34Пойтахтлик адвокат пора олди-бердисида воситачиликда айбланиб, жазоланди
Тошкент шаҳар прокуратурасининг маълум қилишича, Тошкентдаги “Veritably Victory” адвокатлик бюроси адовкати Виктория Валиева Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси билан айбланиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ундириш шарти билан 2 йилу 3 ой ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилингани ҳақида хабар қилди. Адвокат 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган, яъни адвокатлик қилолмайди. Жиноят ишига кўра, В...
04:19В США опубликуют последние записи бин Ладена
Власти США приняли решение выставить часть документов, найденных в пакистанском доме лидера "Аль-Каеды" Осамы бин Ладена во время операции по его уничтожению. Как сообщает Associated Press, выставка будет организована в Антитеррористическом центре, расположенном в Военной академии США, штат Нью-Йорк. Какие именно документы будут представлены публике, не уточняется. Также пока неизвестна дата, когда откроется выставка. Сообщается только, что это произойдет на текущей неделе. Между тем 2 мая ис...
- 03:32Ташқи ишар вазирлигида ЕИ ва Германия элчилари қабул қилинди
Бугун тарқатилган хабарларда Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Норбер Жестен ва Германия элчиси Вольфанг Нойеннинг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилингани айтилган. Умумий руҳдаги хабарларда икки томонлама алоқаларнинг ҳозирги ҳолати, уни мустаҳкмалаш масаласи муҳокама қилингани айтилади. Дипломатларнинг қабул қилиниши билан боғлиқ бошқа маълумотлар ...
02:56Теҳрондаги номи улуғ супраси қуруқ “бош прокурорлар” йиғилишда Ўзбекистон вакили ҳам бор
Озорбайжон агентликлари тарқатган хабарга кўра, Эроннинг пойтахтида Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига кирувчи давлатлар бош прокурорларининг йиғилиши бўлмоқда. Озорбайжона, Эран, Покистан, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари қатнашаётган анжуманда транснационал жиноятчилик билан курашишда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинмоқда экан. Йиғилишда Озорбайжондан Ич...
02:21АҚШ элчиси Жорж Крол Самарқандга борди
Сўнгги икки кунни Самарқандда ўтказган АҚШнинг мамлакатимиздаги элчиси Жорж Крол бу вилоятда ҳоким Зоир Мирзаев, Самарқанд Университети ректори Улуғбек Тошкенбоев ва бошқа бир қатор шахслар билан учрашган. Элчи сафар давомида қадимий ёдгорликлар, архитектура, маданият ва ЮСАИД лойиҳаларининг амалиёти билан танишган. Унинг мухолифатчилар ёки фуқаролик жамияти ваикллари билан учрашгани ҳақида маълумотлар йўқ.
- 01:31Туркиянинг Назилли туманида 36 кишининг ёши 100 дан катта
Бу мамлакатнинг Эгей денгизига чиқадиган Ойдин вилоятининг Назилли туманида 100 минг киши яшайди. Уларнинг 36 нафарини ёши 100 дан катта. Бу туман ёши катталар сони бўйича Туркияда биринчи ўрида туради. Ўрта Ер денгизи университетининг олимлари бу туман аҳолиси ичида сўровномалар ўтказиб, узоқ умр сирини топишга ҳаракат қилдилар, дейилади Миллиёт газетасининг хабарида, аммо жиддий бир натижага эришолмадилар. Одамларга берилган саволлардан бири, уларнинг қанда...
- 00:24Икки президент келиша олмагани сабабли довон орқали Фарғона водийсига темир йўл қурилади
“Ўзбекистон темир йўллари” ширкати маъмуриятининг таъкидича, мамлакатимизни Фарғона водийси билан боғловчи темир йўл Қамчиқ довонида бунёд этилади. Ширкат бош муҳандиси Ҳусниддин Ҳосилов бир қатор матбуот воситаларига бу ҳақда хабар бераркан, лойиҳанинг бир қанча варинтлари тайёр экани, тез фурсатларда қурилиши бошланиши мумкинлигини таъкидлаган. Бирмунча қийинчилик, йирик сарф-харажат ҳамда ўзига хос та...
- 23:41Ўзбекистонда илк марта техник кремний ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Навоий эркин иқтисодий зонасида ишга тушириладиган техник кремний ишлаб чиқариш Давлат геология қўмитаси ва Жанубий Кореянинг "Uz-Kor Silikon" қўшма корхонасида йўлга қўйилмоқда. Жаҳон бозорида бир тоннасининг нархи 2175 АҚШ доллари бўлган бу қимматбаҳо хомашёнинг шу йилнинг иккинчи ярмидан чиқарила бошлаши кутилмоқда. Заводнинг биринчи навбати йилига 12 минг тонна қувват билан ишлаб, давлат бюджетига сезиларли валюта ...
- 23:11Ўзбек чегарачилари ўққа тутган қирғизистонлик ўзбек аёли тирик экан
Кеча Қирғизистон ахборот воситалари Ўш вилояти Араван туман ҳокимига асосланиб, 27 апрель куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини рухсатсиз жойдан ўтаётган Қирғизистон фуқароси Фотима Абдуқахарова ўзбек чегарачилари томонида отиб ўлдирилганини билдирган эдилар. Бугун маълум бўлишича, исмига кўра ўзбек бўлган бу аёл ўлмаган. У ярадор бўлиб, хушидан кетгач, ўзбек чегарачилари томонидан Ўзбекистон ичкарисига олиб кетилган экан. Бугун Ўзбекисто...
20:42Хитойда ўқийдиган қозоқ студентларининг биринчи қурултойи
30 апрель – 2 май кунлари Хитойнинг Сиан шаҳрида бу малакатда ўқийдиган Қозоғистонлик студентларнинг биринчи қурултойи бўлади, дейилади Казинформнинг хабарида. Анжуман қатнашчилари Хитойдаги қозоқ студентлари ташкилотларининг фаолияти билан боғлиқ масалаларни, хусусан, Қозоғистоннинг ёшларга оид давлат сиёсатини ҳаётга жорий қилиш масалаларини муҳокама қилишади. Қурултойда “Алтин ўрда”, “Ёш а...