Кундалик хабарлар - 09 June 2012

  • 23:55Туркча сенсация: Ҳижобли студент қизга диплом топширилди

    Аслида, бу ерда иккинчи сенсация ҳам бор - дипломни ҳарбий комиссар топширди. Маълумки, Туркияда расмий жойларга ҳижоб билан кириш мумкин эмас. Туркия жумҳурияти тузилган йилларда қабул қилинган бу ва бу каби қонунлар Тукиянинг “дунёвий давлат” мақомини ҳимоя қилувчи механизмлар деб ҳисобланарди. Аввалги номи “Буюк Усмония давлати” бўлган Туркия Ислом дунёсида бирдан-бир дунёвий давлат бўлган ва дунёвийлик Туркия армиясининг ку...

  • 19:16Тожикистонда ШҲТнинг катта антитеррор ҳарбий машқлари ўтмоқда, Ўзбекистонда масхарабозлик

    Қўшни Тожикистонда 7-14 июнь кунлари ШҲТнинг “Тинчлик миссияси-2012” номли антитеррористик ҳарбий машқлар ўтказилаётгани ҳақида тожикларнинг Asia-Plus агентлиги хабарини биз ҳам тарқатган эдик. У хабарда айтилишича, машқларда Тожикистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон ва Россия ҳарбийлари қатнашмоқда, Ўзбекистон йўқ. Русларнинг “Новости” агентлиги ўзининг Ўзбекистондаги мухбири Ниёзматовга ас...

  • 17:12Тилшунос олим Азиз Ҳожиев оламдан ўтди, ўзбек тили учун кураш кетаёган йиллари у қаерда эди?

    Ўзбек тилшунослиги соҳасидаги таниқли олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Азим Ҳожиев 79 ёшида вафот этди, дейилади Президент Ислом Карим, Бош вазир Шакат Мирзиё ва бошқа бир қатор расмийлар тарафидан имзоланган таъзияномада. ЎзА унинг матнини кеча кечқурун эълон қилди. Таъзияномада Азиз Ҳожиевнинг ўзбек тилшунослигини ривожлантириш йўлидаги буюк хизматлари эътироф этилади. Бу олим 79 ёшида вафот этган экан, бундан 23 йил аввал, яъни &...

  • 06:26Бу ҳафта Dow Jones инвесторларни қувонтирди, жиддий ўсиш бор

    Ўтган ҳафта 336 поғана ва ҳозирги ҳафтанинг биринчи куни 292 поғана тушиб кетган Dow Jones индекси сешанба кунидан бери узлуксиз кўтарилиб келмоқда. Энг катта юксалиш, сакраш десак бўлаверади, чоршанба куни бўлди (тахминан 250 поғана). Ҳафталик умумий натижага кўра, ўсиш бор – 161 поғона. Шундай қилиб, энди Dow Jones индекси 12554 га тенг. Эслатиб ўтамиз, 2008 йили бошланган молиявий кризисдан аввал Dow Jones индекси 12-13 минг ў...

  • 04:31ШҲТда 6 аъзо, 4 кузатувчи ва 3 ҳамкор давлат бор

    Маълумки, 2001 йили тузилган Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотига 6 давлат – Хитой, Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон киради. Ундан олдин Ўзбекистондан ташқари 5 давлат иштирокида 1996-97 йиллари яратилган “Шанхай бешлиги” ташкилоти бор эди. Ўша пайтдаги Россия Президенти Борис Ельцин Ислом Каримни очиқча ёқтирмагани сабабли, Ўзбекистон бу ташкилотга олинмаганди. Ўзбекистон Президентининг ўзи ҳам Россия...

  • 03:55Ваҳима ичидаги Владимир Путин митингларга қарши қонунни ўта тезликда имзолади

    Митингларда қатнашиш истаганларни қўрқитишга қаратилган қонун Россия парламентининг юқори палатаси – Федерация Кенгашидан ўтар-ўтмас, Президент Путин томонидан имзоланди ва бугуноқ “Российская газета”нинг расмий сайтида эълон қилинди. Демак, у кучга кирди. Митинг пайтида қандайдир қонун ва қоидаларни бузганларга юзлаб доллар миқдорида жарималар солишни кўзда тутган қонуннинг бундай тезлик билан парламентда тасди...

  • 03:24Футболчиларимизнинг омади яна чопмади

    2014 йилда Бразилияда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида миллий терма жамоамиз бугун Ливанга қарши майдонга тушди ва 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этди. Аввалги ўйинни Эронга бой берган жамоамизнинг аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. Гарчанд куни кеча ҳукумат футбол соҳасини бутунлай солиқлардан озод қилган бўлишига қарамай, дейди мухбиримиз.

  • 02:41Касымжан Мадумаров: На юге Кыргызстана суды, МВД и ГКНБ творят беспредел в отношении одного из этносов

    «На юге Кыргызстана судебные власти, МВД и ГКНБ творят беспредел в отношении одного из этносов», - заявил сегодня на встрече с представителями нацменьшинств общественный советник омбудсмена в Ошской области КР Касымжан Мадумаров. По его словам, представители нацменьшинств «ниже в правах». «На Кара-Сууйском рынке у узбеков требуют от $5 тысяч до $13 тысяч, если те не могут выплатить, забирают контейнеры», - сказал Касымжан Мадумаров. «В судах тоже все делается за деньги. Если судья получил ...

  • 02:20Жиззахда Адлия бошқармаси бошлиғи ҳибсга олинган

    Қатор оммавий ахборот воситалари Жиззах вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи Шавкат Ҳақназаровнинг 7 июнь куни 2000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида МХХчилар томонидан ҳибсга олингани ҳақида ёзмоқда. Маълумотларга кўра, Адлия раҳбари бир қанча ЗАГС (фуқаролик ҳолатига далолатнома ёзиш бўлими — Ҳаракат) раҳбарларига таъмагирлик қилиб келган. Шунингдек, манбаларимиз вилоят “Агробанк” б...

  • 01:3980 дан ошган қариялар фақат Мисрда эмас, Ўзбекистонда ҳам ҳибсга олинади

    Мисрнинг 84 яшар диктатори Ҳусни Муборак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 6 июнда Жиззах вилояти Зарбодор туманида яшовчи 83 ёшли Йўлдош ота Бозорбоев миршаблар томонидан ҳибсга олинган. Бу ҳақда “Озодлик” радиосига қўнғироқ қилиб, воқеани баён қлган отанинг қизи Роҳила унинг Жиззах шаҳар ИИБ тергов изоляторида сақланаётганини айтган. Отахон Жиззах шаҳар ИИБ томонидан босқин...