Кундалик хабарлар - 03 July 2012
- 03:25Ўзбекистон МДҲ билан ҳарбий алоқаларни узмайди, муносабатларни бузмайди
Бу ҳақда МДҲ Мудофаа Вазирлари Кенгаши (МВК) котибияти матбуот котиби Михаил Севастьянов маълум қилди. Ўзбекистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилотидаги (КХШТ) иштирокини тўхтатганига қарамасдан МДҲ мамлакатлари билан ҳарбий соҳадаги ўзаро шериклик ҳамкорлигини давом эттираверади. Ўзбекистон ҳарбийлари МДҲ Мудофаа Вазирлари Кенгашининг 5 июль куни Калининградда ўтадиган 62-мажлисида иштирок этади. Ўзбекистон делегация...
- 02:53Гулнора сирдарё-жиззахликларни суннат қилишга бошлади
Президентинг катта қизи Гулнора Каримнинг “1000 та Никоҳ ва 1000 та Суннат тўйлар” хайрия акцияси Жиззахга етиб келди. Вилоятда 68 та никоҳ ва 94 та суннат тўйлари ўтказилди. Хотира майдонидаги мотамсаро она ҳайкали пойида келин-куёвлик гаштини суришга бошлаган ёшлар тўйхонага Guli брендининг оппоқ либосларида кириб келишди. Тўйбоши Гулнора Каримнинг ёш оилаларга табриги ўқиб эшиттирилди, дейилади шодиёналар муносабати билан тарқатилган...
- 02:30Президентнинг маслаҳатчилари яна биттага кўпайди
Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламент масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозими жорий қилинди ва бу лавозимга мамлакат Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси бўлиб ишлаб келаётган Нуриддинжон Исмоилов тайинланди. Мазкур Давлат маслаҳатчиси хизматига бош консултант, етакчи консултант ва референтлар бириктирилган. Таъкидлаш керакки, Ислом Каримнинг кадрлар сиёсати ҳам бошқа ишлари ка...
22:15Ўзбекистонга келаётган АҚШ Конгрессининг делегацияси йўл-йўлакай Нурсултон Назарбой билан ҳам учрашдими?
Кеча АҚШ Мустақиллик куни муносабати билан бу мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонасида анъанавий қабул маросими ўтказилди. Бу ерда нутқ сўзлаган элчи Жорж Крол Ўзбекистонга АҚШ Конгрессининг делегацияси келишини билдирди. Бугун қозоқларнинг Казинформ агентлиги Президент Нурсултон Назарбой икки АҚШ конгрессмени Дэн Бертон ва Грегори Микс билан учрашганини хабар қилди. Ўта қисқа хабарга кўра, учрашув расмиятчилик учунгина бўлган. ...
- 21:34“Ҳаракат” хатқутисидан: Зарбдор туманининг «забардаст йигитлари»
Хориждаги турли ғараз ниятдаги гуруҳлар ва сиёсий доиралар яна ўзининг ғаразли мақсадларини ҳали хануз давомли равишда амалга оширишмоқда, бунинг учун бир қатор диний ва сиёсий экстремистик гуруҳлардан фойдаланмоқдалар. Ҳар галгидек бу гуруҳлар ғарбнинг мақсадлари йўлида ўзларини, оилаларини ва ўз юртларини ғарбнинг пулларига сотмоқдалар, натижаси нима бўлишини эса улар учун гўё аҳамияти йўқдек....
- 18:13Юсуф Жумаев. Мустабиднинг золим қизи Гулнора Каримова нега беш ака-ука Бўроновларни қийноққа солдирмоқда?!
Гулнора Каримова 2006 йилда Қоракўл туманидаги товуқчилик фабрикасини "сотиб" олади. Юз минглаб товуқлари бўлган фирмани талон-тарож қилиб битта ҳам товуқ қолмайди. Ҳатто биноси ҳам йиқиб сотилади. Номи бор ўзи йўқ фабрика, Тошкент банкларидан катта миқдорда пул олади. Бу пулга Қоракўлдан қора моллар олиниб Тошкентда гўшт қилиб сотилади. Тошкентдан кредит деб олинган нақт пулларга на солиқ...
- 15:05Из почтового ящика «Харакат»: Шакалы в обличии милиционеров вышли на охоту
Вторую годовщину июньских событий 2010 года на юге страны сотрудники органов внутренних дел встречают во всеоружии. Милиция переведена на усиленный вариант несения службы. На въездах в областные города выставлены дополнительные посты, на которых в круглосуточном режиме несут службу вооруженные милиционеры. Они в основном проверяют этнических узбеков, на наличие документов удостоверяющих личность. Причем, каждый этнический узбек подвергается личному досмотру. Непонятно что ищут. Особому досмо...
06:11Европа лидерлари еврони қутқариш масаласида келишдилар, Dow Jones юқорига сакради
Европа Иттифоқига кирувчи мамлакатларнинг лидерлари Европани иқтисодий кризисдан, еврони эса йўқ бўлиш хавфидан қутқариш учун келаси йилдан бошлаб ишга тушадиган фонд яратиш ва чўкаётган банкларга ёрдам бериш ҳақида кеча келишишгандан кейин, аввал хабар берганимиздек, жаҳоннинг фондлар бозорида жиддий шаклда жонланиш бошланди. Кечга яқин, бу жонланиш натижасида ўсабошлаган Dow Jones индекси яхши натижаларга эришди. Кеча бир кунлик ўсиш 278...
- 03:35Маҳкамада мардикор-қотиллар: ҳамюртларимизнинг боши ташвишда
Россия Федерацияси Бош прокуратурасининг таъкидича, аёлларни ўлдириш билан шуғулланишда айбланган 5 нафар ҳамюртимизнинг жиноий иши маҳкамага оширилган. Айбловга кўра, 24 яшар Хушнуд Тўрақўлов, 20 яшар Абдуғани Ғаниев, 21 яшар Дилшод Жўраев, 27 яшар Искандар Раҳматов ва 23 яшар Суҳроб Ражаповлар одам ўғирлаш, ҳужжатларни қалбакилаштириш, тан жароҳати етказиш ва гиёҳвандликда айбланишмоқда. Прокуратуранинг тах...
- 03:09Ўзбек матбуотида сенсация: газеталар ҳукуматни танқид қилмоқда
Ўзбекистон Адлия вазирлиги муассислигида чоп қилинадиган “Инсон ва қонун” газетасига интервью берган Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ғулом Жўраев давлатга пахта топширган фермерларнинг пулларини ололмаётгани ҳақида гапиришга журъат қилибди. Унинг айтишича, Сардоба туманидаги “Олимхўжа чорва сири” (13,5 миллион сўм), Боёвут туманидаги “Раҳмонқулов Сувон” (59 милллион), “Салмоқли натижалар” (12,6 миллион), “Набижон” ...