Кундалик хабарлар - 28 September 2012
- 19:37Ҳукумат ногиронлар масаласида аҳдида қатъий эмас! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №32, 28.09.2012)
Ёмоннинг кучи япалоққа етибди. Халқ мақоли Шу йилнинг 18 ноябрида “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинганига 21 йил тўлади. Бундан ташқари Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция”сини имзолаган 139, ратификация қилган 49 та мамлакатнинг биридир. Сиртдан қараганда имконияти чекланган шахс...
13:50Ўзбекистонни Эркин Савдо Ҳудудига олишадими?
Шу йил 30 майда Ашхободда ўтказилган МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарларининг йиғилишида бу масала кўриб чиқилгани ва гўёки маъқуллангани ҳақида анчагина мужмал хабарлар тарқатилган эди. Аммо, 4 июнь куни Россия Президенти Пекинга кетаётганда бир неча соатга Тошкентда тўхтаб, Ислом Карим билан учрашгандан кейин, икки президент Ўзбекистоннинг Эркин Савдо Ҳудудига (ЭСҲ) кириши ҳақида меморандум имзолашди ва масала ойдинлаш...
13:06“Мусулмонларнинг айбсизлиги” фильмининг яратувчиси бошқа айб билан ҳибсга олинди
Мусулмон дунёсида баъзида қонли норозилик намойишларига сабаб бўлган бу фильмнинг яратувчиси деб тахмин қилинаётган 55 ёшдаги Калифоринияли Nakoula Basseley Nakoula Федерал судининг қарори бўйича товон тўлаб озод қилинмаслик шарти билан пайшанба куни ҳибсга олинган, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Аммо, ҳибсга олинишнинг у фильмга алоқаси йўқ. Маълум бўлишича, Nakoula Basseley Nakoula бошқа бир фильм устида ишлаётганда сохта исм и...
06:46Қримтатарларининг лидерларидан Рифат Чубаров Қрим парламентида қримтатарча гапирди
Расмий номи Қрим Автоном Республикасининг Олий Радаси бўлган парламентда 26 сентябрь куни “Қрим” давлат радио-телекомпаниясининг раисини тайинлаш вақтида Қримтатар Халқи Мажлиси раисининг ўринбосари Рифат Чубаров тарихда биринчи марта қримтатар тилида нутқ сўзлади, дейилади Қримтатар Халқи Мажлисининг расмий сайтидаги хабарда. Олий Рада раиси тарафидан чақирилган таржимон ўз ишини яхши бажараолмаган бўлса ҳам, бу воқеа та...
06:26Юнонистон ва Испанияда давлат ҳаражатларини қисқартиришга келишилди, Нью-Йоркда Dow Jones ўсишга бошлади
Жаҳон агентликлари хабар қилишича, Юноностонда ҳукмрон коалиция ташкил қилувчи уч сиёсий партия 2013-2014 йилларда давлат ҳаражатларини €11,5 миллиардга камайтирш хусусида келишди. Европа ҳукумати, Европа Марказий Банки ва Халқаро Валюта Фонди ҳаражатлар қисқартирисагина чуқур инқироз ичида бўлган, Европани ҳам инқирозга тортаётган Юнонистонга кредитлар беришга ҳозир эканлигини билдирганди. Кеча испан...
- 05:51Ислом Карим Туркманистонга боради
Бу ҳақда Туркманистон Президенти Қурбонгули Бердимуҳамедов Ўзбекистоннинг бу мамлакатга тайинланган янги элчиси Жавҳар Изомовни қабул қила туриб айтди. Туркманбоши-2 нинг айтишича, рехимбоши Ашхабодга келса, икки тарафлама масалалар муҳокама қилинади, халқаро алоқаларга оид позициялар такомиллаштирилади. Шунингдек, қатор халқаро ташкилотлар ва тузилмалардаги икки мамлакатнинг иштироки ҳақида фикр алмашилади...
02:17Икки нафар юртдошимиз кажавали мотоциклда ҳаж зиёратига йўл олди
Бу киши пенсионер Абдусаттор Ўрмонов ва унинг рафиқаси Марям Тоҳировалар бўлиб, улар шу йилнинг 3 сентябрида Маккага йўл олган. Ҳозирда Қозоғистоннинг Атирау пунктига етган Абдусаттор Ўрмоновнинг Макка заёратига еттинчи марта бориши, хотини эса илк марта йўлга чиққан. Тошкентдан Маккагача 7000 километр бўлиб, эр-хотинлар Туркманистон, Эрон, Ироқ, Туркияни босиб ўтиши лозим. Абдусаттор Ўрмоновнинг таъкидича, у йўлнинг ҳадисини олган, турли ма...
- 01:36Газ нархи ошди, одамларнинг ақли шошди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги табиий газнинг янги тарифи акс этган йўриқномани эълон қилди. Унга кўра, табиий газдан фойдаланувчилари эндиликда ҳар 10 куб метр газ учун 1228 сўм 50 тийин тўлайди. Аввал бу кўрсаткич 1 077 сўм эди. Яъни, фарқ 14 фоиз! Шунингдек, 1 октябрдан электр энергияси, иситиш, совқу ва иссиқ сув нархлари ҳам ошади. Ўтган куни ноннинг нархи ҳам кўтарилганди. Давлат Бюджети ҳаражатларининг асосий қисми...
00:29В Нью-Йорке прошло заседание Совета министров ГУАМ
Актуальные вопросы политических взаимоотношений, межведомственного сотрудничества, сотрудничества в рамках ГУАМ (Грузия, Украина, Азербайджан, Молдова) были рассмотрены в ходе встречи глав МИД стран членов- организации. Как сообщает МИД Грузии, 18-е заседание Совета министров иностранных дел стран-членов Организации за демократию и экономическое развитие ГУАМ прошло 26 сентября в Нью-Йорке в рамках 67-й сессии Генеральной ассамблеи ООН. Участники заседания подписали итоговый протокол. В среду...
23:35Содда Президент Атамбаевга эслатма: Россия бир ҳовуч қирғиз фашисти юзидан 30 миллионлик Ўзбек билан уришмайди
Кеча ўз мамлакатининг телеканалларига интервью берган Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев, жумладан, шундай дебди: Россия билан тузилган шартномага кўра, бизнинг армиямиз Россия томонидан қайта қуроллантирилади. Шартномага янги модда ҳам киритилди. Агар қайсидир давлат ёки террористлар бизга ҳужум қилса, Россия бизнинг мамлакатимизни ҳимоя қилади. Аввал бундай модда йўқ эди”. Атамбаев қайси террористларни назарда тут...