Кундалик хабарлар - 09 October 2012

  • 02:43Ўзбекистонликлар драконид метеоритлар оқимини кузатди

    Бугун Драконид метеоритлар оқими фаоллашди, ҳамюртларимиз тиниқ осмонда юлдузлар ёмғирини кузатди. Мухбирларимизга кўра, бу ҳол кўпроқ тоғли туманларда кузатилган, худди осмондан ёғду сочилаётгани каби ҳолатни акс эттирган. Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти олимлари таъкидича, Драконид ҳодисаси бирмунча табиий бақарор характерга эга. Баъзи йилларда юлдузлар ёмғири кўпи билан қарийб 10-20 соатни ташк...

  • 02:17“Ўзбектуризм” ширкатига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 280-сонли қарорига мувофиқ, Фаррух Ризаев “Ўзбектуризм” миллий компаниясига раис этиб тайинланди. Бу одам аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти Маҳкамасининг ижтимоий-иқтисодий сиёсат масалалари бўйича етакчи маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. 2011 йили “Дўстлик” ордени билан мукофотланган. Компаниянинг собиқ раиси Рустам Мирзаев эса шу йилнинг январь ойида коррупцион жиноятлари эвазига ҳибсга олинган...

  • 01:26Ўзбекистонга Европа Футбол Федерацияси Президенти Платини келади

    Маҳаллий оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, Европа футбол уюшмалари иттифоқи – УЕФА президенти Мишель Платини бошчилигидаги делегация 11-12 октябрь кунлари Тошкентга келади.Делегация аъзолари Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев билан учрашади, "Пахтакор" ва янги қуриб битказилган "Бунёдкор" стадионларини бориб кўради. Ташриф давомида Европа футбол иттифоқи ра ...

  • 00:51Туркияда Қурбон байрами Республика куни билан туташди, бу йил Ўзбекистонда ҳам шундайку!

    Бу мамлакатда бу йилги Қурбон байрамининг биринчи куни 25 октябрга, яъни пайшанбага тўғри келди. Туркияда Рамазан ва Қурбон байрамлари, қонунга кўра, 3 кундан бўлади. Демак, бу йил байрам 25-27 октябрь кунлари (пайшанба-шанба) бўлиши кутиларди. Аммо, ҳукумат бугунги қарори билан кутилмаган ҳотамтойлик кўрсатди. Байрамнинг учинчи куни шундоғам дам олиш куни бўлган шанбага тўғри келиши натижасида туркияликлар бир кунлик дам олишдан маҳру...

08 October 2012
  • 23:21Владимир Путин кеча Парижда юрган Туркманбоши-2 билан телефонда гаплашди, эртага Москвада Нурсултон Назарбой билан учрашади

    Швецарияга расмий ташриф билан кетаётган Туркманистон Президенти Қурбонгули Беридумаҳамад йўл-йўлакай отчопар ўйинларни тамоша қилиш учун Парижда тўхтабди ва кеча ўша ердан Россия ҳукмдори Владимир Путинга телефон қилиб, 60-йиллик юбелейи билан табриклабди. Улар баҳона билан икки мамлакат ўртасидаги алоқалар хусусида фикр алмашиб олишибди. Қозоқларнинг расмий хабарларига кўра, эртага Нурсултон Назарбой Москвага келиб, Путин билан шахсан учр...

  • 20:38Иванишвили Гуржистоннинг янги ҳукумат рўйхатини ва ўз cавдсизлигини очиқлади

    Гуржистонда 1 октябрь куни ўтказилган парламент сайловларида ғолиб чиққан “Гуржилар орзуси” коалициясининг лидери Бидзина Иванишвили бугун янги ҳукуматнинг рўйхатини очиқлади, дейилади Гуржистон ахборот воситаларининг хабарида. Бош вазир лавозимида Иванишвилининг ўзи бўлади, 19 вазирликдан 6 тасига ҳали одам белгиланмаган. Мамлакат Президенти Михаил Саакашвили ўз партияснинг мағлубиятини расман тан олгани сабабли, эски ҳукумат ўз ваколатларини я...

  • 18:51Туркийтилли давлатларнинг божхона хизматлари ҳамкорлик йўлида, табиий, Ўзбекистонсиз

    Шу йил 5 октябрь куни Озорбайжоннинг Нахичивон шаҳрида туркийтилли давлатлар божхона хизматлари раҳабрлари учрашгани қозоқларнинг Казинфори агентлиги тарафидан бугун хабар қилинди. Бу учрашув Озорбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия томонидан 2009 йил 3 октябрда имзоланган Туркийтилли давлатлар Ҳамкорлик Кенгаши тузиш ҳақидаги Шартномани ҳаётга жорий қилиш йўлидаги қадамлардан бири бўлган.. Учрашувд...

  • 17:28Фуҳушанинг иккита тадбири биргаликда тамомланибди

    Кеча Президентнинг Foohoosha лақаби билан танилиб бораётган қизи биратўласига иккита тадбирини битта маросим билан бектибди. Гап Учинчи “Theatre.UZ/2012” Театр Санъати Фестивали ва Миллий Кийим Фестивали ҳақида кетмоқда. Бу иккала табдирнинг ҳам асосий ташкиотчиси – Фуҳушанинг шахсий мулки бўлган ва қисқа қилиб Фонд Форум деб аталадиган ташкилотдир. Маросим Миллий Санъатлар Саройида ўтказилган. Фуҳуша ўзини кўз-...

  • 00:23Филиппинда мусулмонларнинг автоном ўлкаси яратиш ҳақида келишилди

    Бу ҳақда Филиппин Президенти Бенежино Акуинонинг ўзи (расмда) эълон қилган. Хабарларда айтилишича, узоқ йиллар Малайзия ҳукуматининг воситачилигида Филлипин расмийлари билан “Морои Исломий Озодлик Ҳаракати” ўртасида олиб борилган музокаралар ниҳоятда охирига етган, 15 октябрда пойтахт Манилада расмий шартнома имзоланади. Мусулмонларнинг автономия олиш учун кураши 40 йилдан бери давом этарди. Сўнги ўн йилликларда олиб борилган урушда 120 мингдан ори...

07 October 2012
  • 23:05“Ҳаракат”нинг танқидини кучи: Gazeta.uz сайти ўзбекча саҳифасига хабар қўйди

    Бугун эрталаб Gazeta.uz сайтининг ўзбекча саҳифаси бир ойчадан бери янгиланмалигини тилга олган эдик. Танқид ҳисобга олинди демоқчимасмиз, аммо уни эътиборсиз қолдиролмаганлари ҳам аниқ. Чунки, бир неча соат ўтар-ўтмас, бу сайтнинг ўзбекча саҳифасида “АҚШ Давлат Департаменти 2014 йил “Grin kard” лотереясига рўйхатга олиш даври 2012 йил 3-чи ноябргача жамоат учун очиқ бўлишини эълон қилгани”, 4 октябрда эс...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону