Кундалик хабарлар - 18 December 2012

  • 04:10Жаҳоннинг энг ёши катта аёли деб ҳисобланган Дина Манфреди оламдан ўтди

    Дунёда энг ёши катта аёли сифатида тан олинган АҚШлик Бесс Купер 116 ёшда оламдан ўтганини, энди италиялик Дина Манфреди (у ҳам 115 ёшда) энг ёши катта аёл бўлиб қолганини шу йил 5 декабрда хабар қилган эдик. Жаҳон ахборот воситаларининг хабарига кўра, бугун Дина Манфреди ҳам оламдан ўтди. Энди япониялик Жироимон Камура ер юзининг энг ёши катта одами бўлиб қолади. Булар Гиннесс рекордлар китоби тарафидан тан олинган одамлар. Бу китобга кўра, 1997 ...

  • 03:32Ислом Карим МДҲнинг Туризм Кенгаши ҳақидаги келишувни тасдиқлади

    Бу Кенгаш Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг 2012 йил 30 май куни Ашхобод саммити чоғида имзоланган. Ҳужжатга кўра, МДҲ давлатларининг туризм сохасидаги ҳамкорлигини мувофиқлаштириш учун давлатларнинг тегишли органлари раҳбарлари иштирокида мазкур кенгаш тузилган. “Кенгаш концептуал масалаларни кўриб чиқади, туризм сохасидаги ҳамкорликнинг илғор йўналишлари ва формаларини аниқлайди, МДҲ давлатлари...

  • 03:17Сергей Лавров Тошкентга келди, лекин расмийлар бу ҳақда жим

    Бугун тушдан кейин Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентга келди. Бу ҳақда ўрис оммавий ахборот воситаларида маълумотлар бор. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Сергей Лавровнинг Ўзбекистон раҳбарлари билан учрашиши ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросимида иштирок этиши режаланган. Ўрсилар тарқатаётган хабарларга кўра, 18 декабр куни Сергей Лавров ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Ко...

  • 02:46Покистонда 17 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди

    Рakistan Today нашрининг ёзишича, Пешовар аэропортига 15 декабрь куни ракета ҳужуми уюштирилганидан сўнг Чағай ва Пешоварда хавфсизлик кучлари махсус рейдлар ўтказди. 19 нафар хорижлик ҳибсга олди. Чағай шаҳридаги автобекатида қўлга олинган 17 нафар кишининг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиб чиқди. Дастбалки маълумотларга кўра, улар тегишли расмий ҳужжатларга эга бўлмай туриб, Эронга кетаётган эканлар. Бироқ Афғонистон ор&#...

  • 01:27Россиядан Лавровдан аввал музли циклон келди

    Россиянинг Сибир ўлкасида кузатилаётган музли циклоннинг таъсирида Марказий Осиёда қаҳратоннинг янги рекордлари қайд этилди. Хусусан, Қозоғистоннинг Қарағандасида симоб устуни Целсий шкаласи бўйича -38.4, Жезқазғанда -33.9 даража, Павлодарда -45.2 даражани қайд этди. Остонада эса термометр - 40.6 да қотиб турибди. Қаҳратон Қорақалпоғистоннинг Чимбойида ҳарорат -21.8 даражани, Томдибулоқ...

  • 00:33“Қора бозор”да доллари қаддини тикламоқда

    Сўнгги кунларда мамлакатда автомобилларнинг миллий валютага сотилиши муносабати билан “қора бозор”да АҚШ долларининг сўмга нисбати кескин пасайиб, 100 АҚШ доллари ҳатто 265 000 сўмгача тушганди. Бугундан доллари яна қаддини ростлади ва бугунги савдоларда саррофлар “кўк”ни (100 АҚШ долларини) 271 000 сўмга харид қила бошлашди. Бозордаги бу беқарорлик янги йилга қадар давом этади, лекин доллар қийматида катта ўзгаришлар бўлмайди, дейди са...

17 December 2012