Кундалик хабарлар - 05 April 2013

  • 20:25Тошкентда номаълум қотиллар пайдо бўлди, кишилар ваҳимада

    Тошкент шаҳар ИИББга кўра, пойтахтнинг бир неча туманида ўнга яқин пенсионер ва болаларни ўлдирган қотиллар пайдо бўлди. Мактаб ва таълим муасасалари, корхоналар эшигига осилган эълонларда айтилишича, бир аёл ва эркакдан иборат номаълум қотиллар ёлғиз қарияларга ўзларини коммунал хизматчилар сифатида танитиб, уларни ўлдирмоқдалар. Аҳолида ўзига хос ваҳима уйғотаётган бу ҳол юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргалари чора-тадбирлар кўрмоқда. Қотиллар ҳақидаги маълумотга каттагина мукофотлар эъло...

  • 19:32Қирғизистон ўзбекларининг пойтахтидан Дубайга авиарейс очилади

    Қўшни мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари "Манас" аэропортининг матбуот марказига асосланиб берган хабарларига қараганда, шу йил 24 апрелда бошлаб, Дубай-Ўш-Дубай авиарейси очилади. Boeing 738-800 учоқлари ҳафтада икки марта шу авиарейсни амалга оширишади. Айни замонда, Челябинск-Ўш-Челябинск йўналиши бўйича ҳам ҳафтада бир учоқлар учишга бошлайди, Ўшдан Москвага авирейслар энди ҳар куни бўлади. Билет нархи, учоқлар қайси компанияларники эканлиги хабарларда айтилмаган.

  • 16:33Дори ва наркотиклар билан жонлантирилган Ислом Карим россиялик икки меҳмонни қабул қилди

    Янги йилдан бери феълан ҳеч қаерда кўринмайдиган, соғлиғининг мазаси бўлмаган Ислом Каримни вақти-вақти билан дор-дармон ва наркотиклар воситасида оёққа турғазиб, ҳеч бўлмаса расмини халққа кўрсатиб туришгани ҳозир ҳаммага маълум. Ислом Карим кеча Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ижрочи котиби – Ижроия Қўмитаси раиси Сергей Лебедев билан учрашгани ҳақидаги хабарларда унинг кўриб турганингиздек аянчли расми ҳам келтирилган. Бугун Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан бўлган учрашув расмсиз ...

  • 09:50Қозоғистонлик олимлар иккинчи марта буюк кашфиёт қилишди, биринчиси шармандаларча тугаганди

    Қозоғистонда рус тилида чиқадиган "Экспресс-К" газетасининг кечаги сонида хабар қилинишича, бу мамлакатнинг олимлари Владимир Шчербак и Максим Макуков Ернинг ташқарисидаги цвилизациядан келган мактубни топишибди. Бу мактуб ҳозирги одамларнинг генетик кодида экан. Уларга кўра, Қуёш системасидан ташқаридаги номаълум цивилизацияда бизнинг генларни коди штамп қилинган ва қандайдир йўл билан Ерга келиб қолган. Қисқа қилиб айтсак, бу кашфиёт тўғри бўлса, бизни Оллоҳ яратмаган ёки Дарвиннинг...

  • 05:54Gallup: Ўзбеклар Ислом Каримдан хурсанд, мамлакатни тарк этишни исташмайди, чет элларда мардикорлик қилишни ёқтиришади

    Жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш бўйича машҳур бўлган АҚШнинг Gallup ташкилоти 2010-2012 йиллари собиқ Совет республикларида (Болтиқбўйидан ташқари) аҳолининг ўз раҳбарларига муносабати ва ўз мамлакатини тарк этиш хоҳиши каби масалалар бўйича маълумот йиғибди. Аҳолиси 29 миллион бўлган Ўзбекистондан турли маълумотларга кўра 4-5 миллион киши чет элларда ишлаётганига қарамасдан, ўз раҳбарларнинг сиёсатидан хурсанд бўлиб, уларни қўллаб-қувватлаш даражаси бўйича ўзбеклар биринчи ўринни эгаллашибди в...

  • 02:09Бир фоҳишани бошқаси ўз паноҳига олди

    Шу ҳафтадан бошлаб Ўзбекистон халқ артисти, "Буюк хизматлари учун" ордени соҳиби Юлдуз Усмонованинг Фуҳуша лақаби билан танилиб бораётган Гулнора Каримга бағишлаб айтган "Гулисан" қўшиғи мамлакат телеканалларида намойиш этила бошлайди. Бу ҳақда Усмонованинг твиттердаги расмий сахифаси маълум қилинган. Қўшиқда Фуҳуша баҳор гулига қиёсланади, унинг гўзаллиги-ю, саховатпешалиги мадҳ этилади. 6 йилдан бери ўзбек саҳналарига чиқамаган Юлдуз Усмонованинг айтишича, "Гулисан" клипини тасирвга олиш иш...

  • 01:41Андижонга ҳоким эмас — ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди, Тошкент вилояти ҳокими ишни қўй сўйишдан бошлади

    Президент Ислом Каримнинг бугун эълон қилинган Фармонига мувофиқ, Андижон вилояти ҳокимининг аграр масалалар ўринбосари бўлиб ишлаб келган Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоят ҳокими вазифиасини бажарувчи этиб тайинланди. Шу йилнинг 1 апрелида Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланган Аҳмаджон Усмоновдан сўнг бу курси 2 кун бўш қолганди. Аҳмаджон Усмонов эса, дейди мухбиримиз, Тошкент вилояти ҳокимлиги авозимидаги илк ишини қўй сўйишдан бошлади. Ҳоким 3 апрель куни Тошкент вилоятининг Занги ота зиёрат...

  • 01:36"Автосаноат” ширкати пойтахт марказига кўчирилади

    Тошкентнинг Мовороуннаҳр кўчасида (Амир Темур хиёбонига яқин — Ҳаракат) бир муддат аввал бузиб ташланган “Фотон” заводининг ери “Ўзавтосаноат” ширкатига тегибди. Ҳукумат қарори билан ширкатга келгуси йилнинг баҳорига қадар марказий офис ва бошқа маъмурий бинолар қуриб берилади. Биноларни барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича буюрмачи “Ozavtosanoat-Injiniring” масъулияти чекланган жамияти, бош лойиҳавий ташкилотчи - “Tоshgiprogor” очиқ акциядорлик жамияти, қурилиш бўйича бош муассаса – «Ўз...

  • 01:20МДҲ Ижроия котиби Сергей Лебедов Тошкентга келди

    Ҳамдўстлик давлатлари ташқи ишлар вазирлари кенгашининг эртанги мажлиси олдидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ижрочи котиби – Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев билан учрашди. Вазирлик матбуот хизматига кўра, мулоқот чоғида шу йилнинг 5 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтажак МДҲ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Кенгаши мажлисининг кун тартиби ва унга оид бошқа масалалар муҳокама қилинган. Аммо вазирлик баёнотида кун тартибидаги бирорта масала ошко...

  • 01:15Тошкентда ер силкинди

    Бугун кундузи 11:35 да содир бўлган зилзилани биров билиб, биров билмай қолди. Рейхтер шкаласи бўйича қарийб 3 баллни ташкил қилган ер силкиниши ҳақида деярли барча ахоборот воситаларида хабар берилди. Хубарларга кўра, ер силкиниши Тошкентнинг айрим ҳудудларда кўпроқ сезилган. Маркази Ҳиндукуш тоғларида (Афғонистон) - Тошкентдан 554 километр узоқликда жойлашган зилзила офат келтирмаган. Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази ҳам ўз сайтида ер ости силкиниши Ҳиндукуш тоғларида 4 апрель куни с...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону