Кундалик хабарлар - 15 May 2013

  • 19:16Бор эканку, "Ҳаракат"га офарин дейдиганлар ҳам

    Исмини кўрсатмаган ўқувчимиздан келган хатни эътиборингизга ҳавола қиламиз: "Халқимизнинг бундан ҳам катта қисми чет элга кетиб оиласини боқишга мажбур бўлади. Зотан шундай бўлмоқда. У ҳолда, бизга бундай ҳукуматнинг нима кераги бор? Айнан шу сабабли, бизнинг мақсадимиз халқнинг кўзини очиш, сиёсий савиясини ошириш ва охир-оқибатда миллат душманлари қўлида бўлган мавжуд масхарабоз режимдан қутилиш", дебсиз. ОФАРИН ХАРАКАТГА, ЛАЪНАТ ХУКУМАТГА. (Мен лаънатласам албатта уларга тегади).

  • 16:38Яна исломий танқид ва уч дунёвий саволга "Ҳаракат"дан дунёвий жавоблар

    "Ҳаракат" Агентлигининг хатқутисига исмини кўрсатмаган ўқувчимиздан қисқа хат келди. Хат муалифи бизни Ислом дини билан боғлиқ бўлган мавзуларга, аниқроғи, Исломни ислоҳот қилиш масаласига аралашмасликка чақиради. Хатида ёзмаган бўлса ҳам тушунса бўладики, у Исломни ислоҳот қилиш ғоясига қарши, бизни эса бу масалаларни тушунмайдиганлардан деб ҳисоблайди.Айни замонда, у мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш "Бирлик" Партиясини назарда тутиб бўлса керак, унинг фаолиятига доир учта савол берибди. Қуйида...

  • 13:12Жонажон Ўзбекистонимизда ҳамма нарса масхарабозлик, нефть-газ соҳасидаги улкан салоҳиятимиз ҳам

    Авваламбор шуни алоҳида таъкидлашни истардикки ҳурматли ўқувчиларимиз, ватанимизда бўлаётган ҳар бир воқеанинг фақат салбий томонларини кўрсатаётганимиз, баъзилар ўйлаётгандек, мавжуд режимни ёқтирмаганимиз сабабли эмас. Бизни Ватаннинг ва Миллатнинг тақдири ва келажаги қизиқтиради. Ҳозирги режим Ватан ва Миллатнинг келажагини ўйламасдан, фақат ўзининг бугунги роҳатини ўйлаётгани ва ҳаётимизнинг ҳамма соҳаларини масахарабозликка айлантириб юборганини, бошқалардан фарқли ўлароқ кўриб турган бўлса...

14 May 2013
  • 23:33Яна бир исломчи ўқувчимиз "Ҳаракат"га ёпишди ва биздан оладиганини олди

    Достон Иброҳимов исмли ўқувчимизга "Ҳаракат" Агантлигининг Интернетдаги саҳифаларида Ислом дунёсининг қолоқлиги ва Ислом динида ислоҳортлар ўтказиш шартлиги ҳақидаги фикрлар ёқмаган экан, у агоессив шаклдаги ўз нуқтаи назарини Файсбукдаги саҳифамизда билдирган. Бизнинг жавобимиз кўпчиликни қизиқтириши мумкинлигини ҳисобга олиб, бу фикр алмашувини эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз.  Doston Ibragimov: Siz musulmonlarni g'arbdan qoloqligi nimada ekanligiga yuqoridagi gapingiz bilan o'zingiz ja...

  • 22:52Ўзбекистон қозоқ уни импортини кескин қисқартирди

    «Казах-Зерно» ахборот агенлиги хабарига кўра, Қозоғистон унининг асосий харидори бўлган Ўзбекистон бу мамлакатдан кирадиган ун импортини кескин қисқартирди. Бир муддат олдин макарон ва нон маҳсулотларига нисбатан божхона ставкаларини оширган Ўзбекистон ҳукуматининг мақсади миллий маҳсулотлар сотувини кенгайтиришдан иборат. Мамлакатда бунёд қилинган янги хорижий қўшма корхоналарда ишлаб чиқарилаётган ун маҳсулотлари савдосини кенгайтириш мақсадида қилинган бу ҳаракат яхши ўйлаб қилинм...

  • 22:19Ташқи ишлар вазиримиз "Ҳаракат" олдида тиз чўкди ва ЖАР элчисини қабул қилди

    Турли элчиларнинг Ташқи ишлар вазирлигида қабул қиллиниши одатда хабарга ҳам арзимайдиган воқеа. Муҳим масала бўйича учрашувларгина хабар қилинади. Аммо, Ўзбекистонда ҳатто иқтисоднинг чўқаётгани халқдан сир тутилса ҳам, ҳеч ким билмайдиган мамлакат элчиларининг вазирликка келиши албатта хабар қилинади. Бироқ, ҳатто АҚШ, Рассия, Хитой каби давлатларнинг элчилари вазирликка келгани ҳақида хабар берилганда ҳам, элчини ким қабул қилгани айтилмайди. Бу аҳмоқликдан бошқа нарса эмас. Биз бу ҳақда жуда...

  • 19:24Ўзбeкистон банк сeктори: ривожланиш йўлидаги тўсиқлар (2-чи қисм)

    Ушбу туркум мақоланинг 1-чи қисмида биз мамлакатимиз банк сeкторининг жадал ривожланиши йўлидаги тўсиқлар сифатида ҳаддан ташқари даражадаги ҳукумат назорати ва протeкционизмни бeрган эдик. Бугун эса ушбу тўсиқларнинг яна бири бўлган милий валютамиз сўмнинг “одам ҳавас қиладиган даражада” узлуксиз қадрсизланиши ҳақида тўхталмоқчимиз. 1994-йилнинг ёзида амалга киритилган миллий валютамиз дастлаб кучли асосга эга бўлган. Ўша пайтларда, яъни 1994-1995-йилларда 1 АҚШ доллари 2-4 сўмга ...

  • 17:50Эй, ўзбеклар, фарзанд орзусида яшаётган турк аёли учун дуо қила оласизми ёки бизга осмонимиз тинч бўлса бўлдими?

    Дерё Серт исмли ёш турк аёли бачадаонидаги муаммолар сабабли фарзандли бўлолмасди. Аммо, ҳозир тиббиёт шундай ривожланмоқдаки, бир маҳаллар ҳаёл бўлган ниятларга етишиш мумкин. 2011 йил 8 августда Оқденгиз (турклар Ўртаер денгизини шундай деб аташади) бўйидаги машҳур Анталия шаҳри касалхонасида 23 ёшли Дерёга эндигина ўлган аёлнинг бачадонини нақл (трансплантация) қилишган экан. Бундай амалиёт дунёда биринчи бўлиши эди. Шу йил 31 мартда унинг бачадонига эмбрион нақл қилингач, 12 апрелда Дерёнин...

  • 16:34Ўзбек божхоначиларининг боши дардда, ервопаликлар уларни ҳалол ишлашга ўргатишмоқси

    Ўзбек божхоначиларининг боши дардда, ервопаликлар уларни ҳалол ишлашга ўргатишмоқси Остонада ЕИнинг ёрдамида Марказий Осиё мамлакатлари божхона хизматлари раҳбарлари ва инструкторларининг йиғилиши бўлмоқда, деб хабар беради қозоқларнинг Казинформ агентлиги. Қозоғистон пойтахтига барча Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон вакиллари етиб келишган. Учрашув ташкилотчилари ичида Миграцион Сиёсат Ишлаб чиқариш бўйича Халқаро Марказ ҳам борлигидан тушуниш мумкинки, божхона хизматчиларини ...

  • 08:26Сирдарёда амалдорлар ишдан олинмоқда

    Кеча Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар прокурори Э. Базарбаев ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Р. Турдиев лавозимидан четлатилди. Бу шахсларнинг амалидан ҳайдалишига уларнинг фаолияти давомида йўл қўйган мунтазам хатоликлари ҳамда совуққонликлари сабаб бўлган. Эслатиб ўтамиз, бундан бир муддат аввал Сирдарёда миршаббоши ҳамда МХХнинг вилоят бошқармаси бошлиғи ҳам лавозимидан четлатилганди.