Кундалик хабарлар - 03 May 2014

  • 03:26Сўровнома натижаси: Америкаликлар жаҳон аренасидан чекинишни истайдилар

    Wall Street Journal газетасининг шу йил 30 апрель сонидаги мақоланинг номи айнан шундай, “Сўровнома натижаларига кўра, америкаликлар жаҳон саҳнасисдан чекинишни истайдилар”. Табиий, бу ерда “жаҳон аренаси” деганда нима тушинилиши муҳим. Бу нарса эса, мақоланинг матнидан маълум бўлади. Сўровнома Wall Street Journal газетаси ва NBC News телеканали тарафидан ўтказилган, америкаликларнинг кўпчилиги жаҳон ишларида АҚШнинг ролини камайтириш тарафдори эканлиги аниқланган. Аввал...

02 May 2014
  • 23:16Сўз эркинлиги бўйича Ўзбекистон дунёда иккинчи ўринда, табиий, охиридан иккинчи

    АҚШдаги машҳур Freedom House ташкилоти эртага нишонланадиган Матбуот куни муносабати билан сўз эркинлиги бўйича жаҳон давлатларининг 2014 йил рейтинглар рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатда давлатлар 3 бўлимга бўлинган – эркин, қисман эркин ва эркин бўлмаганлар. Эркин давлатлар рўйхатида 63 давлат бор, бу давлатларда сал кам 1 млрд одам яшайди. Қисман эркин давлатлар рўйхатида 68 давлат бор, умумий аҳолиси сал кам 3 млрд, эркин бўлмаганлар рўйхатида 66 давлат бор, аҳолиси 3,1 млрд. Умум...

  • 21:55Ўзбек профессорларига Малайзия йўли: Тошкентда “Малайзияда Таълим” халқаро кўргазмаси бўлади

    6-8 май кунлари Тошкентдаги Dedeman Silk Road меҳмонхонасида “Малайзияда Таълим” халқаро кўргазмаси бўлиши Ўзбекистонда муҳим хабар сифатида тарқатилмоқда. Малайзиянинг Тошкентдаги элчихонасининг ташаббуси бўлан ўтказиладиган ярмаркада бу мамлакатнинг 10 та университетидан вакиллар иштирок этишади. Очилиш маросимига Малайзия Бош вазир ўринбосари ва Таълим вазири Taн Сри Мудйиддин Мохд Яссиннинг келиши ҳам кутилмоқда. Расмий хабарларда бу ярмарка ўзбек ёшларининг Малайзияга бориб ўқ...

  • 19:29Ядровий масхарабозлик: Буюк давлатлар Марказий Осиёга қарши ядровий қурол ишлатмасликка рози бўлибдилар

    Ядровий хавфсизлик масалаларига оид материаллар чоп этиш билан шуғулланадиган мустақил Global Security Newswire журналида эълон қилинган мақоланинг сарлавҳаси шундай: “Беш буюк давлат Марказий Осиёнинг ядровий қуролсиз зона мақомини ҳурмат қилишга рози бўлди”. Бундан ташқари бу беш буюк давлат Марказий Осиёга қарши ядровий қурол ишлатмасликка ҳам ваъда берибди. Мана ҳаммага отнинг қашқасидек маълум бўлган ўша беш буюк давлат - Хитой, Франция, Россия, Буюкбритания ва АҚШ. Марказий О...

  • 17:03Coca-Cola-Uzbekistan ишини Фуҳушасиз давом эттирмоқчи

    Coca-Cola компаниясининг Туркия, Марказий Осиё ва Кавказ бўйича президенти Галя Молинаснинг Тошкентга келиши ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида музокаралар олиб бораётгани ҳақида бир неча сатрлик расмий хабарлар тарқатилди. Вазирликнинг матбуот хизмати фақат рус тилида “Музокаралар давомида Кока-Кола компанияси билан ҳамкорликни ривожлантириш перспективаси қараб чиқилди” дейиш билан чекланди. Аслида, ҳамма нарсанинг сир тутилишидан ҳайрон бўлмаслик кер...

  • 01:05Жаҳон Банки Қозоғистонга 2,5 млрд доллар берадиган бўлди, Ўзбекистонга эса Хитойнинг Эксимбанки 350 млн садақа бермоқчи

    Кеча Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Жаҳон Банкининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича Вице-президенти Лора Так раҳбарлигидаги юксак даражали делегацияси билан учрашгани Казинформ тарафидан хабар қилинди. Учрашувга оид расмий гапларни четга қўйсак, унинг асосий натижаси - Жаҳон Банки билан Қозоғистон иқтисодини диверсификация қилиш, яъни иқтисоднинг турлилик даражасини ошириш ва Қозоғистон иқтисодининг барқарор ўсишини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Келишув имзоланиш...

01 May 2014
  • 22:33Украинанинг жануби Киевдан мустақил бўлиб олди ҳисоб, орқага қайтиш бўладими? Ўзбеклар хулоса чиқарадими?

    Бошқаларни қўйиб туринг, Украина оммавий ахборот воситаларидаги хабарлардан ҳам кўриш мумкинки, Украинанинг жанубидаги Донецк, Харьков ва Луганск вилоятлари марказий ҳокимиятнинг назоратидан бутунлай чиқдилар. Бу вилоятларнинг ҳар бири ўзини мустақил республика деб эълон қилди. Бу учта вилоятдаги ҳокимлик, хавфсизлик хизмати, милиция, прокуратура, телерадиокомпанияси бўлимларининг бинолари қуролли руспараст/сепаратист/ федералист/террорист гуруҳлар тарафидан босиб олинди. Бу вилоятлардаги кўпги...

  • 18:111 май дунёда “1 Май куни”, бизда “Фавворалар куни”, кўча чангитиш мумкин эмас

    Табиий, бу бутун дунёда эмас, аммо кўпчилик мамлакатларда, коммунистик давлатларнинг ҳаммасида, социалистикларининг баъзиларида “Меҳнаткашларнинг халқаро бирдамлик куни” сифатида байрам қилинади. СССР замонида Ўзбекистонда ҳам шундай эди. Собиқ СССР ҳудудларидаги баъзи мамлакатларда, масалан, Россияда 1 май ҳали ҳам меҳнаткашларнинг бирдамлик куни сифатида нишонланади. Қозоғистон Президенти бу кунни аллақачон “Қозоғистон халқининг бирлиги куни” қилиб қўйган. Туркияда 1 май расман байрам ...

  • 16:02Тошкентдан Сингапур орқали Банкок ва Куала-Лумпурга учадиганларга русча хушхабар

    “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” авиакомпаниясининг сайтида ўз йўловчилари учун фақат рус тилида тарқатилган хушхабарнинг мазмуни шундай. Сингапурга учиб келган йўловчининг у ердан бошқа жойга учуш учун аввалдан олинган билети бўлса, бундай йўловчи Сингапурда визасиз 96 соатгача қолиши мумкин экан. Ўзбекистон фуқаролари, масалан, Малайзияда 30 кун визасиз қолишлари, Таиланд визасини аэропортда олишлари мумкинлиги ҳам эслатилади. Хабарда айтилмаган бўлса ҳам тахмин қилиш қийин эмаски, Синга...

29 April 2014

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону