Кундалик хабарлар - 06 August 2014

  • 07:07Арманиларнинг миллий рамзи ҳисобланадиган Арарат (Ағри) тоғи Туркияда эканлигини биладиганлар борми?

    Кеча журналистлик касби қийинчлиги билан алпинистликдан қолишмаслигини яна бир марта намойиш қилиш мақсадида 5 нафар турк журналисти бу мамлакатнинг энг юқори чўққиси ҳисобланадиган Ағри тоғига чиққани Туркия ахборот воситаларида хабар қилинди. Бу тоғ чўққиси Туркиянинг жунубий шимолидаги Иғдир вилоятида бўлиб, Эрон чегарасидан 16 километр ғарбда, Арманистон чегарасидан 32 километр жанубда жойлашган. Ҳамма ҳам билмайдики,арманиларнинг миллий рамзларидан бири ҳисобланадиган Арарат тоғи айнан ...

05 August 2014
  • 23:23Сил касалликлари шифохонасининг эски биносини ёш болалар ёқиб юборди, улар катта бўлганда нималарни ёқишади?

    Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги нотурар-жой биноларидан бирида ёнғин содир бўлиб, Республика болалар сил касалликлари санаторийсининг эски, фойдаланилмаётган биносининг биринчи қавати ёниб кетди. Ёнғин натижасида 250 метр квадрат майдонда том ва шифт қисмлари жиддий зарарланди. Вазирликка кўра, ёнғин ёш болаларнинг шўхлиги оқибатида содир бўлган ва инсоний талофатлар йўқ. Аммо, бундай бинонинг қаровсиз қолдирилгани қизиқ. Ўзбекистон иқтис...

  • 22:27АҚШ элчилигининг Консуллик бўлими виза беришни қайта йўлга қўйди

    АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилигига кўра, АҚШ Давлат Департаменти консуллик ишлари бюроси визалар тизимидаги техник муаммоларни ҳал этиш қилди жаҳон бўйлаб кечиктирилган АҚШ визаларнинг аксариятини талабгорларга етказди. «Ҳозирда тизимни олдинги тўла қонли фаолият даражасига қайтариш устида иш олиб бормоқдамиз», – дейилади элчилик хабарномасида. АҚШ консулларига кўра, айни пайтда визалари маъқулланган мурожаат этувчилар ўз визалари тайёр бўлишини бир ҳафта кутишлари керак бўлади. Эслатиб...

  • 21:36Қирғиз фашистларга нисбатан дами чиқмаган ўзбеклар ғайриоддий акцияда иштирок этишмоқда

    Ўзбекистонда гўё мустақил бўлган айрим интернет нашрлар белгиланмаган жойда қолдириб кетилган автомобилларга «СтопХам» («Тўхта, сурбет») ёрлиқларини ёпиштириб кетишаётгани ҳақида хабар қилдилар. Хабарда айтилишича, ушбу акция ким томонидан бошлангани, ёрлиқларни кимлар ёпиштираётгани аниқ эмас, бироқ ижтимоий тармоқларда айнан қоидабузар ҳайдовчиларнинг автомобиллари акс этган суратлар пайдо бўлмоқда. Қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққанида акция тугул оғзини жуфтлашга журъат қилмаг...

  • 20:17Москвада ҳамюртимиз ўз синфдошини ўлдиришда айбланиб, қидирувга берилди

    Бир қатор ўрис оммавий ахборот воситалари ўз синфдошини пичоқлаб ўлдиришда айбланаётган 23 яшар Жасур Исломов Москва полицияси томонидан қидирувга берилгани ҳақида ёзишмоқда. Қозон вокзалида ўз синфдоши Раҳмоновнинг кўксига пичоқ санчган ҳамюртимизнинг Россияда тайинли иши ҳам бўлмаган ва унинг ҳозирда Ўзбекистонга келган бўлиши мумкинлиги айттилмоқда. Тергов органига кўра, вокзалда ўзаро нифоқлашган икки спортчи йигит - тошкентлик дўстлар бўлишган экан, дейди мухбиримиз.

  • 19:44Тошкентлик хаккер 1,5 йиллик ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди

    Пойтахт аҳолисининг телефон рақамлари ва уй манзилларини “Ўзбектелеком” ширкатидан ўғирлаб, интернетдaги ижтимоий тaрмоқлaргa жойлаштирган ҳaкер Сергей Климов жиноят ишлари бўйича Ҳамза тумани суди томонидан 1,5 йиллик ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди. Дастлаб Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг “Постда” газетаси бу ҳақда хабар тарқатди ва унинг ортидан интернет нашрларига “Ўзбектелеком” раддия берди. Яъни, Сергей Климов маълумотларни ширкатдан ўғирламаган, аксинча, бозорга қандайдир йўл бил...

  • 18:11Япония Абдураҳим Пўлатнинг маслаҳатларига кириб, Россияга қарши санкциялар киритмоқда

    Маълумки, Ғарб билан Россия ўртасидаги бу асрнинг энг катта таранглик даври 2008 йили бўлган Гуржистон-Россия уруши даврида бўлганди. Ўшанда Ғарб қаттиқ туриб, Гуржистонни ҳимоя қилмаганда эди, Путин бу мамлакатни бир неча кун ичида босиб олган бўларди. Ўша воқеалар бўйича “Ҳаракат” журналининг 73 сонида эълон қилинган “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг “Кавказда уруш: Кенигсберг-Курил муаммолари ва Россия- Гуржистон уруши” номли мақоласида, жумлада...

  • 15:36Тошкентда “Бирлик” Партияси бош котиби Васила Иноят билан ҳам учрашган Буюкбритания ташқи ишлар вазирининг биринчи ўрибосари Саида Варси истеъфога кетмоқчи

    Истеъфога кетишнинг сабаби – келиб чиқиши филистинлик араблардан бўлган Саида Варси шу кунларда Ғозода бўлаётган урушга Буюкбританиянинг муносабатидан норози эмиш ва шу туфайли истеъфога кетиш аризасини ўз вазирига топшираганмиш. Ҳозир ҳамма биладики, шу кунларда Буюкбритания бутун Ғарб каби, ҳар доимгидек феълан Исрол тарафида бўлмоқда. Саида Варсининнг шу сабаб билан истеъфога кетишини тушуниш қийин, дейди мухбиримиз. Наҳотки бу аёл Буюбританиянинг сиёсий саҳнасида шунчалик юксак даража...

  • 01:42Машҳур украиналик ашулачининг Украинадаги концертини руспарастлиги учун буздилар, ўзбеклар ҳам бу каби йўлларга ўтадиган кун келади

    Ўтган куни кечқурун машҳур украиналик ашулачи Ани Лорак Одессадаги “Ибица” клубида концерт бераётган пайтида 200 га яқин украиналик миллатсеварлар маскалар кийиб олган ва таёқлар билан қуролланган ҳолда клубга бостириб кирдилар ва Ани Лоракни концертни бузиб қочиб кетишга мажбур қилдилар. Сабаб сифатида, бир неча ой аввал руслар Қримни босиб олаётган пайтда Ани Лорак Россияга қандайдир тадбирда қатнашишиш учун борганлиги айтилмоқда. Бу воқеага Россиянинг тўғридан-тўғри аралашиши билан Қримдаг...

04 August 2014
  • 22:43Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

    Кеча, 3 август куни республика бўйлаб селектр орқали ўтказилган мажлисда Бош вазир Шавкат Мирзиё Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Акрам Ориповнинг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг агротехнология масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланганини маълум қилди. Афтидан кеча якшанба бўлгани боис бу борадаги фармон ҳали чиққан эмасдирки, уни бугун ҳам матбуотда эълон қилмадилар. Бу лавозимда ўтирган Шуҳрат Тешаев шу йилнинг 8 февралида вазир этиб тайинланган, со...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону