Кундалик хабарлар - 10 February 2015

  • 19:33Бир даста миршаббошилар тайинланди, уларнинг ҳам ҳоки ахлатхоналарга отиладими?

    Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати Фарғона вилояти Риштон тумани ИИБга Аҳмад Насридинов, шу вилоятнинг Кувасой шаҳри бўлими Фаррух Ўсаровнинг миршаббоши этиб тайинлангани хусусида хабар қилди. Матбуот хизматига кўра, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрига эса Умид Қиличев, Янгийўл тумани ИИБга Нурбек Сафаров, Навоий вилояти Навбаҳор туманига Бекзод Усмонов бошлиқ этиб тайинланган. Бундан ташқари Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимини Рамазо...

  • 16:54Путин Минскдаги саммитга Мисрда тайёрланмоқда, Калашников автомати билан

    Эртага Минскда бўлиши эълон қилинган “Нормандия тўртлиги”нинг саммити, яъни Франция, Германия, Россия ва Украина раҳбарлари Франсуа Олланд, Ангела Маркел, Владимир Путин ва Петр Порошенконинг учрашуви муҳим воқеа бўлиши кутилмоқда. Учрашувнинг муҳимлиги, у ерда муҳим келишувлар бўлиши, муҳим қарорлар қабул қилинишида эмас. У ерда ҳеч қандай келишув бўлмаса ва ҳеч қандай қарор қабул қилинмаса, бу ҳам муҳимдир. Чунки, келишув ва ижобий қарорларсиз, Украина-Россия уруши яна ҳам кучаяди. Айнан шу...

  • 09:22Обама ва Маркел Вашингтонда Минскга тайёрланмоқдалар

    Маълумки, 11 фералда Минскда “Нормандия тўртлиги”нинг саммити бўлади. Франция, Германия, Россия ва Украина раҳбарлари Франсуа Олланд, Ангела Маркел, Владимир Путин ва Петр Порошенко Украина жанубидага кризисни ҳал қилиш, тўғрироғи, феълан Украина-Россия урушини тўхтатиш масаласини муҳокама қиладилар. Бундай учрашувлар АҚШнинг иштирокисиз бўлаётгани мантиқсизликдек кўринади. Аслида, АҚШ у ердаги асосий ўйинчидир. Бир неча йил аввал иккинчи ўйинчи Россия ҳисобланган бўларди. Бугун ундай эмас. Ҳ...

  • 08:06Бечора Нурсултон Назарбой уй ишларига қайтмоқда, Ислом Карим қаерда?

    Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой шу йил 15 январда Остонада Украина кризиси бўйича “Нормандия тўртлиги” саммити, яъни Франция, Гекрмания, Россия ва Украина раҳбарларининг йиғилишини ўтказиш режасини эълон қилиб, дунё даражасидаги лидерлардан бирига айланиш иддаосини намойиш қилган эди. Аммо, унинг ўзи бундай вазифага ҳали тайёр эмаслигини тезда кўрсатиб қўйди. Тахмин қилиш мумкинки, уни шундай қилишга Владимир Путин ҳам мажбур қилди. АҚШнинг Президенти Барак Обама Нурсултон Н...

  • 01:26ИШИД гўёки сеҳргарлик қилган 60 ёшли одамнинг калласини болта билан кесиб ташлади, Ислом дини ислоҳатларга муҳтож

    Ислом терроризмининг рамзига айланган ИШИД мусулмонларнинг обрўсини бир пул қиладиган ишларини давом эттирмоқда. Тўғрироғи, ўз ўлимидан олдин қўлидан келганча кўпроқ одамни гўёки шариат қонунларига кўра, ваҳшийларча ўлдириб қолмоқчи. Маълумки, сўнги ойларда бу қотиллар ўзларига қўшилмаган ёки ўзларига қарши бўлганларни чормихладилар, бошларини пичоқ билан кесиб ташладилар, тошбўрон қилдилар, тирклайин ёқдилар, футбол тамоша қилган ёшлардан 15 нафарини эса отиб ташладилар ва ҳоказолар. Кеча...

09 February 2015
  • 22:38Ўзбекистон Олий Суди: “Коррупционер зарарни қопласа, жавобгарликка тортилмайди!” "Бирлик", "Ҳаракат", "Эзгулик": Бу билан иш битмайди!

    Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг матбуот хизмати 2014 йилда мамлакатда 211 миллиард сўмлик моддий зарарни қоплаган 3,5 минг нафар шахс (уларнинг қарийб 90 фоизи амалдорлар) жиноий жавобгарликдан озод қилингани ҳақида хабар қилди. Шунингдек, яраштириш институтини самарали қўллаш натижасида 12 минг киши жиноий жавобгарликдан озод қилинган. “Ўтган йилда айрим жиноят турлари, жумладан, қасддан оғир ва ўрта оғир тан жароҳатларини етказиш, растрата ёки талон-тарож қилиш йўли орқали ў...

  • 21:54Ҳукумат гиёҳвандликка қарши бир ойлик уруш очди

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан февраль ойи мамлакатда гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги, деб эълон қилинди. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, ойлик давомида мамлакат бўйлаб гиёҳвандликка қарши кураш, тарғибот-ташвиқот, қонунбузарлик профилактикаси ҳамда махсус рейдлар амалга оширилади. Ойлик доирасида ёшларни гиёҳвандликка жалб қилиш билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш бўйича ҳам махсус тадбирлар ўтказилади. Шунингдек, оммавий ахборот воситаларида ўн кулик ҳисоботлар эълон қилиб...

  • 21:14Ўзбекистонда АҚШ долларининг рсмий курси ошди, норсмийси бироз тушди

    Бугун Ўзбекистон Марказий Банки 10 февралдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини жорий қилди. 1 АҚШ доллари 3 февралдаги курсга нисбатан 6 сўм 3 тийинга қимматлаб, 10 февралдан 2 минг 448 сўм 16 тийинни ташкил этади. Ўзбек сўмининг инфляциясига қаранг, унинг қиймати тўтовсиз тушмоқда. Ваҳолангки, бир неча ҳафталик пасайишдан сўнг ҳатто Россия рубли ҳам бироз ўсган. Бироқ “қора бозор”да АҚШ долларининг бироз шашти қайтди. Ўтган ҳафта ўртасида 4000 сўмлик довонни ҳатл...

  • 20:20Ўзбекистонга БМТнинг Афғонистон бўйича вакили келди

    Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга келган БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг махсус вакили, БМТнинг Афғонистонга кўмак бериш бўйича миссияси раҳбари Николас Хайсни қабул қилди. Ўзбекистон ТИВ таъкидича, томонлар халқаро ва минтақавий долзарб масалаларни муҳокама қилишган. Суҳбат чоғида Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилган. “Ўзбекистон томони ушбу масала бўйича очиқ ва аниқ нуқтаи назарга эга эканлиги қайд этиб ўтилди”, – дейилади вазирлик ахборотида....

  • 19:43Таниқли рассом ва ҳайкалтарош Равшан Миртожиев вафот этди, у негa Ислом Каримнинг ҳайкалларини яратмаган?

    Таниқли рассом ва ҳайкалтарош Равшан Миртожиев жума куни, 61 ёшида оламдан ўтди. Унинг бир муддат аввал оғир хасталика чалингани айтилмоқда. Ўзбекистон ва дунёнинг кўплаб шаҳарларидаги қатор ҳайкаллар муаллифи, Ўзбекистон халқ рассоми Равшан Миртожиев 10 йилдан бери Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ўринбосари сифатида фаолият ютираётганди. Равшан Миртожиев муаллифлигидаги бир қатор ҳайкаллар жаҳон пойтахтларини ҳам безаб турибди. Масалан, Москвадаги Улуғбек ва Навоий, Ригадаги Улуғбек ва Ибн ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону