Кундалик хабарлар - 17 February 2015
19:32“Эзгулик” яна бир довон ошди: АҚШ элчихонасида 2014 йил ҳисоботини тақдим этиб, бор муаммоларнинг янги жиҳатларига ҳамманинг эътиборни қаратди
Бугун АҚШнинг мамлакатимиздаги элчихонаси биносида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти 2014 йилда Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига доир ҳисоботини тақдим этди. Тақдимот маросимини АҚШнинг янги элчиси Памела Спратлен олиб борди ва анжуманда БМТ, ЕХҲТ, Жаҳон Банки, Европа Иттифоқи ваколатхоналари, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Чехия, Швейцария, Руминия, Россия, Япония, Латвия сингари мамлакатларнинг дипломатик корпус ваколатхоналари вакиллари иштирок э...
- 17:22Оддий сенсация: “Эзгулик” жамияти йиллик ҳисоботини АҚШ элчихонасидаги йиғилишда тақдим этди
Бугун тушдан кейин бўлган йиғилиш АҚШ элчисининг ўзи тарафидан олиб борилди. У ерда БМТ, ЕИ вакиллари ҳам бор эди. Яна 20 дан ортиқ мамлакат элчилари ёки вакиллари. Ҳисоботни “Эзгулик” раиси (билмаганлар билиб қўйсин, у “Бирлик” Партиясининг Бош котиби ҳамдир) Васила Иноят тақдим қилди. Тафсилотли хабар тезда саҳифамизга қўйилади.
16:26Ўзбекларнинг подалиги қаршисида туркларнинг инсонлиги: Ёш қизни ваҳшийларча ўлдирган йигитнинг қариндошлари исм-шарифларини ўзгартиришмоқчи
15 февралдаги хабарларимиздан бирида Туркиянинг Мерсин вилоятида ўзини зўрламочи бўлган йигитга қаршилик кўрсатган 18 ёшдаги Ўзгечан Арслон исмли қизнинг (расмда) ваҳшийларча ўлдирилгани ва бу воқеа билан боғлиқ бир хатни ўқиётган TRT Habar программасининг спикери Canan Yener Reçber эфирда овози тираб, йиғлаб юборганини ёзган эдик. Бу воқеа ҳали ҳам Туркияда ҳамманинг диққат марказида. Ўн минглаб аёлллар иштирокида митинг-намойишлар ўтказилди, Президент Эрдўғон ҳар бир чиқишида бу воқеани...
- 13:36Ўзбекистонга хориждан йодланмаган туз киритилмайди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарорига мувофиқ, мамлакатга йодланмаган туз импорти таъқиқланади. “Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги қонунга киритилган янги ўзгаришга кўра, мамлакат ҳудудига фақат йодланган ош тузи олиб кирилади. Яъни мамлакат ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган ош тузининг барчаси йодланиши шарт. Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 84 фоизида айнан йод танқислиги оқибатида келиб чиқадиган ...
09:16Мана буни хато деса бўлади: Алишер Усмоновнинг gazeta.ru сайти Нью-Йорк биржасининг жума кунги натижасини кечаги кунники сифатида хабар қилди
Gazeta.ru сайти бугун соат 02:44 даги хабарида кеча Dow Jones индекси 0,26% га ортиб, 18019,35 га чиққанини айтади. Ҳамма гап шундаки, кеча 16 февраль куни АҚШда байрам, ҳукумат идоралари, жумладан Нью-Йорк фондлар биржаси ишламаган. Афтидан бу сайтнинг мухбири биржанинг натижаларини кўриш учун унинг сайтини очган ва охирги натижалар, яъни жума кунининг натижаларини кечаги кунники, яъни душанбаники деб ўйлаган ва уларни gazeta.ru сайтида эълон қилган. Dow Jones индекси жума куни 18019 бил...
01:31Хитой элчихонасига Тошкентда ер ажратилади
Президент Ислом Карим Ўзбекистон ҳукумати билан Хитой ҳукумати ўртасида элчихоналарни жойлаштириш учун ўзаро бинолар ва ер участкаларини тақдим этиш тўғрисида 2014 йил 19 август куни Пекин шаҳрида имзоланган битимни бир томонлама тақдиқлади. Битимга кўра, Тошкент шаҳридан тегишли тартибда Хитойнинг янги элчихонасини қуриш учун жой ажратилади. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминлаш бора...
01:03Ҳаммаёқ масхарабозлик: Қўчирчоқ президент номзодларига 15 соат гапириш ҳаққи тайинланди
Кеча Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси (МСК) Ўзбекистон Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси даврида президентликка номзодларнинг ҳар бири учун сайловолди ташвиқоти учун 900 дақиқадан эфир вақти ажратиш, ҳукумат газеталарида 10 саҳифа нашр майдони ажратиш ҳақида қарор қабул қилди. Президентлигига номзодлар оммавий ахборот воситаларида сайловолди ташвиқоти материалларининг турлари, шакллари, услублари ва мазмунини мустақил белгилашлари мумкин экан. Бундан ҳам қизиқ нарса шундан иборат...
23:46Ажайиб воқеа: Бруней давлати Ўзбекистонга элчи тайинлабди
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Брунейнинг янги тайинланган элчиси Ҳожи Маҳади бин Майдин вазир Абдулазиз Комил билан учрашув ўтказди. У Брунейнинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси сифатида Ўзбекистон Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиғи нусхасини топширди. Мулоқот чоғида ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди, БМТ, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ва бошқа тизилмалар доирасидаги алоқалар муҳокама қилинди, дейилади бу оламшумул воқени ёритувчи расмий масхарабозлик хабарларида. ...
19:42Жаҳон Банки Қамчиқ довони йўлига 195 миллион доллар ажратади
Оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган хабарларга кўра, Жаҳон Банки Директорлар кенгаши Ўзбекистондаги Ангрен-Поп темир йўли қурилиш лойиҳаси учун 195 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш қарорини маъқуллади. Мазкур маблағ темир йўл қурилиши учун зарур техника сотиб олиш, темир йўл платформси ётқизиш учун ишлатилади. Умумий қиймати 1 633 миллард америка долларидан кўпроқ бўлган лойиҳа учун Ўзбекистон томони 1 миллиард 88 миллион доллардан ортиқроқ, Хитой Экисмбанки 350 миллион долл...
19:04Нега Донбасда ўт очишни дарҳол тўтатиб бўлмаяпти? Нега қирғизлар ўзбекларни қирғин қилишни бир кунда тўхтатишганди? Абдураҳим Пўлатнинг жавобларини ўқинг.
“Ҳаракат”нинг фикрича, Донбасдаги кризиснинг иштирокчилари Украина ва Россия аслида ўт ўчишни тўхтатмоқчи эмаслар. Чунки, Украинанинг мақсади Донецк ва Луганск вилоятларини вилоят сифатида ўз таркибида сақлаб қолиш, Украина ва Россия чегарасининг бу икки вилоятга чегеродош қисмларини ҳам тўла назорат остига олиш. Русларнинг мақсади – бунинг том тескариси. Айнан шу сабабдан ўт очиш камайган бўлса ҳам, бутунлай тўхтамади. Аслини олганда, тарафлар чин кўнгилда ўт очмасликка келиш...