Кундалик хабарлар - 10 December 2014
22:52Ташқи ишлар вазирлигига ЕИ элчилари чақирилди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, кеча Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчилари вазирликка чақирилган. Вазирликка Буюк Британия элчиси Жорж Эдгар, Германия элчиси Найтҳарт Ҳофер-Виссинг, Франция элчиси Жак-Анри Эльс ҳамда Европа Иттифоқи Делегацияси бошлиғи, элчи Юрий Штерк келишибди. Ўзаро суҳбат давомида долзарб халқаро муаммолар муҳокама қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорлиги муассасаларининг бўлажак йиғилишларини ўтказиш муд...
22:27Путин Тошкентга келиб, Ўзбекистоннинг қарзидан кечди, қурол-яроғ етказиб беришни ваъда қилди
Бугун Кремль раҳбари Тошкентга келди ва кун тартибидаги асосий воқеаларнинг бири Ўзбекистоннинг Россия олдидаги қарзларидан кечиши бўлди. Москва Ислом Каримга 890 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарзнинг қарийб 860 миллион долларини кечганини айтди. Ҳолбуки, кечаги хабарларимизда унинг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг Россия мазкур қарзни сўраши ҳақида хабар қилгандик. Ўзаро аҳдлашувларда Путин бундан сўнг Ўзбекистонга қурол-яроғ етказиб беришга келишгани айтилади. Иқтисодий ночорликдан куни ўтмаётган...
- 09:22Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонаси ходими сирли ҳужжатларни Қозоғистонга олиб чиқаётганда ушланибди
Масахарабозликдан фарқи бўлмаган бу воқеани хабар қилган қирғиз ахборот воситалари, табиий, қанақа сирли ҳужжатлар қўлга тушганини билишмас экан. Аммо, бу элчихона ходими Ўзбекистондан Қозиғистонга ўтаётганда қўлга тушдими, ёки Қирғизистондан Қозоғистонга ўтаётгандами, деган саволга ҳам жавоб йўқ. Аммо, тахмин қилиш мумкинки, у аҳмоқ элчихона ходими “Ҳаракат” сайтида эълон қилинган Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволи ҳақидаги хабарлари билан қўлга тушган. Унинг аҳмоқлиги шундаки, сайтимиз хабарл...
08:46Хитойда коррупция ва Ўзбекистонда унга ўхшаш воқеалар
Охирги кунларда жаҳоннинг “желтая пресса” деса бўладиган ахборот воситалари Хитойда 14 миллард долларлик бойликка эга бўлган Хавфсизлик Хизмати вазири Чжоу Юн, унинг бир қатор ҳамтовоқлари ва 200 га яқин қариндоши ҳибсга олинганини ҳақида хабар тарқатмоқдалар. Аслида, хабарга ҳам арзимайдиган воқеа. Чунки, тоталитар давлатларда ҳам, Ўзбекистон уларнинг қаторида, коррупция ва порахўрликка қарши аёвсиз ва фойдасиз жанг олиб борилаётганини ҳамма билади. Аммо, қамоққа ташланган коррупционер ва пора...
08:19Тиниб тинчимас қозоқ Нурсултон Назарбой ва инидан чиқмайдиган тожик Ислом Карим
Қозоқларнинг давлат ахборот воситаси бўлган Казинформ Нурсултон Назарбойнинг 16 декабрда нишонланадиган Мустақиллик куни олдидан қиладиган учрашувлари рўйхатини эълон қилди. Кўз олдингизга келтиринг, Ўзбекистон бошига СССР КГБси таарфидан ўтқазилгатожик аслли Ислом Каримнинг қиладиган ишларини олдиндан эълон қилиш мумкинми? Йўқ. Чунки, уни ҳар сафар бирон учрашув бўлишидан олдин турли дори ва наркотиклар ёрдамида оёққа турғазишади ва бир неча соатдан кейин инига обриб ётқизиб қўйишади. Аҳмоқ...
- 20:19Москва вилоятидаги автоҳалокатда 5 нафар юртдошимиз қурбон бўлди
Москва транспорт ахбороти порталининг хабар беришича, 8 декабр куни тахминан соат 4 ларда Москва-Челябинск трассасининг 38-километрида рўй берган автоҳалокатда 5 нафар юртдошимиз фожиали ҳалок бўлди. Катта тезликда ҳаракатланаётган Chevrolet Cobalt машинаси йўл четида чироқ устунига бориб урилган. Дастлабки маълумотларга кўра, машина ҳайдовчиси катта тезликда кетаётгани ва сирпанчиқ йўлда бошқарувни қўлдан чиқарган.
- 19:44Россия ҳукумати Ўзбекистондан қарзини ундирмоқчи
Россия Президенти Владимир Путиннинг Тошкентга эртанги ташрифи олдидан унинг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг матбуотга етказган хабари шов-шув бўлиб кетди. Ушаковга кўра, Путиннинг Ўзбекистонга ташрифининг етакчи мавзуларидан бири мамлакатимиздан Россиянинг эски қарзларини ундириш масаласи экан. Ушаковга кўра, жорий йилнинг ноябригача Ўзбекистоннинг Россияга қайтариш муддати ўтиб кетган қарзи қарийб 890 миллион долларга тенг. Путиннинг эртанги сафари давомида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш юза...
19:11Ангела Маркел яна партия раислигига сайланди
Бугун ўтказилган Хритиан-Демократи Иттифоқи партиясининг қурултойида Ангела Маркел делегатларнинг 96,7% овозини олиб, 8-чи марта партия раиси этиб сайланди. Германияда ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, немисларнинг 56 фоизи Ангела Маркел 4-чи марта канцлер бўлиши учун навбатдаги сайловларда иштирок этишини истайди. Аммо, сўралганларнинг 75 фоизи Ангела Маркел канцлерликдан 2017 йилда кетади. Яъни, у ўз ихтиёри билан кетиши назарда тутилмоқда.
- 18:39Қизиқ, Ўзбекистонда қанча одам солиқ тўлайди?
Бундай саволга мавжуд режимнинг маъсул идоралари жавоб бериши керак. Аммо, ўз халқидан иқтисоднинг кучини кўрсатувчи асосий рақамларни ҳам бекитиб келаётган режим солиқ тўлайдиганлар сонини ҳам ҳеч қачон очиқламайди. Шундай бўлса ҳам, бу саволга жавоб қидиришга ҳаракат қилиш мамкин. Россия Федерал Миграция Хизмати маълум қилишича, шу йилнинг 4 декабрь ҳолатига кўра, Россияда 2 миллион 147 минг нафар Ўзбекистон фуқароси расмий қайддан ўтга ҳолда фаолият олиб бормоқда. Бироқ амалда бу рақам ...
- 07:23Ўқувчимизнинг “Озодлик” хабарига нима дейсиз саволи ва Абдураҳим Пўлатнинг жавоби
“Ҳаракат” хатқутисига келган хат: 11 синфни битиргунимча Эвро ремонт билан шугулланадигон инсонга устоз билан юриб пухта урганиб олдим оиламга ёрдам бериб пул топа оладигон инсон булдим! бир томондан хурсанд эдим бир томондан хафа эдим. Хурсанд томоним оиламизга ёрдам куша бошлаганим эди, ёмон томони эса укишдан колдим! Енг ширин даврим мехнатда утиб кетди! Укишга кириш осон эмас эди пора бериш авжига чиккан пайтлар эди. укишга кирсам оилавий шароитим кутара олмасди! хуллас уйланиб у...