Кундалик хабарлар - 29 June 2022

  • 17:04Навоий Вилоятида ҳароратнинг мутлақ максимал даражаси қайд этилибди – 47,1 даража!

    Бугун, 29 июнь куни Навоий Вилоятида ҳаво ҳароратининг мутлақ максимал даражаси қайд этилибди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳадов маълум қилибди. Унинг маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 13:20 да Навоий вилоятидаги “Машиқудуқ” метеорология станциясида 47,1 даража иссиқ қайд этилганлиги ҳам айтилган. Ўзбекистонда барча йиллардаги метеорологик кузатувлар давомида энг юқори ҳарорат (48-49 даража иссиқ) Қизилқум чўлида (1983 йил июль) ва Термиз шаҳри ҳудуд...

  • 12:24Камолиддин Раббимов: “Ўзбекистон Конституцияси концептуал ислоҳотларга муҳтож”

    Аҳолиси 36 миллиондан ошган ва борган сари катта тезликда ўсаётган, ўрта синф қатлами кенгайиб бораётган, давлатнинг ижтимоий ҳимоя сиёсати учун имкониятлар ва заруратлар ошиб бораётган Ўзбекистон жамият учун, янги Конституция – табиий зарурат деб ҳисоблайди сиёсатчи. Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар ташаббуси, 2021 йилнинг охирларида Президент Мирзиёев томонидан илгари сурилди. Шу ўтган давр ичида, 1992 йил декабрида қабул қилинган Ўзбекистон Конституцияси, маънан анча эскирганлиги...

  • 01:00Бечора Шавкат Мирзиё Ўзбекистоннинг ҳозирги аҳволидан арз қилибди ва саволлар берибди: Энди аҳволимиз қандай бўлади? “Ҳаракат”: Буёғи бундан ҳам баттар бўлади!

    Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё - калавани тайёр маҳсулотгача қайта ишлаш даражаси пастлиги оқибатида йилига 9 млрд доллар йўқотаётганимизни маълум қилибди. Шунинг учун Президент маҳсулот ишлаб чиқариш режасини ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар, қолаверса, кластер кесимида белгилашни жорий этишни талиф қилибди. Президент Шавкат Мирзиё шу ҳафтанинг сешанба куни пахта ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кўпайтиришга бағишланган йиғилиш ўтказибди, деб х...

28 June 2022
  • 20:55Алмазбек Атамбоев озод қилинибди, фақат у уй қамоғида бўлармиш

    Бугун Бишкек шаҳар судида бошқалар қатори Алмазбек Атамбоев ҳам қайтадан суд қилинибди. Тўғри, қўшниларнинг талаби билан бўлса керак, бошқалар қатори Алмазбек Атамбоев ҳам озод қилинибди. Аммо, суднинг қарори ўқилар-ўқилмас у ҳамма ёқни тепишга бошлагани учун бўлса керак, у уй қамоғига жўнатилибди. Хуллас, суднинг қарори ҳақидаги ҳукмда ҳам унинг озодликка чиққани очиқча айтилмаган.

  • 14:34Шавкат Мирзиё жанобларига: Маданий Мерос Агентлиги Тошкентда Шота Руставели ҳайкали олинганига изоҳ бергани ҳақида

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент Шаҳри Яккасарой Тумани Шота Руставели кўчасида жойлашган Шота Руставели ҳайкали олинаётгани ҳақида хабар эълон қилинибди. Тошкент Шаҳар Маданий Мерос Бошқармаси ушбу масала юзасидан расмий маълумот бергани маълум бўлди. Шота Руставели монументал санъат ёдгорлиги ХХ асрга оид бўлиб, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилганлиги айтилмоқда. Ҳозирда ушбу кўча ободонлаштирилмоқда. Маданий Мерос Агентлигининг Илмий Эксперт Кенгаши томон...

27 June 2022
26 June 2022
  • 20:57Яна коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар кўтарилиши давом этмоқдамиш

    Қаторасига иккинчи кун кунлик ҳолатлар 100 дан ошиқ бўлмоқда. 25 июн куни феврал ойи охиридан буён рекорд миқдорда янги ҳолатлар аниқланибди. Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги касалланишлар сони ортишда давом этаётгани, сўнгги бир кунда Ўзбекистонда янги касалланиш ҳолатлари яна 100 дан ошиқ бўлгани ҳақида хабар берибди. “2022 йил 25 июн ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240345 (+139) нафарни ташкил этмоқда”, дейилмоқда хабарларда. Янги касалланиш ҳолатларини...

  • 02:08Джозеф Байден подписал закон об ужесточении контроля за торговлей оружием в США

    Президент США Джозеф Байден подписал закон об ужесточении контроля за оборотом огнестрельного оружия в стране, трансляцию вел Белый Дом. Согласно документу, одобренному Сенатом и Палатой Представителей США, штаты получат гранты на временное изъятие оружия у лиц, представляющих, по мнению властей, угрозу для себя и окружающих. Также новый закон запретит лицам, осужденным за бытовое насилие, покупать огнестрельное оружие в течение минимум пяти лет. Если гражданин в течение этого времени не н...

25 June 2022
  • 19:41Ҳокимлар кенгаш раислигидан кетармиш, раислар депутатлар орасидан сайланармиш! Шуларга ишонадиганлар борми?

    Муҳокамага қўйилган Конституция Лойиҳасига кўра, ҳокимлар маҳаллий депутатлик кенгашларига раислик қилишига чек қўйилармиш, бироқ кенгаш раислари ҳам бевосита халқ томонидан сайланмаслиги мумкинмиш. Улар Кенгаш Депутатлари орасидан сайланармиш. Маҳаллий Бюджетни шакллантириш ваколати ҳокимда қолади, Кенгаш Бюджетини ҳоким тақдимига биноан тасдиқланармиш. Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига кўра, вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда ижро этувчи ва ...

24 June 2022
  • 22:41Ҳисоботларда ёзилган 6 млн туп кўчат аслида экилмаган бўлиб чиқди, бош айбдор - Президент Шавкат Мирзиё экан

    Ҳа, айнан шундай бўлибди. Тошкентда ноябрь ойида (2021 йилда) эълон қилинган Ўзбекистонннинг янги Президенти Шавкат Мирзиё бўлиб чиқибди. Ана мақтаниш, мана мақтаниш, ахир у Ўзбекистоннинг янги президенти эдику!!!! Шу йил баҳор ойларида “Яшил Макон” умуммиллий акцияси доирасида аслида экилмаган 6,2 млн кўчат ҳисоботларига қўшиб ёзилган, 3,4 млн туп кўчат суғориш тизими йўқ жойга экилган экан. Ҳисоб Палатаси тафтишида маълум бўлишича, 2,4 млн туп кўчат баҳор тугамасданоқ қуриб битга...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону