Кундалик хабарлар - 27 April 2021

26 April 2021
  • 14:30Ҳа, бугун Тошкент зилзиласига 55 йил бўлди, ўшанда 300 минг киши бошпанасиз қолганди

    1966 йилнинг 26 апрель куни тонгги соат 5 дан 23 дақиқа ўтганда Тошкент шаҳрининг қоқ марказида кучли зилзила содир бўлган эди. Бугун ушбу машъум воқеага 55 йил тўлди. Зилзила магнитудаси кўп ҳам юқори эмасди (Рихтер шкаласи бўйича М=5,2). Лекин зилзила ўчоғи у қадар чуқурликда бўлмагани сабабли (3-8 км) ер сиртида 8-9 балли қимирлашларни келтириб чиқарган ва шаҳар марказига жиддий талафот етказган. Бор-йўғи 10-12 сония давом этган зилзиладан максимал талафот майдони 10 квадрат километрни таш...

25 April 2021
  • 17:50Байденнинг баёнотидан кейин АҚШ Туркиядаги элчихонасини вақтинча ёпишга қарор қилибди

    АҚШ президенти Жо Байден Усмонийлар империясида арманлар геноцидини тан олгандан кейин Вашингтон Туркиядаги элчихона ва консулхоналарини улар олдида норозилик намойишлари юз бериши мумкинлиги сабабли эҳтиёт чораси сифатида икки кунга - 26 ва 27 апрелга ёпишга қарор қилибди. АҚШнинг Анқарадаги элчихонаси ҳамда Истанбул, Адан ва Измирдаги консулхоналари 2 кун хизмат кўрсатмайди. Америкаликларга шошилинч хизматлар кўрсатилиши керак бўлса, уларга яқин орадаги консулхона билан боғланишлари тав...

  • 16:34Юсуф Жума: Чексиз демократ диктаторнинг чексиз доҳиёна бир сўзини аҳмоқ галага тушунтиргани - шарҳлагани

    Мухолифат бўлишини Чин юракдан тилайман. Четдан эмас, ўзимиздан Чиқсин - жон деб қўллайман. Ўзимиздан деганим не - Чиқсин ўз оиламдан. Милярд - милярд эл пулига Қурган сарой - вилламдан! Мен ўлгач - мен сотиб йиққан Юртни сотиб ёқсинлар! Болаларим чиққан жойдан Чиққанлардан чиқсинлар! 2021 йил , 24 апрель * * * * * Рўза Бир кун ҳижобда ўзларини кўз - кўз этадилар - ҳожи она бўладилар. Аҳмоқ элни алдаш учун. Эртасига иштонсиз, кўкракларни кўз-кўз этиб, тўқсон тўққиз ...

24 April 2021
  • 16:30Вақтинча масхарабозлик: Сенат ўсимлик ёғини ҚҚСдан вақтинча озод қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллагани ҳақида

    Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисида “Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлашнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилибди. Мажлисда таъкидланганидек, кунгабоқар уруғи ва ёғи бўйича ташқи бозорларда шаклланаётган салбий баҳо кўрсаткичлар мамлакат ички бозоридаги нарх-навога ва ижтимоий ҳолатга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда эмиш. Буни мамлакат истеъмол бозорида ўсимлик ёғига бўлган йиллик ўртача 460 минг тонна эҳтиёжнинг тахминан ярми импорт ҳисоб...

23 April 2021
  • 17:07Яна ШАРМАНДАЛИК: Москвада деярли ҳар тўртинчи мигрант ўзбекистонлик экани маълум қилинди. “Ҳаракат”: Шармандалик - бу бизнинг баҳо!

    Москва Қурилиш Департаменти раҳбари Рафик Загрутдинов ўтган йил декабрида пойтахтдаги қурилишларга 10 мингга яқин ишчи етишмаётганини айтган эди, мана бу йил етишмовчилик 40 фоизга чиқибди. Ҳозир бу шаҳарда хориж фуқаролари сони 21 фоизга камайди ва 789 минг нафарни ташкил этмоқда, деган Москва ИИББ Миграция Бошқармаси раҳбари Дмитрий Сергиенко “ўтан йили шу пайтда уларнинг сони бир миллион нафардан ортиқ эди” деб қўшимча қилибди. Унинг сўзларига кўра, мигрантларнинг аксарияти (қарийб 93 ф...

  • 04:23Абдулазиз Комилов ва АҚШ Давлат Котиби Энтони Блинкен билан телефонда гаплашибдилар

    21 апрел куни Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Давлат Котиби Энтони Блинкен билан телефон орқали мулоқот қилгани, айнан Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги сайтида хабар берилди. Томонлар Ўзбекистон - АҚШ стратегик шериклигининг ҳозирги ҳолати ва уни янада чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилишибди. Хабарда айтилишича, АҚШ томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларга юқори баҳо берганмиш, одам савдосига қарши кураш ва эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасида эриш...

22 April 2021
  • 22:36Шармандалик: Шавкат Мирзиё хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чораларни белгилаб бергани ва “Ҳаракат” буни қабул қилмагани ҳақида

    Президент Шавкат Мирзиё раислигида 22 апрель куни ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаси йўналишларини ривожлантириш масалалари бўйича видео-селектор йиғилиши ўтказилгани ҳамма қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди. Айнан шу ерда Шавкат Мирзиё ҳар бир лойиҳа ижросини назоратга олиб, тадбиркорларга кўмаклашиш, шу билан бирга, янги лойиҳаларни шакллантириб бориш юзасидан кўрсатмалар бергани фақат ва фақат кулгили бўлган. Фақат Ўзбекистон эмас, бутун дунё ДАБДАЛА аҳволда экан, Тошкентда...

  • 14:08Коронавирус бўйича кеча Ўзбекистонда аниқланганлар сони бир кунда 400га яқинлашибди

    Соғлиқни Cақлаш Вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 400га яқин ҳолатда коронавирус қайд этилиб, яна антирекорд янгилангани ҳақида хабар берди. Хабарда айтилишича, 2021 йил 21 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 87935 (+384) нафарни ташкил этмоқда. Шу тариқа, кунлик касалланиш кўрсаткичи бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичи қайд этилди. Бундан аввалги антирекорд 18 апрель куни қайд этилган, ўшанда 342 кишида COVID-19 тасдиқланганди. Сўнг...

  • 12:31Ўзбекистонга электромобиллар асосан қайси давлатлардан олиб келинаётгани эълон қилинибди

    2021 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга 91та электромобил импорт қилинган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 85 фоизга кўпроқ бўлибди. 2021 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонга хориждан 91та электромобил импорт қилинибди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 78 тага кўп. Бу ҳақда Статқўм хабар берибди. Импорт қилинган 91 та электромобилдан фақат 6 таси март ойига тўғри келади. 2021 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобилл...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону