Кундалик хабарлар - 25 February 2020
- 06:52Даҳшат: Dow Jones индекси кеча бир кунда 1 минг 32 поғана пастга тушиб, тарихий АНТИ-рекорд ўрнатди, АҚШ иқтисодиётини ҳам ерга урди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, 2020 йил 12 февралда 29 минг 551 га чиқиб тарихий рекорд ўрнатган Нью-Йорк Фондлар Биржасининг асосий кўрсатгичи, айни замонда, АҚШ иқтисодиётининг ҳам кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси, ўша кундан бошлаб пастга шўнғишга бошлаб, ўтган жума куни, яъни 16 февралда 28 минг 992 га тенг бўлган эди. Аммо, кеча, яъни ҳафтанинг биринчи куни, Dow Jones индекси тарихда кўрилмаган тезлик билан пастга шўнғиди ва кечқурун Нью-Йорк Фондлар Биржаси бекилганда 1 минг 32 ...
- 21:54Эрондаги мухбиримиз 61 нафар фуқаро коронавирус юқтиргани ва уларнинг 12 нафари ўлганини хабар қилди. Туркманистон Эрон билан чегараларини бекитди. Навбат Ўзбекистонгами?
Охирги хабарларга кўра, бу мамлакат фуқароларидан 61 нафари COVID-19 номи берилган коронавирус юқтирган ва уларнинг 12 нафари оламдан ўтган. Бу хабардан ташвишга тушган Туркманистон расмийлари Эрон билан чегаралар бекитилганини билдирдилар. Туркия ва Грузия ҳам Эрон билан қисман алоқаларни узганларини аввал хабар қилган эдик. Қизиқ, энди навбат Ўзбекистонга келмоқдами? Ўзбеклар, тайёрланаверинг, оғир кунлар бошимизга тушади!!! Расмда – Эрон байроғи. Бу расм ҳамма оммавий ахборот воситал...
- 17:53Ўзбекистонда Ислом Карим замони тўла тикланди: Марказий Банк сўмнинг 25 февралда кучга кирадиган янги қийматларини эълон қилди, евродан бошқа ҳамма валюталарнинг сўмга нисбатан курси тушишни давом эттирмоқда
Марказий Банк 2020 йил 25 февралдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини бугун эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва бир ҳафта аввалги (қавс ичида) курслари: 1 АҚШ доллари – 9526.28 сўм (9528,49 сўм) 1 ЕВРО – 10329,35 (10319,35) 1 Жанубий Корея вони – 7,89 (8,06) 1 Хитой юани – 1355...
- 15:39Ўзини “Оптимист” деб атаган эси паст Рустам Ибрагимов масхарабозлик билан шуғулланмоқда
Ўзбекистон бўйлаб тарқалган миш-мишлардан маълум бўлишича, қайсидир вазирлик қошида яратилган Илғор Технологиялар Марказида фаолият олиб бораётган Рустам Ибрагимовнинг мақсади – “мардикор” сўзини муомаладан чиқариш эмиш. Аслида, бу эси паст мишиқи ҳақ, ўзимизда “қул” сўзи бор экан, “мардикор” сўзи кимга керак? Шундай бўлса, у мишиқига мурожаат қиламиз: “Эй, эси паст, авваламбор исми шарифингни русча вариантдан ўзбекчага айлантир, «Рустам Ибр...
- 14:10Бугун якшанба, аммо масхарабозликлар бутун дунёда давом этмоқда ва давом этаверади, Ўзбекистонимиз ўлимга қараб кетаверади. Бу жараёнларни тўхтатишимиз керак!
Жаҳон оммавий ахборот воситалари сўнги ойлар ва сўнги ҳафта давомида муҳокама қилинаётган масхарабзликларни муҳокама қилиш билан бандлар. Ҳеч бир янгилик йўқ. АҚШнинг Невада штатида кеча Демократик Партия ўз праймеризини ўтказди. Яна Берни Сандерс ҳаммадан олдинда, 49 фоиз сайловчи гўёки унга овоз берибди. Қолганлар қанчалик кичикина фоиз овоз олганларини гапириб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ. Берни Сандерснинг ўзи Россиядан АҚШдаги сайловларга аралашмасликни талаб қилиш билан овора. Жорийдаги Президе...
- 21:38Яна масхарабозлик: Туркия Президенти Ражаб Эрдоған 5 мартда Идлибда Туркия, Россия, Франция ва Германия лидерлари иштирокида саммит ўтказармиш
Туркиялик мухбиримиз хабар қилишича, Туркия Президенти Ражаб Эрдоған 5 мартда Суриянинг Идлиб шаҳарчасида Туркия, Россия, Франция ва Германия лидерлари иштирокида саммит ўтказиш ниятини эълон қилибди. Демак, унинг нияти унгача Идлибни қайтадан босиб олиш. Қизиқ, шу кунларда Туркияда бўлган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Ражаб Эрдўғанга шундай масхарабозлик руҳидаги маслаҳатлар бирдимикан? Тўғри, Туркия Россия билан урушга кирмоқчи бўлса, Идлибни иложи борича тезроқ босиб олиши керак, дейди...
- 19:32Нур-Султон ва Олмата шаҳарларида рухсатсиз митингга чиққан 100 дан кўпроқ демократ ушлаб кетилибди
Икки кун аввал Қозоғистон расмийлари қозоқларни бугунга режалаштирилган митингларга чиқмаслик кераклиги билан огоҳлантирган эдилар. Аммо, бугун шундай митинглар уюштириш учун ҳаракатлар бўлгани, тахмина 100 киши полиция тарафидан ушлаб кетилгани ҳақида гап-сўзлар кўпайиб кетди. Маълум бўлишича, бу митинглар ҳозир Ғарбда қочиб юрган собиқ Энергетика Вазири, айни замонда, “Демократик Қозоғистон учун” ташкилотининг раҳбари Мухтор Аблязовнинг чақириғи билан уюштирилган. Митингда қўлга тушганла...
- 14:22“Ҳаракат”: Саҳифамизда «“Бирлик” Партиясининг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги кучга кирди, Ўзбекистондаги режим ДХХни бизга қарши ташлади» хабари рекламага қўйилгач, уни 31 киши ўқиди
Ҳа, ҳурматли ўқувчиларимиз, айнан шундай бўлди. «“Бирлик” Партиясининг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги кучга кирди, Ўзбекистондаги режим ДХХни бизга қарши ташлади» сарлавҳали хабар сайтимизга ва унинг Фейсбукдаги саҳифасига 18 февралда қўйилди, реклама 19 февралда кучга кирди. Хабар рекламага қўйилгунча уни 387 киши ўқиган эди, орадан 3 кун ўтгач, саҳифани ўқиганлар сони 418 га чиқди. Кўриб турибсизки, рекламага қўйилгандан кейин бу хабарни 3 кунда бор-йўғи 31 ки...
- 13:58Хитойда COVID-19 деб номланган коронавирусдан ўлганлар сони 2 минг 345 га чиқди
Бу мамлакатнинг Соғлиқни Сақлаш Давлат Қўмитасига асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, бугунга қадар коронавирусдан ўлганлар сони 2 минг 345 га чиқибди, бу касаллик юққанларнинг сони 76 минг 228 бўлибди. Сўнги кеча-кундузда яна 397 киши бундай касалликни юқтиргани, 109 киши оламдан ўтгани ҳам хабарларда айтилган. Бу хабарга қўйилган расм Reuters агентлигига оид.
- 22:44Самарқанд вилоятнинг Ургут туманида Президент топшириғи билан қурилган кутубхона биноси аввалги комсомол, яъни ҳозирги Ёшлар Иттифоқига бериб юборилибди
Ургут туманида айланиб юрган миш-мишларга қараганда, икки йил аввал, яъни 2018 йилнинг баҳор кунлари Шавкат Мирзиё шу вилоят фаоллари билан учрашганида, Ургут фаолларининг талаби билан маҳаллий кутубхона қуриб бериш ҳақида буйруқ берибди ва жуда катта имкониятларга эга бўлган ахборот-кутубхона маркази 2019 йилда Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини Ривожлантириш Вазирлиги томонидан катта пулга қуриб берилибди. Аммо, тушуниб бўлмайдиган сабаблар туфайли, бу янги кутубхона биноси СССРдан...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения Читать дальше...Ташанов Дайнов
Добавить сведения Читать дальше...