Кундалик хабарлар - 25 January 2023
- 16:47Исроил давлати Иордан дарёсининг Ғарбий қисмида қурилиш режаларини тезлаштирмоқчи. Фаластин давлати билан низолар янада кескинлашади!
Асосан араблардан иборат Фалестин давлати расман 2019 йилда тузилган, Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги 193 давлатдан 138-таси Фалестинни тан олган. Шундай бўлса ҳам, де-факто расман Фаластин давлати йўқ. Исроил ҳам уни тан олмаяпти, Иордания дарёсинг икки томони ҳам ўз таркибида бўлишини истаб фаолият юритмоқда. Яъни, Иордан дарёсининг Ғарб қисми Фаластинга тегишли, аммо Исроил ўша ерларни ўз қўлида қолдириш учун ҳарактини давом эттирмоқда. У ерда қурилиш ишларини, жумладан, исроилликлар яшай...
- 21:24Германия Украинага ҳужумчи танклар етказиб беришни кечиктирмоқда, шу билан НАТО бирлигига таҳдид туғдирмоқда. Нима қилиш керак? Мухолифат нима дейди?
АҚШ нашрлари Киевга ҳарбий ёрдам масаласи муҳокама қилинган Рамштайн базасидаги музокаралар якунларини сарҳисоб қилди, яъни резюме тайёрланди. Маълумки, 20 январ куни АҚШнинг Германиядаги Рамштейн авиабазасида НАТOга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш масаласи бўйича навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Киевнинг Россияга қарши урушдаги энг йирик донорлари янги ёрдам пакетларини (АҚШдан 2,5 миллиард долларлик, Германиядан эса бир миллиард евролик қурол-яроғ) эълон қи...
- 16:08Қизиқ: Ўзбекистон ва Покистон вакиллари учрашибди, Ўзбекистон режими Афғонистондаги ёлғондакам демократия масаласида пасткашлигини яна кўрсатибди
Қизиқ: Ўзбекистон ва Покистон вакиллари учрашибди, Ўзбекистон режими Афғонистондаги ёлғондакам демократия масаласида пасткашлигини яна кўрсатибди Бугун Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг Ташқи Ишлар Вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун келган Покистон Ташқи Ишлар Вазири Билавал Бҳутто Зардорий билан учрашгани ҳақида хабарлар берилмоқда. Хабарларда айтилишича, олий даражада эришилган келишувларни самарали амалга ош...
- 14:10ЎЗБЕКИСТОНДА АНОМАЛ ҚИШМИ, Ё АНОМАЛ НОМУССИЗЛИК, АНОМАЛ СОВУҚМИ Ё АНОМАЛ СОТҚИНЛИК?!…
Ўзбекистонда қиш, шунчаки қиш… Вале аномал мустамлакачилик - ўрисга ҳаддан ортиқ қарамлик - Кремлнинг аномал террори - ўриснинг аномал геносиди… Ўзбекистонда аномал сотқинлик - сотқин қўнғирчоқ “давлат” - аномал сотқин “президент”… Барча конлар ёппасига ўрисга текин хатлаб берилди - қиёматгача… ЖАНОБ Ш.М.МИРЗИЁЕВ ЖАВОБ БЕРСИН ВА ЎША ҲУЖЖАТНИ ЭЪЛОН ЭТСИН - ЭР БЎЛСА, АНОМАЛ СОТҚИН БЎЛМАСА: ҲАЛИ БАЖАРУВЧИ ЧОҒИ МОСКВАГА ГАЗ ИДОРАСИ ТЎРАЛАРИНИ НЕГА...
- 23:30Ўзбекистонимиз Бош Вазири Абдулла Арипов иш билан эмас, вайсаш билан овора
Абдулла Арипов айтишича, ҳозирги Вазирлар Маҳкамаси қишга тайёргарликдаги камчиликлардан тўғри хулоса чиқарганмиш. У мажлислардан бирида айтишича, электр тармоқларининг қувватини ошириш, газ инфратузилмасини таъмирлаш ва модернизация қилиш бўйича 2023 йилги мақсадлар белгилаб олинганмиш. “Бу йилги қиш мавсумида йўл қўйилган камчиликлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, кейинги куз-қиш мавсумига тайёргарликни мутлақо янгича ёндашувда бугундан бошлашимиз керак”, дея таъкидлабди Бош Вази...
- 18:29Кутилмаган янгилик: Алишер Усмонов РСТИ бошқарувидан кетиши ҳақида ариза ёзди, у Ўзбекистон билан шуғулланмоқчимиш
Ўзбек аслли Россиялик олигарх Алишер Усмонов "нафақа чиқиши" муносабати билан фаол меҳнат фаолиятини якунлашини айтган. Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Россия Саноатчилар ва Тадбиркорлар Иттифоқи (РСТИ) бошқаруви бюроси аъзолигидан чиқариб юборишни сўраб, ариза ёзди. Усмонов "нафақага чиққани ва фаол меҳнат фаолиятини якунлагани муносабати билан" эгаллаб турган лавозимидан озод этишни сўраган. Шу ҳақдаги аризани BRIEF канали келтирди. Манба Усмоновнинг аризасига изоҳ берар экан, унинг келг...
- 14:16Швецияда Қурони Каримнинг нусҳаси ёқиб юборилиши ва Ўзбекистон ҳукуматининг жимлиги ҳақида
Швециядаги Туркия элчихонаси олдида маҳаллий ҳукуматнинг эътирозисиз Қурони Каримнинг нусҳаси ёқиб юборилиши дунё ахборот воситаларида маълум маънода Швецияни қоралашга йўл очди. Бу давлатнинг НАТО аъзоси бўлиш ҳаракатлари йўлида ҳам чалкашликлар чиқмоқда. Туркия тўғридан-тўғри Швецияга қарши чиқмоқда. Ўзбекистоннинг янги диктатори Шавкат Мирзиё ва унинг командаси ҳам жим. Бундай қилиш билан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамияти яратиш йўлида жиддий натижаларга эришиб бў...
- 05:02Туркияда президентлик ва парламент сайловлари бўлиши кутилмоқда. Уларни кузатиш лозим!
Туркияда ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партияси вакили,айни замонда Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон бу йил бўладиган президентлик ва парламент сайловлари атрофида катта шов-шув қилиш билан бандлар. Ражаб Эрдўғон кеча Бурса шаҳрида ўтказилган митингда сайловлар 14-чи майда бўлиши, бу ҳақда партиянинг ўзи ва Марказий Сайлов Ташкилоти номидан 10-чи мартда расмий эълон берилишини ҳам билдирди. Сайловларга тайёрланаётган мухолифатдаги Жумҳурият Халқ Партияси (раиси Кемал Қиличдорўғли) ва Яхш...
- 14:14Бакалавр ва магистратраларда ўқиётган, ёки уларни битирган ўзбекистонлик мақтанчоқлар ҳақида
Авваллари бутун дунёда олий ўқув юртлари "Университет" ёки "Институт" деб белгиланарди. Ҳозир ҳамма олий ўқув юртлари "Университет" деб аталабошланди. Университетлар феълан 2 даражали бўлиб бормоқда. Паст даража - "бакалавр", иккинчиси - буюк даража - "магистратура" деб аталади. Табиий, "магистратура"га "бакалавр"ни битирганлар киради, яъни "магистратура"лар университетлар ичидаги энг юқори даражали ўқув юртларидир. Лекин бакалаврни битирганлар ҳам ўзларини улуғлашга ҳаракат қилмоқдалар. Масал...
- 08:0027 ёшида Австралия сенаторига айланган афғон қизи ҳикояси
27 ёшида Австралия сенатори афғонистонлик Фотима Паймон сиёсат майдонига шунчаки омади юришганидан кириб келмади. Унинг тарихи қизиқ ва оғриқли. Тўрт ёшида «Толибон» зулмидан оилавий қочиб, Покистон, сўнг оиласи билан Австралиядан бошпана топган қиз бугун қитъадаги энг ёш ва ҳижобли ягона сиёсатчи бўлди. 1995 йили Афғонистонда туғилган Фотима Паймон тақдирига аввалига муҳожирлик, сўнг бегона юрт сиёсатдонлари сафига қўшилиш битилганди. Фотиманинг бобоси мамлакат биринчи марта "Толиб...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Хамроев Бахром
Добавить сведения Читать дальше...Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения Читать дальше...