Кундалик хабарлар - 13 September 2016
18:43Жума куни ўпирилиб тушган Нью-Йорк фондлар биржаси кеча тикланишга бошлади, АҚШ ҳам ислоҳоатларга муҳтожми?
Ўтган жума куни, яъни 9 сентябрда Шимолий Корея энг кучли ядровий бомбани портлатгани эълон қилингандан кейин, Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси 395 поғанага ўпирилиб тушиб, 18085 га тенг бўлганди. Биз бу ҳақда “қандайдир Жанубий Кореядаги ядровий бомба синови Dow Jones индексини бунчалик уриши АҚШнинг ишлари яхши эмаслигини кўрсатувчи жиддий сигналдир” деб таҳлил ҳам бергандик. Кеча, яъни бу ҳафтанинг биринчи иш куни Dow Jones юқорига сапчиб 18325 га чиқ...
16:24Россия олимлари норозилик митинглари бошладилар, қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ўзбек профессорлари қисиб ўтирибдилар
Бу мамлакатнинг оммавий ахборот воситаларида билдирилишича, Россия Фанлар Академиясининг Касаба Уюшмаси ҳамма олимларни илм-фан учун даплат тарафидан ажратиладиган маблағларнинг камайтирилишига қарши уюштирилаётган умумроссия норозлик митингида қатнашишга чақирди. 12 сентябрь куни бир қатор илмий марказларда митинг ёки мажлистлар бўлиб ўтган, бу ҳафта ичида Владивостокдан тортиб Москвагача, кўп жойларда шундай йиғилишлар ва митинглар бўлади. Бу тадбирларга тегишли вазирликлар, Фанлар Академи...
08:31АҚШда президентликка номзод Ҳиллари Клинтоннинг соғлиги атрофида гап-сўзлар кўпайиб кетди
Ҳамма нарса Ҳиллари Клинтон 2001 йил 11 сентябрь куни Нью-Йоркда ва Вашингтонда уюштирилган терактларнинг 15 йиллигига муносабати билан ўтган якшанба куни Нью-Йоркда ўтказилган теракт қурбонларини хотирлаш маросими пайтида ўзини ёмон ҳис қила бошлаши, у ўзини олиб юрадиган автомобиль олдига қўриқчилари ёрдамида ўзи юриб етиб борса ҳам, автомобилга ўтириш олдидан ҳушидан кетиб йиқилиши билан бошланди. Аввалига унинг тақимидагилар уни офтоб урганини айтдилар, аммо кейин гипертония бўлганини тан...
20:22Қурбонликлар қонидан Босфор кўрфази ҳар доимгидек қизил рангга бўялди
Ҳамма нарса Оллоҳдан деймиз. Агар Оллоҳ бу жоҳиллигимиздан рози бўлса эди, мусулмонлар жаҳонда энг илғор жамоа бўларди. Афсуски, ҳозир ҳамма нарса аксинча. Ҳозир қабул қилинган Ислом удумларига кўра, имкони бўлган ҳар бир мусулмон қурбонлик қилиши керак. Аслида, ҳар бир мусулмон шундай қиладими? Йўқ. Энг фанатик давлатларда ҳам бир оила бир қурбонлик қилади. Яъни, зукко мусулмонлар Исломни аллақачон ислоҳот қилиб, оила номидан бир қурбонлик қилиш йўлига ўтганлар. Энди, ислоҳотнинг иккинчи бос...
19:11Нурсултон Назарбой ўзбек миллатининг бош душмани Ислом Каримнинг қабрини зиёрат қилди, Шавкат Мирзиё билан учрашди
Ўзбекистон ва Қозоғистон масжидларида Қурбон ҳайити муносабати билан байрам намозлари қилинди. Нурсултон Назарбой Остонадаги ҳозирча номи Ҳазрат Султон, аммо келажакда Ҳазрати Нурсултон бўладиган жомесида номоз қиилган эмиш. Атеист Шавкат Мирзиё жомега бориб, оммавий намозларда қатнашгани ҳақида ҳеч қандай хабар бўлмади. Балки, у атеист эмас, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг намоз қилиш фарз эмаслиги, динимизнинг ягона фарзи Имон бўлиши кераклиги ҳақидаги фикрига қўшилишини кўрсатга...
08:32Озорбайжон демократлари 26 сентябрда бўладиган референдумга қарши Бокуда митинг ўтказдилар
Авваламбор шуни айтиш керакки, Озорбайжонда ҳукумронлик қилаётган Илҳом Алиев режими 26 сентябрда референдум ўтказиб, режимбошининг президентлик муддатини 5 йилдан 7 йилга чиқармоқчи, президентга парламентни тарқатиш ҳуқуқи бермоқчи, президент бўлиб сайланиш учун номзоднинг 18 ёшга тўлиши етарлилигини қонунлаштирмоқчи ва конституцияга шунга ўхшаш яна бир қатор ўзгартиришлар киритмоқчи. Демократларнинг фикрича, Илҳом Алиев шу каби ўзгаришлар билан Алиевларнинг умрбод президентлигини гарантияламоқ...
02:47Қ У Р Б О Н Ҳ А Й И Т И Н Г И З М У Б О Р А К Б Ў Л С И Н!
Қ У Р Б О Н Ҳ А Й И Т И Н Г И З М У Б О Р А К Б Ў Л С И Н! Ҳайитда ҳам ибодат қилиш керак, қон тўкиш байрам бўлолмайди. Буни қанча тез тушунсак, шунча яхши бўлади. Қолаверса, қурбонлик қилиш фарз ҳам эмас. Ягона фарз имондир.
01:16АҚШ ва Россия Сурия масаласида келишган эмишлар. Келишиб бўладими ўзи?
Дунёнинг оммавий ахборот воситалари АҚШ ва Россия ташқи ишлар вазирлари Жон Керри ва Сергей Лавров Женевада навбатдаги учрашувдан кейин ниҳоят Сурия масаласида келишганларни хабар қилмоқдалар. Маълумки, Сурия масаласида бу икки мамлакатнинг мақсадлари бутунлай бошқача. Россиянинг мақсади - ўзининг Яқин Шарқдаги ягона иттифиқчиси бўлиб қолган Суриядаги мусулмонларнинг шиаларга яқин алевитлар оқими қўлидаги режимни, яъни Башар Асад режимини сақлаб қолиш. АҚШнинг мақсади – бунинг тескариси ...
00:45Ислом Каримнинг ўлими борасида ҳукумат билан якдил бўлмаган хабар тарқатаётганлар жавобгарликка тортилади, “Ҳаракат” эмас
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримнинг ўлими билан боғлиқ асоссиз миш-мишлар тарқалишига қарши кураш чора-тадбирлари янада кучайтирилади, дейилади республика Ички Ишлар Вазирлигининг хабарида. "Айни вақтда ижтимоий тармоқлар, интернет-мессенжерлар ва интернет-телефония сервисларида тарқатилган ёлғон маълумотларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш борасида ишлар олиб борилмоқда" эмиш. Гап ижтимоий тармоқлар орқали Ислом Каримнинг вафоти санаси ҳақида ёлғон маълумот тарқатга...
15:20Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Шимолий Корея ядровий бомба портлатди, дунё дод-вой қилмоқда, АҚШ ширкатлари акцияларининг нархи ўпирилиб тушди
Кеча, 9 сентябрда Шимолий Корея ўз тарихидаги энг кучли ядровий бомбани навбатдаги синов доирасида портлатди. Бутун дунё бу синов Шимолий Кореяда ҳокимиятда бўлган Корея Халқ Партиясининг стратегик ядровий кучга эга бўлиш дастури ишлаётганини намойиш қилиш мақсадида амалга оширилгани ҳақида бақир-чақир қилмоқда. Жанубий Кореянинг мутахассислари портлатилган бомбанинг кучини 10 килотонна деб баҳоладилар. Шу йил январь ойида Шимолий Кореяда 6 килотонналик бомба портлатилгани ҳам айтилди. Корея Ха...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Эргашев Урмонжон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...