Кундалик хабарлар - 20 December 2016
- 22:11Ислом Каримни қўриқлаган генерал энди мамлакат сарҳадларини қўриқлайди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Хавзсизлиги Хизмати раҳбари сифатида ишлаб келган генерал-майор Муиджон Тоҳирий Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси раиси этиб таийнланди. Сўнгги 5 йилда бу лавозимда ўтирган Зоҳид Дусанов эса, Ўзбекистон Республикаси Бош прократураси ҳузуридаги Солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига бошлиқ этиб дўнатилди. Муиджон Тоҳирий Ўзбекистон президентининг Давлат маслаҳатчиси, Миллий Хавфсизлик Кенгашининг котиби ў...
21:28Айрим веб нашрлардаги эшшаклар журнaлистлардан “Эшаклар қабристони” ҳақида ёзмасликни талаб қилмоқда
Ўзини Universal portal last news деган улуғвор ном билан атаётган Ўзбекистондаги upl.uz сайти раҳбарияти журналистлардан Самарқандда топилган эшаклар қабристони ва у ердан ташиб кетилган минглаб килограмм эшак гўшти тақдири ҳақидаги хабарларни чоп қилмасликни талаб қилмқода. Уларнинг аҳмоқона мантиғига кўра, бу каби хабарлар Ўзбекистонга келмоқчи бўлган сайёҳларни чўчитиб юбориши мумкин эмиш. "Мамлакатимиздаги турли сайтларни варақлар экан, қаттиқ ҳижолатга тушамиз, баъзан бу ҳолга тушунмасда...
- 20:48Ўзбекистонга Қозоғистон ҳукуматининг делегацияси раҳбари келади
Шу йилнинг 22 декабрь куни Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Ерлан Идрис бошчилигидаги қозоқ ҳукумати делегацияси амалий ташриф билан Тошкентга келади. Ташриф давомида қўшни мамлакат делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиё, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил билан ўаро муносабатларга оид сўзлашувлар олиб боради. Экспетлар фикрича, қозоқ ҳукумати делегациясининг ташрифидан сўнг мамлактлараро муносабатлар кўлами сезиларли даражада ошади. Савдо-иқтисодий, ижтимоий-сиё...
20:21Рустам Азим ўзбек ва тожик режимлари мунсабатларини юмшатиш учун Душанбега йўл олмоқда
Шу йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азим бошчилигидаги катта ҳукумат делегацияси Тожикистон пойтахти Душанбега сафар қилади. Бу ерда кейинги ҳафта бошида Ўзбекистон ва Тожикистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Комиссияда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азим ва Тожикистон ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Давлатали Саид музокаралар олиб боради. Тожик нашрларига кўра, ҳукуматлараро йиғили...
- 19:47Собиқ миршаббошилар Зокир Алмат ҳамда Баҳодир Матлуб сиёсий саҳнага қайтдилар
Андижонда тинч аҳолини ўққа туттирган собиқ Ички ишлар вазири, генерал-полковник Зокиржон Алмат Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг изни билан Коррупцияга қарши кураш бўйича идоралараро кенгаш раиси сифатида сиёсий саҳнага қайтди. Яна бир собиқ Ички ишлар вазири, иккинчи даражали кўз ожизлиги билан пенсияга чиқарилган генерал-лейтенент Баҳодир Матлубга эса Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи лавозими тортиқ қилинди. Шавкат Мирзиё президентликка сайланиши ортидан айримларда пайдо бўла...
16:00Кинояли хабардан бошқа нарсага арзимайдиган воқеа: Берлиндаги исломий терактда 12 киши ҳалок бўлди. “Ҳаракат”: Бундай воқеаларга кўникиш керак, тамом-вассалом!
Кеча Берлининг марказида Исо пайғамбарнинг туғилиш кунини нишонлаш арафасида ўтказилаётган тадбирлардан бири - ярмарка бўлаётган бир жойга катта юк автомашинаси билан одамлар устига қасддан юриш қилган Покистон ёки Афғонистон аслли қочқин 12 кишини ўлдириб, 48 кишини ярадор қилгани кечадан бери ҳамма эринмаган оммавий ахборот воситалари томонидан тўхтовсиз хабар қилинмоқда. Шу арзимаган воқеа бўйича Германия Канцлери Ангела Маркел махсус баёнот берибди, АҚШ Президенти Барак Обама билан телефонда...
- 13:23Ўзбекистонга АҚШ генерали келиб кетди, амалда Ўзбекистон-АҚШ ҳарбий ҳамкорлиги бўладими?
Ўзбекистондаги АҚШ элчилигининг матбуот хизмати кеча тарқатган пресс-релиздан маълум бўлишича, шу йилнинг 13-15 декабрь кунлари АҚШ Марказий қўмондонлиги қуруқликдаги қўшинлар қўмондони генерал Майкл Гаррет бир гуруҳ маслаҳатчи ва ёрдамчилар билан Ўзбекистонда бўлган. Пресс-релизда, жумладан, шундай сўзлар бор: “Унинг ташрифи хавфсизлик бўйича кенг кўламли ҳамкорлигимиз доирасида Ўзбекистон ҳукумати ва Мудофаа вазирлиги билан юқори даражада олиб борилаётган мулоқот давом этаётганидан далол...
23:23Кутилган воқеа: Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов отиб ўлдирилди, Эрдўғон Туркияни ўлимга олиб кетмоқда
Россия ва Туркия ахборот воситаларининг диққат марказида турган воқеа – бугун Анқарда қандайдир фотокўргазманинг очилишида нутқ сўзлаётган Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловни кимдир орқасидан отиб ўлдирганидир. Кейин маълум бўлишича, қотил турк полициячиси экан. Ҳеч шубҳа йўқки, бу қотиллик Туркия расмийларининг топшириғи билан бажарилаган. Бунга ҳайрон бўлиш ҳам керак эмас. Туркияда ҳокимиятни тўла қўлга олволган Ражаб Эрдўғон раҳабарлигидаги исломчилар партияси ақл-хушини йўқотиб қ...
- 22:43“Ислом Карим ёдгорлик мажмуаси” макети қандай бўлиши муҳокама қилинмоқда эмиш, аммо охир-оқибатда унинг ифлос ҳоки ахлатхонага отилади
“Озодлик” радиосининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, марҳум президент Ислом Каримнинг қабри устига мақбара барпо этилади. Айни пайтда Ўзбекистон маданият ва спорт вазирлиги¸ Ўзбекистон Бадиий академияси ва Ўзбекистон Меъморлар уюшмаси вакилларидан иборат комиссия Самарқандда барпо қилинадиган “Ислом Карим ëдгорлик мажмуаси” макетларини муҳокама қилмоқда. Маълум бўлишича, бу борада иккита макет мавжуд. Биттаси гумбазли мақбара шаклида¸ яна бириси эса Имом Бухорий ëдгорлик мажмуасига ўх...
- 21:27Куласизми, йиғлайсизми: Келгуси йилдан бошлаб, Ўзбекистонда деярли автомобиль ўғирлаб бўлмай қолармиш
Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлиги ҳузуридаги "Қўриқлаш" бирлашмаси мулозимларининг иддаосича, келаси йилдан бошлаб ўзбек милицияси автотранспорт воситаларига машина ўғирлашга қарши электрон масофадан бошқариш тизимини ўрнатади. 12 автомобилда ўғирликка қарши синаб кўрилган бундай қурилма синовдан муваффақиятли ўтганмиш. "Мижоз сўровига асосан автомобилга қурилма ўрнатилади. Автомобил олиб қочилганида унинг эгаси бу ҳақда бизга хабар беради. Мутахассисларимиз компьютер дастури ёрдамида транспорт в...