Кундалик хабарлар - 30 November 2022
- 03:40Юсуф Жума: ЭЙ, ДУНЁ!!! ЭРТАГА КЕЧ БЎЛАДИ!!!
УКРАИНАДА ТЎҒРУҚХОНАДА ЎРИС БОМБАСИ ЎЛДИРГАН ИККИ КУНЛИК ЧАҚАЛОҚ ҚОНИГА ҒАРҚ БЎЛГАН ДУНЁДАН НОРОЗИЛИК… ЖАҲОННИНГ БАРЧА ДАВЛАТ БОШЛИҚЛАРИГА ОЧИҚ БИТИК. Жаноб Дунё! Йўқ, йўқ, жаноб деб эрга айтилади. Дунё эр бўлса, тўғруқхонага ўрис бомбаси отилиб, икки кунлик гўдак ўлармиди?! Жаноби олиялари, Дунё! Йўқ, йўқ, Тангридай ардоқланиши шарт бўлган оналарга ҳақорат бу! Дунё она бўлса, шундай қотиллик юз берармиди?! Хўш, Дунёнинг жинси нима?! Эр эмас, аёл эмас, хунасами?! Хунасалар қа...
- 19:36“Баъзилар Ўзбекистонни яхши тушунмаган кўринади” – (ўзбек) сиёсатшунос Россиянинг янги “иттифоқи” ҳақида
“Шу пайтгача Евросиё Иттифоқига тўлиқ кирмаган Ўзбекистон, энди, санкциялар босими остида турган Россиянинг янги “иттифоқи”га қўшиладими? Менимча, ҳали ҳам баъзилар Ўзбекистонни яхши тушунмаган кўринади”, дейди Камолиддин Раббимов. Сайловдан кейинги биринчи давлат ташрифи Россияга бўлган Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев РФ президенти Владимир Путиннинг “Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокида, энергетик иттифоқ тузайлик” деган таклифига оғзаки розилик билдирди. Кейинроқ Оқ ўрд...
- 16:50Россиянинг Бош Вазири Вячеслав Володин Ўзбекистонни АҚШ билан ҳамкорлик қилишнинг оқибатлари ҳақида гапирибди ва Шавкат Мирзиёни шу билан огоҳлантирибди
Россия Давлат Думаси раиси Тошкентда юқори мартабали шахслар билан учрашди ва бу ташрифи ҳақида баёнот эълон қилибди. Бошдан оёқ АҚШга қарши айбловлардан иборат баёнотдан кўринишича, Вячеслав Володин Ўзбекистонни “қўй терисига ёпиниб келадиган” Америкадан огоҳлантирган, Европадаги ҳолатдан сабоқ чиқаришга ундабди. Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин Ўзбекистонга келиб, 28 ноябр куни президент Шавкат Мирзиё, Сенат раиси Танзила Норбоева ва Қонунчилик Палатаси спикери Нурдинжон Исмоило...
- 14:00Ўзбекистондаги биржада нархлар кескин ошиши олдини олувчи тизим жорий этилганмиш! Шунга ишонадиганлар борми?
Президент Шавкат Мирзиё “Иқтисодиёт тармоқларида биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда биржа савдоларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори имзоланиганмиш. Энг қизиғи, шу ҳужжатга мувофиқ қўйидаги нарсалар ижрога кирармиш? Қизиқ, нимамиш: - тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда уларни бир вақт ўзида биржа тизимида аккредитациядан ўтказиш тартиби жорий этилармиш; - хорижий етказиб берувчилар томонидан давлат харидлари тизимида иштиро...
- 13:19Самарқандда “Халқ Банки” ходими 3 минг доллар пора олаётганда ушланибди, ўша куниёқ пора олаётганда ушланибди
У кредит тўловларини тўламаган фуқародан суд томонидан тайинланадиган 93 миллион сўм давлат божини йўқотиб бериш ва суд ишини кечиктириш эвазига 3 минг доллар пул сўраган экан. Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 21 ноябр куни фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилиб, ўзидан пора талаб қилаётган банк ходимига чора кўришни сўраган. Фуқаронинг мурожаатига кўра, у АТБ “Халқ Банки”нинг Самарқанд вилоят филиалидан 830 миллион сўм креди...
- 18:45«Бу давлатга бўлган ишончсизликка сабаб бўлади» – Камолиддин Раббимов давлат институтлари муаммоларни баралла айтолмаётгани ҳақида
Ўзбекистонда «конструктив зўриқиш векторлари»нинг давлат институтлари доирасида бўлмаслиги давлатга бўлган фундаментал ишончсизликка сабаб бўлади, жамиятда давлатни айланиб ўтишга йўналтирувчи сиёсий маданият кучайиб боради, дейди сиёсатшунос. Бундан ташқари, жамият манфаатлари ва муаммоларини баралла айтувчи овозлар бўлмаслиги – Ўзбекистоннинг геосиёсий мавқейи учун ҳам зарарлидир. Ҳар қандай тизимнинг яшовчанлигини белгиловчи, унинг қадриятлари ишлашини таъминловчи, ривожлан...
- 13:11Амрилло Иноятов – вазир ўринбосари: Онкология комплексини қуриш ёпиқ қарор билан Mimar Group`га топширилган
Миллиардлаб сўмлик қурилишларни тендерсиз олиши ортидан “танилган” ва ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевга алоқадор кўрилган “Mimar Group” МЧЖ бирлашган онкология комплекси қурилишини ҳам қўлга киритган. Бу йирик давлат буюртмаси компанияга Вазирлар Маҳкамасининг ёпиқ қарори билан берилган. Бу комплексга Тошкентдаги учта онко-шифохона кўчиб ўтади, ҳозир улар жойлашган ерлар эса сотиб юборилади. Пойтахтда бирйўла учта касалхона – Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва Р...
- 16:05Бухорода 1 млрд сўмлик пиротехника воситаларининг яширин олди-сотдиси фош қилинганмиш! Шу хабарга ишонадиганлар борми?
Пиротехника воситалари Бухоро шаҳридаги ов қуролларини сотиш учун мўлжалланган савдо дўконидан юк машинасига ортиб олиб чиқилган воқеа ҳақида. Мана шу воқеага ишонадиганлар борми? Мана ўша воқеа!!! Маълум қилинишича, Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс юк автотранспорт воситасига ортилган пиротехника воситаларини 83 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 50 минг АҚШ долларини қабул қилиб олаётган вақтида қўлга олинган. Пиротехника воситалари 19 турдаги...
- 19:42Юсуф Жума: ҚУЁШ ОЖИЗ - ОЧУН ҚОРОНҒУ, ЭРЛАР ШОНИ СОЧМАСА ЁҒДУ…
Нечун дўстлар эрта кетдилар?! Биз етарли ардоқламадик. Ёлғизликда ёниб битдилар, Биз етарли ардоқламадик. Жанг чоғида чиқардик олдга, Давраларда олмадик ёдга, Миндирдикку - эр ёғоч отда, Биз етарли ардоқламадик. Кўз ёшларим излаб чиқади, Изларини кўзлаб чиқади, Юрагимни тузлаб чиқади, Биз етарли ардоқламадик. Менку олдим қилмишимни тан, Бошқалар ҳам тан олмас экан, Ўчмас эрлар ташланган гулхан, Биз етарли ардоқламадик. Ўзимни ҳам ким қопмади, ким?! Ким этмади кўнглимга ҳужум, Қарғиш теккан ...
- 17:41«ИИВ биноларидан мурда чиқаётгани ташвишга солади» — Тошкентда бир кишилик «пикет»да Пўлат Бобожоновнинг истеъфоси талаб қилинди
Блогер ва публицист Шокир Шарипов Ўзбекистон Ички Ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг истеъфосини талаб қилиб, Тошкент шаҳрида бир кишилик «пикет» уюштирди. BBC Ўзбек хизматига интервью берган Шарипов ички ишлар тизимидан норозилик шахсий сабаблар туфайли эмас, балки фуқаролик позицияси билан боғлиқ эканини айтади. «Тизимни ислоҳ қилиш йўлидаги ишлар бир жойда депсиниб тургани, айниқса, ички ишлар биноларидан инсонларнинг мурдаси чиқаётгани мени ташвишга солади. Қўқондаги ИИБ муа...