Кундалик хабарлар - 01 October 2019
- 06:35“Эзгулик” Жамияти “Ўзбектелеком” раиси Назиржон Ҳасановдан “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатовга АҚШдан телефон қилиш йўлига яқинда қўйилган тўсиқларни олиб ташлашни сўради
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти раиси Абдураҳмон Ташановнинг “Ўзбектелеком” акциадорлик компанияси раиси Назиржон Ҳасановга кеча юборган хатининг матни қуйидагича: * * * * * Ҳурматли Назиржон Набижонович! Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятига АҚШда истиқомат қилувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси Пўлатов Абдураҳим мурожаат қилиб, ўз шахсий телефони орқали Ўзбекистон Республикаси абонентларига туша олмаётгани, бу борада ўзига тегишли рақамга фильтр қўйилган бўлиши...
- 02:11Ўзбекистон Марказий Банки сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 1 октябрда кучга кирадиган курсларини кеча эълон қилди, СЎМ қийматининг тушиши давом этмоқда
Марказий Банк 2019 йил 1 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини бугун эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва бир ҳафта аввалги (қавс ичида) курслари: 1 АҚШ доллари – 9446,65 сўм (9424,54 сўм) 1 ЕВРО – 10332,75 (10383,02) 1 Жанубий Корея вони – ? (?) 1 Хитой юани – 1326,44 (13...
- 18:25Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти Адлия Вазирига 2-чи хатини йўллади ва сиёсий партиялар ҳақидаги қонунга ўзгаришлар киритиш учун амалда иш бошлашни талаб қилди
“Эзгулик” Жамиятининг раиси Абдураҳмон Ташанов шу йил 31 майда Адлия Вазири Русланбек Давлетовга ҳам хат йўллагани ва Россия каби давлатларнинг тажрибасига асосланиб, сиёсий партияни рўйхатдан ўтказиш учун ҳозир Ўзбекистонда талаб қилинаётгандек 20 минг аъзо тўплаш мумкин эмаслигини, демак, бу рақам кескин туширилиши кераклигини айтиш билан бир қаторда, Адлия Вазирлигини шу йўналишда амалий ишлар қилишга чақирган эди. Аммо, ўша хатга вазир эмас, вазирликнинг бошқармаларидан бирининг раҳбарид...
- 16:57Масхарабозлик ва шармандалик: Шавкат Мирзиё яқинда Фарғона вилояти ҳокимини сансираб, халқдан узр сўрашга мажбурлаганди, энди Сенат комиссияси уни огоҳлантирибди
Яқинда, тўғрироғи, 2019 йил 2 августда Президент Шавкат Мирзиё ўзи ўтказган видеоселекторда Фарғона, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимлари, айни замонда кадда-Сенаторлар Шуҳрат Ғани, Фарҳод Эрман ва Зафар Рўзини қаттиқ танқид остига олиб, уларни ободончилик лойиҳаларини амалга оширилишида йўл қўйилган камчиликлари ҳар қандай чегаралардан чиқиб кетгани учун сансираб, уйлари бузилишида жабр чеккан аҳолидан узр сўрашни талаб қилганди. Аммо, орадан 1 ой ҳам ўтмасдан айнан ўша Президент Шавкат Мир...
- 07:46Алишер Усмоновнинг Наманган вилоятига берган 50 миллион доллари қани? Нимага бу вилоятда ўқувчилар дарслик китобларига ҳам етарлича эга эмаслар?
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар қилишларича, Наманган вилоятидаги ўрта мактабларда дарсликсиз таълим олаётган ўқувчилар сони тўхтовсиз ортиб бормоқда. Бу ҳақда Kun.uz сайти хабар бермоқда. Наманган шаҳаридаги 74, 75- мактабларда бўлганимизда, 5-синф ўқувчиларининг катта қисми дарсликлар жамланмаси билан умуман таъминланмаганини билдик, дейди Kun.uz сайти мухбири. Маълумот учун айтиш керакки, 5-синф ўқувчилари 14 та фандан иборат к...
- 08:23Яна масхарабозлик ва шармандалик: Шавкат Мирзиё “Чорсу” меҳмонхонасини иккинчи марта сотувга чиқариш арафасида, Жаҳонгир Ортиқхўжаев нима қилади?
Аввалги хабарларимиздан маълумки, бир маҳаллар номи “Москва” бўлган, кейинчалик “Чорсу” деб аталишга бошланган меҳмонхона анжумани 2018 йилнинг 9 мартида “Inter Tourism” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Туркия корхонасига бир қатор шартлар билан сотилган эди. Шартлардан бирига кўра, Туркия корхонаси, аниқроғи, шу корхонанинг хўжайини Аҳмет Демир мажмуани замонавийлаштириш учун 30 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиши керак эди. Ўзбекистон эса, б...
- 23:22Шавкат Мирзиёнинг ўқитувчи ва мураббийларга байрам табриги ва ақлли инсонларнинг “бизга косметик эмас, фундаментал ислоҳотлар керак” деб ҳайқириши
1 октябрда нишонланадиган Ўқитувчи ва Мураббийлар Куни муносабати билан Шавкат Мирзиё олдиндан табрикномасини эълон қилди. Масхарабозлик руҳидаги табрикномада шундай сўзлар ҳам бор: - Ушбу қутлуғ айёмда барчамиз бизга илм ўргатган, ҳаёт сабоғини берган жонкуяр, фидойи ўқитувчи ва домлаларимизга чуқур ҳурмат бажо келтириб, чин дилдан таъзим қиламиз. - Чиндан ҳам, дунё миқёсида рақобат янада кучайиб борадиган, ўта мураккаб бир даврда яшайдиган болаларимизни келажакка тайёрлаб, соғлом ва бар...
- 21:00Афғонистонда ҳам шармандалик ва масхарабозлик: Бугунги президент сайловларида 9,6 миллион сайловчидан 2-3 миллиони қатнашибди
Сал кам 2 йилдан бери орқага суриб келинаётган Афғонистондаги президент сайловлари ниҳоят бугун ўтказилди. Tolo News телеканали хабар берришича, сайловлар тамом бўлаётганда бор-йўғи 2 миллонча сайловчи овоз беришга келибди. Бундан ташқари, Афғонистон Мустақил Сайлов Комиссияси 5373та сайлов участкасидан 870таси билан алоқани йўқотибди, 1331та участка бутунлай очилмабди. Нима ҳам дердик, “Толибон” билан ҳатто Шавкат Мирзиё ва АҚШнинг махсус вакили Халилзод ҳам келишолмади, келишиб бўлмаслиг...
- 01:28Девять исламистов задержаны в Москве за сбор средств на теракты для Исламского Государство
Суд в Москве задержал девятерых сторонников запрещенной в России организации «Исламское государство» (организация запрещена в России) (ИГ), которые собирали денежные средства для террористов в Сирии и Ираке. Об этом сообщает РИА «Новости» со ссылкой на старшего помощника руководителя столичного главка СК России Юлию Иванову. Как отмечается, задержанным предъявлено обвинение в участие в террористической организации и содействии ей. «По ходатайству следствия им избрана мера пресечения в вид...
- 23:20“Ҳаракат”дан ўрганинг: Жаҳон Банкининг эксперти Ўзбекистонда очиқ маълумотлар миллий хавфсизликни таъминлаш ниқоби остига яширилаётганини айтди
Бугун, 2019 йил 27 сентябрь куни, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Open Data Tashkent 2019” очиқ маълумотлар халқаро конференцияси ўтказилди. Бу ерда очиқ маълумотларни ривожлантириш, ушбу соҳадаги муаммоларни аниқлаб, бартараф этиш йўлларини ўрганиш, очиқ маълумотлар портали фаолияти бўйича халқаро тажрибани ўзлаштириш масалалари ўзаро муҳокама этилди. Жаҳон Банкининг рақамли бошқарув бўйича бош консултанти Влад Маноил Ўзбекистон бўйича ўз фикрларини шундай изоҳлади. “Ўзбекистонда о...