Кундалик хабарлар - 19 April 2020
- 01:11Ўзбекистон ва Туркияда нималар бўлмоқда? Нима ҳам бўларди, худди ўзимизда каби, Туркияда ҳам ҳаммаёқ дабдала!
Маълумки, Туркияда ҳам, Ўзбекистонда каби, бугун кечаси битиши керак бўлган “карантин” ўрнатилганди. Каратин пайтида аҳоли яёв, автомобилларда ва ҳаводан катта шаҳарларга киролмайди, у ерлардан чиқолмайди. Мана, кўринг ҳаётда нималар бўлмоқда. Бир неча соат олдин Ўзбекистонда карантин чекловлари 10 майгача узайтирилгани маълум қилинган эди. Яъни, Ммахсус Комиссиясининг қарори билан 2020 йил 20 апрелгача киритилган чекловчи тадбирлари (карантин) ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалиш...
- 22:24Ишлар чатоқ: Ўзбекистонда карантин чекловлари 10 майгача узайтирилди
Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йил 20 апрелгача киритилган чекловчи тадбирлари (карантин) ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши киритилган кучайтирилган тартиб 2020 йилнинг 10 майига қадар узайтирилди. Эслатиб ўтамиз, Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалиши олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан: Республика чегара ҳудудларидаги мавжуд чегара ўтказиш пунктлари 23 март куни соат 00:01дан бошл...
- 18:13Яхши хабар: ID-карта ва ҳайдовчилик гувоҳномасини бирлаштириш таклиф қилинди. “Ҳаракат” нима дейди?
ID-карта ва янги шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномасини интеграция қилиш таклиф қилинмоқда “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида ID-карта ва янги шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномасини бирлаштириш ҳақида петиция жойлаштирилди. Қайд этилишича, ватандошлар учун ID-карталар олиш 2021 йил 1 январдан бошлаб ихтиёрий, 2023 йилдан эса мажбурий этиб белгиланди. “Аммо шу ерда бир тушунмовчилик келиб чиқади. Масалан, мен машинада юрсам-юрмасам ҳайдовчилик гувоҳномамни ўзим билан оли...
- 12:36Ҳаммаёқ масхарабозлик: Россияда қолган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳукуматдан ойлик патент тўловларини вақтинча бекор қилинишини сўрашмоқдамиш
Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари, ҳеч қандай далил кўрсатмасдан, Россияда қолиб кетган меҳнат муҳожирларининг бир неча юз минглик қисми Россия ҳукуматидан 5350 рубль миқдоридаги ойлик патент тўловларини вақтинча бекор қилинишини сўрашаётганини хабар қилмоқдалар. Бўлиши мумкин, дейди мухбиримиз. Аммо, нимага биронта аниқ факт келтирилмайди? Бу ва бу каби саволларга жавоб йўқ. Аммо, биргина Москвада март ойи ўрталаридан бери камида 200 минг нафар мигрант ишсиз қолгани ...
- 12:15В КНР за сутки зарегистрировали 27 случаев заражения COVID-19, смертельных исходов за это время не зафиксировано
За минувшие 24 часа в Китае подтвердили 27 новых случаев заражения коронавирусом COVID-19. Об этом сообщает сайт государственного комитета по вопросам здравоохранения КНР. По данным комитета, из этих новых случаев 17 являются ввозными. При этом остальные десять случаев заражения выявлены внутри страны. Всего за прошедшие сутки излечились 50 пациентов. Отмечается, что смертельных исходов за это время в Китае не зафиксировано. 31 декабря 2019 года китайские власти заявили о вспышке пне...
- 01:28Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 17 апрел куни 705 поғонага юксалиб, 24 минг 242 бўлди
Маълумки, юқорига зиг-загли чиқиш қилаётган Dow Jones индекси охирги 18 иш кунида шундай ўзгариб борди: 23 март - 18 минг 592 га эди, 24 март - 2113 поғона юқорига сакраб, 20 минг 705 бўлди, 25 март - 496 поғана юқорига сакраб, 21 минг 201 бўлди, 26 март - 1352 поғона юқорига сакраб, 22 минг 552 бўлди, 27 март - 915 поғона пастга тушиб, 21637 бўлди, 30 март - 690 поғона юқорига сакраб, 22327 бўлди, 31 март - 410 поғона пастга тушиб, 21917 бўлди, 1 апрел - 974 поғона пастга тушиб, 2094...
- 23:24Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хабар беришича, мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони 1405 бўлибди
Айнан шундай, Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги 2020 йил 17 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонимизда коронавирус юқтирганлар сони 1405 нафарга чиққанини эълон қилди. Бизда коронавирус юқтириш ҳолати биринчи марта 15 март куни Тошкентда тасдиқланган, кейин бу вирус бутун республика ҳудуди бўйлаб тарқалганди. 17 апрель куни вирус юқтириш ҳолатлари 56 та бўлганмиш. Авваллари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, бу ва бу каби рақамларга ишонадиган аҳмоқлар бизда кўп эмас. Аммо, ҳозирча шу каби р...
- 20:39Тожикистоннинг Имомали Раҳмондан кейинги президенти - унинг ўғли, Олий Мажлис раиси Рустам Имомали бўлади
Бугун Тожикистон парламенти – Миллий Мажлиснинг юқори палатаси Олий Мажлиснинг раислигига Президент Имомали Раҳмоннинг ўғли Рустам Имомали сайланди, уни биринчи бўлиб отаси Имомали Раҳмон табриклади. Бу мамлакатнинг Конституциясига кўра, агарда Имомали Раҳмон ўз вазифасини бажаролмай қолса, унинг вазифасини 1987 йили туғилган ўғли, ҳозирча Душанбе шаҳрининг ҳокими ҳам бўлган Рустам Имомали бажаришни бошлайди ва 3 ой ичида янги президент сайлови бўлади. Табиий, у ерда ҳам Рустам Имомали ғалаба...
- 17:37Мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони 1380 нафарга чиқибди
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги 2020 йил 17 апрель соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 1390 нафарни ташкил қилаётганини билдирди. Шу вақтгача 140 киши касалликдан соғайгани ва бор-йўғи 4 киши оламдан ўтгани ҳам хабарларда айтилмоқда. Авваллари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, бу ва бу каби рақамларга ишонадиган аҳмоқлар бизда кўп эмас. Аммо, ҳозирча шу каби рақамлар билан ишлашга ва яшашга маҳкуммиз.
- 16:09Чегарасиз масхарабозлик: Биринчи бўлиб коронавирус юқтирган Нигора Муратова журналист билан суҳбат қилибди, ҳали ҳам реабилитация бўлимидалигини айтибди. Шавкат Мирзиё қаерда?
Нигора Муратова исмли шифокор аёл - коронавирус юқтирган ўзбекистонлик биринчи одам бўлгани, у 1972 йилда туғилгани ҳақида биз ҳам жорий йилнинг 16 март куни хабар берган эдик. Бундан ҳам муҳими, “ҳамма нарсага жавобни Шавкат Мирзиё ва унинг тақимидан сўрашимиз, айнан уларни жавобгарликка тортиш устида ўйлашимиз ШАРТ. Акс ҳолда, бунақа шармандаликлардан қутулолмаймиз” деб хулоса чиқарган эдик. Мана бугун 17 апрелда Kun.uz Интернет нашри бу аёл билан суҳбат ўтказганини билдик. Маълум, бўли...